Жамият

Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад Дин қўмитасидан таҳдид бўлганлигини таъкидламоқда
4 февраль 2021, 16:24

Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад Дин қўмитасидан таҳдид бўлганлигини таъкидламоқда

Мубашшир Аҳмад 3 февраль куни Дин ишлари қўмитаси ходими томонидан қўнғироқ бўлганини айтди. Айтилишича, суҳбатда қўмита раисининг ўринбосари Мубашшир Аҳмадга алоқадор бўлмаган, ахборот ресурсларида эълон қилинган мақолалар юзасидан ҳақоратли сўзлар билан таҳдид қилган.

Янгийўлда 8 ёшли қизалоқни олиб кетмоқчи бўлган эркак қўлга олинди
4 февраль 2021, 16:04

Янгийўлда 8 ёшли қизалоқни олиб кетмоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Янгийўл шаҳрида 8 ёшли мактаб ўқувчисини ўғирламоқчи бўлган эркак Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди. Фуқаро бундан аввал қасддан одам ўлдириш ва босқинчилик учун судлангани маълум бўлди.

«Қўрқманглар, ортингизда президент турибди» — Шавкат Мирзиёев
4 февраль 2021, 15:15

«Қўрқманглар, ортингизда президент турибди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев журналистлар билан суҳбатда «адолатни етказишдан тўхтамаслик» лозимлигини айтди. «Қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди», — деди президент.

Янгийўлдаги мактабда шифт кўчиб тушиши оқибатида 2 нафар ўқувчи жароҳатланди
4 февраль 2021, 13:35 1

Янгийўлдаги мактабда шифт кўчиб тушиши оқибатида 2 нафар ўқувчи жароҳатланди

Янгийўлдаги мактаб синфхонасида шифт кўчиб тушиб, икки нафар 6 синф ўқувчиларини жароҳатлади. Мактабнинг таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилоятига ажратилган 3,3 млрд сўм эвазига амалга оширилган.

Дин ишлари бўйича қўмита Azon.uz таҳририятига босим ўтказмаганини айтмоқда
4 февраль 2021, 13:01

Дин ишлари бўйича қўмита Azon.uz таҳририятига босим ўтказмаганини айтмоқда

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати Azon.uz сайтидаги мақолаларни ўчириш бўйича топшириқ берилмаганини таъкидлади.

Ōsten электрон газ ҳисоблагичини қайта ёқиш
4 февраль 2021, 13:00

Ōsten электрон газ ҳисоблагичини қайта ёқиш

TEXNOPARK қарздорлик тўланганидан сўнг Ōsten электрон газ ҳисоблагичларини қайта ёқиш бўйича қисқа йўриқномани тақдим этади (реклама ҳуқуқлари асосида).

Сирдарёда Туркия тиббиёт универститети филиали очилади
4 февраль 2021, 12:39

Сирдарёда Туркия тиббиёт универститети филиали очилади

Туркия Соғлиқ билимлари университети филиали Гулистон шаҳрида ташкил этилади. Филиалга қабул қилинган талабалар 3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда таълим олади. 30 фоиз талабаларга грант асосида ўқиш имконияти тақдим этилади.

Россия компанияси Самарқандда транспорт соҳасини такомиллаштиришга кўмаклашади
4 февраль 2021, 12:29

Россия компанияси Самарқандда транспорт соҳасини такомиллаштиришга кўмаклашади

SIMETRA компанияси Самарқандда транспортни ривожлантириш лойиҳасининг бош режасини ишлаб чиқади. Ушбу режа август ойининг оҳиригача амалга оширилиши белгиланмоқда.

2020 йилда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сони ошди
4 февраль 2021, 12:05

2020 йилда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сони ошди

Давлат меҳнат инспекцияси 2020 йилда ишлаб чиқариш жараёнларида бахтсиз ҳодисалар 607 тани ташкил этганини, бу эса 2019 йилга нисбатан 107 тага кўплигини маълум қилди. Оқибатда 693 нафар ходим жабрланган, шундан 201 нафари ҳалок бўлган.

Azon.uz бош муҳаррири таҳририят босимга учрагани сабаб ишдан бўшаш бўйича ариза берди
4 февраль 2021, 11:06

Azon.uz бош муҳаррири таҳририят босимга учрагани сабаб ишдан бўшаш бўйича ариза берди

Azon.uz сайти бош муҳаррири Абдулазиз Муборак Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев томонидан таҳририятга босим ва таҳдид бўлагани сабаб ишдан бўшаш бўйича ариза ёзгани ҳақида маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюради
4 февраль 2021, 10:52

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев янги лойиҳалар билан танишиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

Жасур Умиров иши бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этган терговчининг ҳаракатлари ўрганилмоқда
3 февраль 2021, 22:33

Жасур Умиров иши бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этган терговчининг ҳаракатлари ўрганилмоқда

Хонанда Жасур Умировнинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган ИИБ терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида Истиқлол мажмуаси қурилади
3 февраль 2021, 22:01

Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида Истиқлол мажмуаси қурилади

Пойтахт ҳокимияти Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Истиқлол» мажмуаси концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилди. Объект Тошкент марказидаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида (Тошкент марказий универмаги қаршисида) бунёд этилади.

2020 йилда 40 мингдан ортиқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилган
3 февраль 2021, 17:53

2020 йилда 40 мингдан ортиқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилган

Давлат меҳнат инспекцияси ўтган йили 40 мингдан ортиқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилганини маълум қилди. Унга кўра, 11 621 та ҳолатда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизликка амал қилинмаган бўлса, яна 4 301 та ҳолатда иш ҳақи вақтида тўланмаган. Энг кўп қонунбузилиш халқ таълимига — 4 731 та ҳолатда раҳбарлар томонидан ўқитувчи ва бошқа ходимларга нисбатан ноҳақлик қилишга тўғри келмоқда.

«Мозори-Шариф-Кобул-Пешавар» темир йўлининг узунлиги 573 км бўлади
3 февраль 2021, 15:41

«Мозори-Шариф-Кобул-Пешавар» темир йўлининг узунлиги 573 км бўлади

Тошкентни Покистон шимоли билан боғлайдиган «Мозори-Шариф-Кобул-Пешавар» темир йўлининг узунлиги 573 км бўлиши маълум қилинди. Лойиҳа учун умумий 4,8 млрд доллар кредит жалб қилинади.

Истеъмол савати бир киши учун бир ойда 2 млн 157 минг сўмни ташкил этди
3 февраль 2021, 14:57

Истеъмол савати бир киши учун бир ойда 2 млн 157 минг сўмни ташкил этди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси декабрь ойида ўтказган ўрганишлар натижасида истеъмол савати бир киши учун бир ойда 2 млн 157 минг сўмни ташкил этмоқда. Унга кўра, бир инсоннинг ойлик нон истеъмоли 10 донани ташкил этмоқда.

Жиззах йўлида COVID-19 тестини ноқонуний сотаётган шахс қўлга олинди
3 февраль 2021, 14:03

Жиззах йўлида COVID-19 тестини ноқонуний сотаётган шахс қўлга олинди

Жиззах йўлида дорихонадан ташқарида ноқонуний тарзда COVID-19 тестлари, пульсоксиметр, махсус тиббиёт кислород маскаси ва бошқаларни ноқонуний сотаётган шахс қўлга тушган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Янгийўлда мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлган эркак қидирилмоқда
3 февраль 2021, 11:34

Янгийўлда мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлган эркак қидирилмоқда

Янгийўлда мактабдан чиққан биринчи синф ўқувчисини ўзи билан олиб кетмоқчи бўлган шахсни қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳодиса ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Бош вазир ўринбосари — амалдорлар президент билан учрашувда нима учун блокнотларга қайдлар ёзиб бориши ҳақида
3 февраль 2021, 10:33

Бош вазир ўринбосари — амалдорлар президент билан учрашувда нима учун блокнотларга қайдлар ёзиб бориши ҳақида

Президент билан учшарувларда амалдорлар блокнотларга қайдлар ёзиб бориши — «бу шаклланган сиёсий маданият ва биз уни ҳурмат қилишимиз керак», деди Сардор Умурзаков. Унинг сўзларига кўра, ўзига тегишли бўлган топшириқларни ёзиб боради, кейин эса тизимлаштиради ва улардан ўз чиқишида асосий масалаларни ўртага ташлашда фойдаланади.

Хорижда вафот этганларнинг жасадини олиб келишда кўмаклашувчи жамғарма ташкил этилади
3 февраль 2021, 10:30

Хорижда вафот этганларнинг жасадини олиб келишда кўмаклашувчи жамғарма ташкил этилади

Хорижда қийин аҳволга тушган фуқароларни қайтариш учун авиа ёки темирйўл чипталарини тўлашда кўмаклашувчи жамғарма ташкил этилиши кутилмоқда. Бундан ташқари вафот этган фуқароларни Ўзбекистонга олиб келишда ҳам моддий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг