Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров UzAuto Motors`га оид сўнгги янгиликлар юзасидан фикр билдирди. У Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик орқали рақобат муҳитини шакллантиришга тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлади. «Шу фикрга келиш учун шунча шовқин, шунча популизм… Кимлардир машҳурроқ бўлгандир, Ўзбекистон ютмади», — деди у.
Меҳнат мигрантлари учун очиқ мулоқот имкониятини яратиш мақсадида мурожаатларни онлайн қабул қилиш ва уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат учун қулай бўлган платформаси ишга туширилди. Платформада соҳа мутахассислари фуқароларга онлайн консультациялар бериб боришади.
Давлат тест маркази 2020−2021-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини эълон қилди.
Ўзбекистонга 6 нафар америкалик профессор ўқитувчилар келиши кутилмоқда. Улар Наманган, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий марказларида фаолият олиб боради.
Бухоронинг яна бир туманида газ таъминотидаги узилишлардан норози аҳоли автомобиль йўлини тўсди. Узилишларга газ босими уч бараварига тушиб кетганлиги сабаб бўлганлиги айтилди.
Бухоро вилояти аҳолиси газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар туфайли йўлни тўсиб қўйди. Вилоят ҳокимлиги вазиятни ўрганаётганини маълум қилди. Ўтган йили ҳам турли ҳудудлар аҳолиси газ ва электр энергияси тақчиллиги сабабли йўлларни ёпиб қўйишган эди.
«Газета.uz» нашри Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг танлови доирасида «Коррупцияга қарши тарғиботда энг фаол оммавий ахборот воситалари» номинациясида ғолиб бўлди.
Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларида «Ҳалқ банки» сайёр кассалари ходимлари пенсия тўлови рўйхати чиқарилганига қарамасдан, пулларни ўз вақтида нафақахўрларга етказиб бермагани аниқланди. Пенсия бир неча ой давомида сабабсиз етказиб берилмаган. Ҳозирда тўловлар кечикишига сабабчи бўлган шахслар ишдан бўшатилган.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ»нинг 3- ва 4-павилионларидаги саралаш ва тақсимлаш марказига ва «Универсал» спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш марказига коронавирусга чалинган ва унда гумон қилинган беморларни қабул қилиш тўхтатилди.
Давлат хизматлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасига кўра, Апостиль қўйишни электрон кўринишга ўтказиш белгиланмоқда. Апостильни махсус электрон дастури орқали ҳимояланган электрон ҳужжат шаклида қўйиш таклиф этилмоқда.
Энергетика вазири ўринбосари Беҳзот Нарматов газ ҳажмини ўлчагичларни уланиш нуқтасига олиб чиқиши керак бўлган, лекин бу талабни бажармаган АГТКШларга нисбатан қатъий чора кўрилиши, Президент қароридаги пунктларни бажармаган шаҳобчалар ўчириб қўйилиши ҳақида огоҳлантирди.
9 декабрь куни Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева раҳбарлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан мажбурий жамоат ишлари ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш каби чоралар қўллаш таклиф этилди.
2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этишга рухсат берилади. Хизматларни кўрсатиш Давлат хизматлари агентлигининг ягона платформаси доирасида амалга оширилади.
Маданий мерос объектлари реестрига киритилган Тошкент курантлари Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти билан келишилмасдан тасмалар билан безатилгани маълум қилинди.
Мўйноқ тумани экология инспекцияси ҳодимлари рейд пайтида автоҳалокатга учради. ЙТҲ оқибатида инспектор Ш. Торежанов оғир жароҳатлар туфайли вафот этди.
Тадбиркорларга 2021 йил 1 мартдан бошлаб автомобиль йўлларида фото ва видео фиксация воситаларини ўрнатишга рухсат берилади. 2021−2022 йилларда республика бўйича жами 3356 та интеллектуал видеокамералар ва 763 та стационар радарлар, жумладан, Тошкент шаҳрида жами 2574 та фото ва видео регистраторлар ўрнатилиши режалаштирилган.
Турли кўринишдаги ногиронлиги бўлган одамлар меҳнат бозорида бундан олдин ҳам тўсиқлар ва камситишларга дуч келишган. Пандемия ва қаттиқ карантин чоралари уларнинг меҳнат ҳуқуқларини бошқалар билан тенг амалга оширишга қандай таъсир қилди? Дилмурод Юсупов мақоласи.
Тошкентда Ўзбекистон йога федерациясининг бош офиси очилди. Очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон йога федерацияси раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқалар иштирок этди.
Президент қарори билан 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
Давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга бериш кўзланмоқда. Жумладан, 2021 йил 1 апрелдан кадастр йиғмажилдларини тайёрлаш билан тадбиркорлар ҳам шуғулланиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг