Ўзбекистонда ҳозиргача 90 мингга яқин бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3932 нафарида COVID-19 аниқланган.
Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаро афв этилди. Президент бу ҳақдаги тегишли фармонни имзолади.
COVID-19 пандемияси даврида мактабларга қўйиладиган вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланди. Хусусан, мактабларда оммавий тадбирлар ўтказилмайди, ниқобсиз мактабга киришига рухсат берилмайди, ўқувчи ва ўқитувчилар «эрталабки фильтрлаш» жараёнидан ўтишади.
Самарқандда 2022 йилда ўтказилиши кутилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) саммитига тайёргарлик ишларида жами 7,4 млрд сўм пул талон-торож қилингани ва нотўғри сарфлангани аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари ўтказилмоқда.
27 август куни Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ, коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга ёрдам бериш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга йўл олишди.
Ҳукумат қарори билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди. Унда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
Россиялик блогер ва урбанист Илья Варламов ўз видеолавҳаларининг бирида чамадонни кўздан кечираётганда унинг кроссовкалари билан қизиқиб қолган, аммо катталиги мос келмагани учун фақат сигаретларни олиб қолган ўзбекистонлик чегарачи билан боғлиқ вазиятни эслаб ўтди. Давлат божхона қўмитаси Варламов сўнгги йилларда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктидан ўтмаганлигини айтди. Блогер вазият 10 йил олдин содир бўлганлигини тушунтириб, Давлат божхона қўмитасини Россия фуқароларининг шахсий маълумотлари ва саёҳат маълумотларини ошкор этмасликка чақирди.
Давлат раҳбарининг фармони билан 28 нафар иқтидорли йигитлар «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.
2016 йил «Конституцион тузумга тажовуз» айби билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган навоийшунос олим, шоир ва ёзувчи Акром Малик Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ маҳкумлар қаторида авф этилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди дизайнер Нариман Григорянни ўлдиришда айбланаётган шахсни 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Болалар фойдаланаётган интернет-контентни назорат қилиш шартми? Бунда нималарга эътибор бериш керак ва қандай ҳаракатларни амалга оширмаслик зарур? «Газета.uz» икки фарзанднинг отаси, ресторатор Павел Георгановдан интернетдан фойдаланишда ота-оналарнинг назорати ҳақидаги фикрларини сўради.
Жиззах вилоятида жойлашган Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушди. Тегишли идоралар ёрдами орқали айиқ қутқарилиб, ҳозирда унга даволаш муолажа ишлари олиб борилмоқда.
Crediton.uz смартфон ва маиший техникаларни оператор қўнғироқларисиз ва шу куннинг ўзида етказиб бериш хизмати билан 15 ойгача муддатга бўлиб тўлаш имкониятини таклиф қилади.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Cobalt автомобиль тезлигини меъёридан оширгани сабабли рул бошқарувини йўқотиб, Spark автомобили билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобилининг ҳайдовчи ва йўловчиси ҳалок бўлди, 3 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.
Республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва тиббиёт муассасаларининг 1,5 млн нафардан ортиқ ходимлари бепул гриппга қарши эмланади.
Президент қарори билан 810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун 500 минг сўм) ажратилади. Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.
Транспорт вазирлиги ижтимоий тармоқларда чартер рейслари чипталари жуда қиммат нархларда сотилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, улар тижорий чартер рейсларига оид эканини маълум қилди. Республика махсус комиссияси тасдиқлаган чартер рейслар чипталари 400 долларга нархда сотилмоқда.
26 август об-ҳавоси кузни эслатди. Кўчада салқинлик ҳукмрон. Одамлар курткаларини кийиб, ёмғирдан соябон билан беркинишяпти. Шамол шаҳарлар бўйлаб сариқ баргларни учириб юрибди ва ёз тугаётганлиги ҳақида дарак бермоқда. «Газета.uz» фотограф, кўплаб ва халқаро фототанловлар лауреати Хамдам Шарахмедовдан Ўзбекистонда олдинги йиллардаги куз тасвирланган фотосуратларини бўлишишни сўради.
Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва Саломатлик» жамоат жамғармаси директори ва бошқалар томонидан 2,8 млрд сўмлик маблағлар талон-торож қилингани аниқланди.
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида янги аэропорт ишга туширилди. Унга биринчи бўлиб Airbus А-320 самолётида Тошкентдан йўловчи парвози амалга оширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг