Тошкент ҳокимининг бошқарув аппарати 1 млрд сўмга 4965 дона президент портретларини сотиб олган. Шартнома Kolorpak компанияси билан тузилган.
Сирдарё вилоятида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси йўл четидан ўтган газ тармоғига бориб урилди. Оқибатда Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди.
Коронавирус инфекцияси сабабли Хитойда юзлаб рейслар бекор қилинди. Жумладан, Шанхайнинг «Пудонг» халқаро аэропортида камида 436 та, Тянцзиндаги «Биньхай» аэропортида эса 165 та рейс тўхтатилган.
2021 йил давомида табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмаслиги белгиланмоқда, дея хабар қилди депутат Расул Кушербаев. Бош вазир Абдулла Арипов ушбу хабарни тасдиқлаб, бу аҳоли учун енгиллик яратиш йўлида қилинаётганини таъкидлади.
Бахмал туманида юпун кийинган болалар иштирок этган тадбир ташкилотчиларига тумани ҳокимлиги томонидан огоҳлантириш берилди ҳамда қонуний тартибда чора кўриладиган бўлди. Тадбир 5−6 дақиқа давом этган ва болалар узоқ вақт ташқарида қолмаган, дея хабар берди ҳокимлик.
Давлат экология қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга мораторий 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилиши мумкин. Қўмита бу борадаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритди.
Қашқадарё вилоятида 2018, 2019 ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан ичимлик суви учун ажратилган 23 млрд сўм маблағ самарасиз сарфлангани маълум бўлди. Айтилишича, бунинг оқибатида 10 та ҳудудга ҳалигача ичимлик суви етиб бормаган. Вилоятнинг Нишон, Касби, Косон, Муборак туманларига ҳам ажратилган маблағлардан унумли фойдаланилмаган.
2021 йилдан барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши таклиф этилмоқда. Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилиши мумкин.
Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 10 минг АҚШ долларини олганлиги учун қўлга олинди.
Тошкент кичик ҳалқа йўлида автобус ёниб кетди. Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишди ва ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар йўқ.
Ижтимоий тармоқларда «Эски жува» бозорига киришда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фуқарони мажбурлаб олиб кетишгани тасвирланган видео тарқалди. Миллий гвардия мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирар экан, можарога пиротехника олди-cотдиси билан боғлиқ низо сабаб бўлганини маълум қилди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими в. б. этиб Жамшид Насриддинов тайинланди.
Жиззах вилояти Бахмал туманидаги кутубхона очилиш маросимига мактаб ўқувчилари юпун кийимларда олиб чиқилди. Ўша куни ҳаво ҳарорати -2 даражадан -11 даражагача совуқ бўлган.
Ҳукумат қарорига кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар барча таълим муассасалари, шу жумладан, ОТМларда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади. Бундан ташқари, давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун пул маблағлари ажратилади.
Самарқанддаги савдо марказларидан бирида рўй берган жиноят видеосини ижтимоий тармоқларда тарқатган 3 нафар шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун Covid-19 вакцинаси буюртма қилинган.
Хоразмда бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлнинг қизлигини текшириш мақсадида ечинтириб, жараённи видеога олишди. «Самосуд» иштирокчиларининг шахси аниқланиб, ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Ўзбекистон Жиноят кодексига мансабдор шахс томонидан ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш таклиф қилинди. Шунингдек, давлат хизматчилари энг кўп коррупцияга қўл урадиган соҳалар рўйхати шакллантирилади.
Айрим божхона имтиёзларининг бекор бўлиши натижасида давлат бюджетига 3 трлн сўмга яқин қўшимча маблағлар келиб тушди. Ушбу маблағларнинг қарийб ярми автотранспорт ишлаб чиқарувчиларга тегишли имтиёзларнинг бекор бўлиши натижасида ундирилган. Шунингдек, сўнгги икки-уч йилда божхона соҳасида фаолият юритган 10 дан ортиқ уюшган жиноий гуруҳлар фош этилгани маълум қилинди.
24−25 ноябрда республика ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан яна ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Антициклон периферияси ортга чекингач, Ўзбекистон ҳудудларига илиқ ҳаво массалари кириб келади, бироқ кейинчалик ҳаво яна салқинлашади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг