Жамият

Йўловчилар учун COVID-19 тестини топшириш талаби бекор қилинди
18 май 2020, 18:39

Йўловчилар учун COVID-19 тестини топшириш талаби бекор қилинди

Республика махсус комиссияси йўловчилар учун коронавирус тести натижалари «салбий» экани ҳақидаги маълумотнома талабини бекор қилди. Бунда карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолати ҳисобга олинди. Қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида ушбу қарор қабул қилинди.

Эҳтиёжманд оилаларга ажратилган 153,2 млн сўмлик хайрия пуллари талон-тарож қилинди
18 май 2020, 17:06

Эҳтиёжманд оилаларга ажратилган 153,2 млн сўмлик хайрия пуллари талон-тарож қилинди

Оққўрғон туманида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва «Саховат ва кўмак» жамғармасининг 153,2 млн сўмлик хайрия маблағларини талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.

3 нафар ўсмирни босиб юборган аёл 4 йилга озодликдан маҳрум этилди
18 май 2020, 16:54

3 нафар ўсмирни босиб юборган аёл 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Ўтган йилнинг ёзида Тошкентнинг Юнусобод туманида машинасида 3 ўсмирни уриб юбориб, улардан бирининг ўлимига сабаб бўлган аёл устидан суд жараёни якунланди. Ҳайдовчи Лариса Толмачева айбдор деб топилиб, тўрт йилга қамалди.

Ҳафта ўртасидан қуёшли ҳаво кузатилади
18 май 2020, 14:44

Ҳафта ўртасидан қуёшли ҳаво кузатилади

Душанба ва сешанба кунлари момақалдироқли ёмғир ёғиб, шамол тезлиги сониясига 28 метргача кучайиши мумкин. Ҳафта ўртасидан эса қуёшли ҳаво кузатилади ва ҳарорат +32…+35 даражагача кўтарилади.

Россиядаги ўзбекистонликларга 1,2 млн рубль ёрдам пули тарқатилди
18 май 2020, 12:06 1

Россиядаги ўзбекистонликларга 1,2 млн рубль ёрдам пули тарқатилди

Россияда бўлиб турган биринчи 202 нафар ўзбекистонликка 1,2 млн рубллик ёрдам пули тарқатилди.

Кучли шамол Хоразмда томларни учириб юборди
17 май 2020, 22:59

Кучли шамол Хоразмда томларни учириб юборди

Кучли шамол Хоразмда ташкилотлар ва уйларнинг томларини учириб юборди. Дарахтлар ва электр тармоқларига ҳам зарар етди.

Прокуратура: Сардоба сув омбори бўйича 4 та асосий тергов тахмини мавжуд
16 май 2020, 15:31

Прокуратура: Сардоба сув омбори бўйича 4 та асосий тергов тахмини мавжуд

Прокуратура Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши юзасидан олиб борилаётган жиноий иш бўйича 4 та асосий тергов тахминини текширмоқда. Улар — лойиҳалашдаги хатоликлар, қурилиш меъёрларига риоя этмаслик, эксплуатация жараёнидаги хатоликлар ва табиий офат тахминлари. Жами 170 нафардан зиёд киши сўроқ қилинди.

Сирдарёдаги сув тошқинида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда
16 май 2020, 14:23

Сирдарёдаги сув тошқинида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда

Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан энг камида 6 киши қурбон бўлган, бир киши бедарак йўқолган.

Тўғоннинг лойиҳавий конструкцияси тупроқ ва тошли бўлгани маълум қилинди
16 май 2020, 13:53

Тўғоннинг лойиҳавий конструкцияси тупроқ ва тошли бўлгани маълум қилинди

Сардоба сув омбори тўғони лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқ ва тошли бўлган. Бетон ва арматура эса фақатгина сув чиқиш жойида қўлланилган — сув хўжалиги вазири ўринбосари.

Россия ТИВ расмий вакилининг Ўзбекистонда давлат тили ҳақидаги фикрларига муносабат билдирилди
15 май 2020, 17:49

Россия ТИВ расмий вакилининг Ўзбекистонда давлат тили ҳақидаги фикрларига муносабат билдирилди

«Ўзбекистон расмий давлат тилига эга суверен мамлакат. Қолганлар ҳам шу суверенликни ҳурмат қилиши шарт», — Расул Кушербаев. Депутатлар Расул Кушербаев, Акмал Бурхонов ва бошқалар давлат тилида иш юритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан Россия ТИВ расмий вакилининг фикрларига муносабат билдиришди.

Адвокат ёрдамидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шарт бўлди
15 май 2020, 16:07

Адвокат ёрдамидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шарт бўлди

Эндиликда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг адвокат ёрдамидан воз кечиш, шунингдек, шахсни ушлаш ва тинтув қилиш жараёнлари видеоёзув орқали қайд этилиши шарт. Президент бу ҳақдаги қонунни имзолади.

Дам олиш кунлари ёмғир ёғиши мумкин
15 май 2020, 15:11

Дам олиш кунлари ёмғир ёғиши мумкин

Дам олиш кунлари ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги сониясига 20 метргача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичлардан 3−6 даража паст бўлади.

«Ўзбекинвест» Сирдарё вилоятида жабр кўрган оилаларга хайрия ёрдамини йўллади ҳамда суғурта қопламаларини тўлашни бошлади
15 май 2020, 15:00

«Ўзбекинвест» Сирдарё вилоятида жабр кўрган оилаларга хайрия ёрдамини йўллади ҳамда суғурта қопламаларини тўлашни бошлади

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод, Оқ олтин туманларида сув тошқинидан жабр кўрган оилаларга 150 млн сўмлик хайрия ёрдамини юборди. Компания суғурта қопламаларини тўлаб беришни ҳам бошлади. Бунинг учун 5 млрд сўм миқдорида заҳира шакллантирилган.

ССВ 34 кишига COVID-19 юқтирган шифокорга жиноий иш қўзғатилганига норозилик билдирди
15 май 2020, 13:53 1

ССВ 34 кишига COVID-19 юқтирган шифокорга жиноий иш қўзғатилганига норозилик билдирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқандда тиббиёт ходимининг 34 кишига коронавирус юқтиргани учун жиноий жавобгарликка тортилгани юзасидан норозилик билдирди. Вазирлик инфекция юқтирилган юзлаб ҳолатлардан фақатгина тиббиёт ходимига жиноят иши қўзғатилиши асоссиз эканини таъкидлади.

Шахсий автомобиллардан фойдаланиш учун енгилликлар киритилди
15 май 2020, 00:38

Шахсий автомобиллардан фойдаланиш учун енгилликлар киритилди

18 майдан бошлаб «сариқ» тоифадаги ҳудудларда соат 06:00 дан 22:00 га қадар шахсий автотранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш мумкин бўлади. «Қизил» тоифадаги ҳудудларда фақат белгиланган вақтда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш мумкин. Бундан ташқари, шаҳарлар орасида баъзи авиақатновлар ва темир йўл қатновлари тикланишига рухсат берилди.

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
14 май 2020, 21:41

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Наманганда унинг кучи 5 бални ташкил этди.

Улуғбек шаҳарчасида карантин кучайтирилди
14 май 2020, 19:30

Улуғбек шаҳарчасида карантин кучайтирилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани «Улуғбек» маҳалласи (Улуғбек шаҳарчаси) ҳудудида карантин чоралари кучайтирилди. Кириш ва чиқиш тўлиқ ёпилди, аҳолига фақат зарурат туғилгандагина кўчага чиқиш тавсия этилмоқда.

Алишер Усмонов берган пуллар жабрланган сирдарёликлар ўртасида тақсимланади
14 май 2020, 16:08 1

Алишер Усмонов берган пуллар жабрланган сирдарёликлар ўртасида тақсимланади

Алишер Усмонов жамғармаси ажратган маблағлар сув тошқинидан жабрланган Сирдарё вилояти аҳолисига тарқатилади. Ҳукумат томонидан ҳам молиявий ёрдам кўрсатилиши кутилмоқда.

Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилди
14 май 2020, 15:31

Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилди

Гулнора Каримованинг жиноий йўл билан орттирилган 10 млн долларлик активлари Франциядан Ўзбекистонга қайтарилди. Мулкларни қайтариш бўйича музокаралар давом эттирилмоқда.

Бекободлик «блогер» бозор назоратчисидан минг доллар ундирмоқчи бўлди
14 май 2020, 14:29

Бекободлик «блогер» бозор назоратчисидан минг доллар ундирмоқчи бўлди

Бекободда ўзини блогер деб таништирган шахс бозордаги камчиликларни ёритмаслик учун назоратчидан 1000 доллар талаб қилди. У айтилган пулнинг 700 долларини олаётганда ушланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг