Тошкент метрополитенининг Сергели ер усти тармоғини Наврўз арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Сергелидан «Буюк ипак йўли»гача битта транспортда бориш мумкин бўлади.
Урганчдаги мактабгача таълим ташкилотида тарбиячининг болаларни чизғич билан ургани ўрганилмоқда.
Метронинг Юнусобод йўналиши иккинчи босқичи қурилиши сифатини германиялик мутахассислар назорат қилади. Лойиҳа билан танишган президент у одамларнинг ҳаёт тарзини ўзгартириши кераклигини таъкидлади.
Кейинги йилдан бутун Ўзбекистон бўйича фойдаланиш мумкин бўлган махсус транспорт карталари жорий этилади.
Навоий вилоятида илк бор FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетаси синовдан ўтказилади.
Бош прокуратура Пайариқ туманида икки педагог томонидан одам ўлдириш жинояти содир этилгани юзасидан баёнот берди.
Президент тақдим этилган Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминали қурилиши лойиҳалар орасидан бирини танлади. Унинг қандай кўринишга эга бўлиши — фото ва видеода.
Тошкент ҳокими шаҳарда иситиш мавсумини 25 октябрдан бошлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Бош прокуратура қўлга олинган Юнусобод ҳокими ўринбосарининг уйидан 1,5 млн доллар ва Мальдивга чипталар топилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бироқ унинг номига Туркияга авиачипта банд қилинган.
Қашқадарё вилоят тиббиёт марказида тишларини тозалаётган вақти игнани тўсатдан ютиб юборган ўсмир муваффақиятли операция қилинди.
Тўққиз ой давомида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 469 минг кишига кўпайиб, 33,72 млнга етди.
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонасида кондиционер ва дори воситалари сотиб олиш орқали катта миқдордаги бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди.
Омбудсман вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари блогер Нафосат Оллашукуровани кўриш учун руҳий касалликларига ташриф буюрди. Мутасассислар ташҳис тўғри қўйилганини тасдиқлаб, депрессия аломатлари ҳамон мавжудлигини қайд этишди.
Хоразм вилоятида тўрт кишилик оила ўз уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
Такси ҳайдовчиларини ҳақорат қилган Янгийўл ЙҲХБ раҳбари ўринбосари лавозимидан четлаштирилди. Кечқурун 100 га яқин такси ҳайдовчилари туман ЙҲХБ биносига йиғилишди.
Янгийўл туман прокуратураси ва Тошкент вилояти ИИББ туман ЙҲХБ раҳбари ўринбосарининг таксичиларни ҳақоратлаётгани ёзилган аудиони текширмоқда. Унинг ўзи овоз ўзиники эканини рад этди.
«Андижоннефть» компаниясида 12,8 млрд сўмдан зиёд қийматдаги нефть хом ашёсининг йўқлиги, ўғирлангани ва талон-тарож қилингани аниқланди.
Ўзбекистонга Италиядан келтирилган дарахт кўчатлари ҳамда Покистондан олиб келинган манго мевасида зараркунандалар аниқланди.
Наманган вилоят ИИБ тергов ҳибсхонасида маҳкума вафот этди. Суд-тиббий экспертизаси дастлабки хулосасига кўра, ўлим ўткир юрак қон томир етишмовчилиги натижасида келиб чиққан.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг