«Чегарасиз шифокорлар» ва ОИТСга қарши курашиш маркази ОИВ, Гепатит С ва тери-таносил касалликлари ташхиси учун мобил лабораторияни ишга туширди. У Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият кўрсатади.
Халқ таълими вазирлиги янги 2021−2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб айрим мактаблар карантинга ёпилиб масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.
АҚШдан беғараз кўмак сифатида қиймати 330 минг доллардан зиёд бўлган 240 минг дона тиббий ниқобларнинг биринчи қисми Ўзбекистонга олиб келинди. Мазкур инсонпарварлик юки «Global Jewish Assistance and Relief Network» жамғармаси ва Бухоро яҳудийлари жаҳон конгресси томонидан етказилган.
9 августдан бошлаб бир ҳафта давомида Ўзбекистондаги барча эмлаш пунктларида хитой-ўзбек вакцинасининг фақат биринчи дозаси билан эмлаш ишлари амалга оширилади. Шу муддат ичида ушбу вакцинанинг иккинчи ва учинчи билан эмланилмайди. Бу иш вакцинация жараёнини тўғри режалаштириш ва эмлаш бўйича ҳисоб-китобни тўғрилаб олиш учун қилинганлиги айтилди.
Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновага туҳмат қилиш учун тарқатилган видеода расмий никоҳдаги эр-хотин, чет эл фуқаролари бўлганлиги маълум қилинди. Уларнинг ҳаракатида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистнинг обрўсини тўкишга қилинган ҳаракат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ҳафтанинг катта қисмида республика ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади. Пайшанба куни Ўзбекистонга салқин ҳаво китиб келади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +30…+35 даражагача пасаяди.
Сенат раҳбари, омбудсман, Саида Мирзиёева, Комил Алламжонов, давлат органлари, депутатлар ва жамоатчилик Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновани қўллаб-қувватлаб чиқди. Номаълум шахслар унинг шаъни ва қадр-қимматини топтайдиган монтаж қилинган видеони эълон қилди. Тошкент ИИББ терговга қадар текширувни бошлади.
10 августдан бошлаб ходимлари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозасини олган умумий овқатланиш объектлари 20:00 дан кейин ва ёпиқ биноларда ишлашлари мумкин бўлади. Кафе ва ресторанларга вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати бўлган мижозларни киритиш тавсия этилади.
Зомин миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга ФВВнинг 55 нафар ёнғин-қутқарувчилари жалб этилди. Ҳодиса натижасида 10 сотих майдоннинг зарар кўргани маълум қилинди.
Тефтеллар, юнонча мусака, вегитарианча паста, туркча рататуй — Zira.uz кечки овқат учун мазали ва ноодатий таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, «Миллий тикланиш» Алишер Қодиров номзодини президентлик сайловларида илгари суриши, ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абураҳмонов Олимпиадада бронза медали олиши — «Газета.uz»нинг 6 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари шартли жангарилар гуруҳини йўқ қилиш бўйича махсус операцияни амалга оширдилар. Душманга авиация, артиллерия, зирҳланган жанговар техникалар ва барча турдаги ўт очиш воситалари ёрдамида зарбалар берилди. Машғулотларда Россиянинг тўртта Ту-22М3 бомбардимончи самолёти қатнашди.
Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда суратлари тарқалган тест материалларига тааллуқли бўлган абитуриентларни тест синовидан четлаштирмоқда. 6 август куни бундай ҳолатлар Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятларида аниқланди. Шунингдек, ДТМ сурати тарқалган айрим тест топшириқлари китоби жорий имтиҳонларга тегишли эмаслигини қайд этди.
USIAD халқаро нашриётлар томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистондаги мактаблар учун информатика ва инглиз тили дарсликларини сотиб олди. Улар 2021−2022 ўқув йилида мамлакатнинг 200 та мактабида синовдан ўтказилади. Шунингдек, агентлик Ўзбекистон учун махсус ишлаб чиқилган она тили, математика ва информатика бўйича таълим стандартларини Халқ таълими вазирлигига топширди.
Дам олиш кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ҳаво давом этади. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар кузатилади.
Июль ойи охирида Бухоро шаҳридаги «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушган эди. Ҳолат юзасидан «мансабга совуққонлик билан қараш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Enter Engineering компанияси Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасида реконструкция ишларини олиб бормоқда. Зиёратгоҳда 9200 ўринли масжид, жисмоний имконияти чекланган кишиларнинг ҳаракатланиши учун замонавий лифтлар, махсус нишаб йўлкалар ва бошқа қулайликлар яратилиши кўзда тутилган.
Коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг кунлик рекорди янгиланди. Пайшанба куни республика бўйлаб 974 нафар фуқарода вирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этди.
«Ижтимоий фикр» марказининг сўровномасида иштирок этган фуқароларнинг 53,2 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёрлигини тасдиқлашди. Сўралганларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи эса (36,5 фоизи) эмланишдан бош тортмоқда. Улар бунга асосий сабаб вакцинанинг ножўя таъсирларидан хавотир ва эмланишга қарши тиббий кўрсатма эканлигини айтишган. Вакцинация борасида бир қарорга келмаган фуқароларнинг энг юқори даражаси 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар орасида аниқланди.
Давлат тест маркази 10 июнь куни биология фани бўйича миллий сертификат учун ўтказилган тест натижалари эълон қилинмаслигиини маълум қилди. Бунга тестология мезонлари бузилганлиги, тест топширганларнинг мактабдаги ўртача баҳолари ва тест натижалари ўртасидаги катта тафовут ҳамда ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги эътироз сабаб бўлди. Тестда иштирок этган барча талабгорларнинг тўлови тўлиқ қайтарилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг