Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов президент шаҳардаги ҳар бир туманнинг бош режаларини ишлаб чиқиш таклифини берганини маълум қилди. Шунингдек, Тошкентда архитекторлар тайёрлаш учун шаҳарсозлик институти, тирбандликларни бартараф этиш бўйича Йўлларни бошқариш департаменти ташкил этиш режаси айтилди.
Ўзбекистон элчихонаси АҚШнинг Флорида штатидаги ўзбекистонликларни «Милтон» тўфони сабаб эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Тез ёрдам керак бўлганида ваколатхона ва штатдаги ёрдам хизматларига мурожаат қилишлари сўралди.
Тошкент метрополитенининг вентиляция тизими икки йилдан буён таъмирланмоқда. Таъмирлаш ва созлаш ишлари йўловчилар оқими ошгани ва вентиляция қурилмалари узоқ йиллардан бери узлуксиз ишлаб келаётгани боис бошланган. 2025 йилда 10 та янги вентилятор харид қилиш режалаштирилган.
Самарқанд шаҳрида юқори тезликда ҳаракатланган Range Rover автомобили Lacetti ва Damas`ни уриб юборди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири вафот этди.
АҚШ ўзининг USAID дастури орқали 435 минг долларлик 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказди. Мазкур инсонпарварлик ёрдами 145 дан зиёд ижтимоий муассасаларга ҳамда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига тарқатилади. Бу орқали 33 мингдан ортиқ инсонни қамраб олиш режалаштирилган.
Шерзоджон Полвонов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У бунга қадар Маҳаллалар уюшмасида бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаган.
Тошкентда 1976 йилнинг 20 май куни «Жасорат» меъморий-ҳайкалтарошлик мажмуаси очилган. У 1966 йил апрелида юз берган зилзила маркази ўрнида қурилган. «Газета.uz» мажмуа муаллифларидан бири — архитектор Валерий Ғаниев билан бронза ва гранитдан кимнинг жасорати абадийлаштирилгани ҳақида суҳбатлашди.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Mercedes-Benz машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Labo ичидаги икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳрида прокуратура катта терговчисига қидирув эълон қилинди. У фуқародан жиноят ишини ҳал қилиб бериш эвазига 40 минг доллар олиб, қочиб кетган.
Қарши шаҳридаги она ва бола саломатлиги маркази 4 дона чиллер совутиш тизимини электр тармоғига ноқонуний улаб, 2,1 млрд сўм зарар келтиргани маълум бўлди.
Самарқанднинг Нарпай туманида белгиланмаган жойдан йўлга югуриб чиққан аёлни Damas уриб кетди. Оқибатда у шифохонада вафот этди.
Янги ташкил этилаётган давлат хизматчиларини баҳолаш агентлиги, бош режага кўра 3 зонага бўлинадиган Тошкент, ўқитувчилар ойлигининг кечикиши сабаблари, ижодкорлар «маънавий қурол» эканини айтган вазир ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бош режаси лойиҳасига кўра, ҳудуд 3 та зонага бўлинади: консервация, реконструкция ва реновация. Экологик муаммолар, «15 дақиқалик шаҳар» тамойили ҳамда Тошкент вилояти туманларини пойтахт билан ягона агломерация сифатида ривожлантириш ҳисобга олинган.
Тошкентда Ўзбекистон Этноспорт ассоциациясининг конференцияси бўлиб ўтди, унда ривожланишнинг янги йўналишлари тасдиқланди ва миллий спорт федерациялари билан меморандумлар имзоланди.
Multicard`дан Visa Direct ёрдамида дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатига валюта карталарисиз дарҳол пул ўтказиш мумкин. Халқаро пул ўтказмаларидан Uzcard, Humo ва Multicard карталари эгалари фойдалана олади.
Янгиҳаёт туманидаги темирйўл ҳудудида 36 ёшли эркак поезд босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. У темирйўлда кондуктор лавозимида ишлаган.
Когон туманида театрга кетаётган ўқувчилар бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашиши ортидан 2 нафар ўқувчи вафот этганди. Автобус ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қашқадарёда ўсимлик дунёсини яхшилаш ва тупроқ емирилиш эрозиясини олдини олиш мақсадида «Селхона ташкил этиш» грант лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унга кўра, Қамаши туманидаги лалми ер майдонларда табиий қор ва ёмғирлардан ҳосил бўладиган сувлар бир жойга жамғарилади.
Ўқитувчиларнинг иш ҳақи кечиктирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. ММТВ ахборот тизимида техник муаммолар бўлганини айтди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 9 октябрь тонгига қадар ўқитувчиларнинг 95 фоизига ойлик тушганини маълум қилди. Қонунчиликда иш ҳақи кечиккани учун компенсация назарда тутилган.
Санэпидқўмита Ўзбекистонда марбург вируси иситмасини олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётгани ва «жиддий хавотирга ўрин йўқ»лигини билдирди. Чегаралардаги санитария назорат пунктларининг ҳушёрлиги оширилди, гумонланганларни ўз вақтида аниқлаб, изоляторларга алоҳидалаш белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг