26 май куни ҳаво ҳарорати 40, чўл ҳудудларида эса 44 даражагача кўтарилиб, Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ушбу кун учун метеокузатувлар тарихидаги рекорд даража қайд этилди.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида фуқаро дарахтлар кесилишига мораторий жорий этилишига қарамасдан, автосервис қуриш мақсадида 35 туп қарағай дарахтини кесиб ташлади. Унга нисбатан жами 165,5 млн сўм миқдорида маъмурий жарима тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Lacetti ҳайдовчиси машинани орқага бошқараётиб, 67 ёшли аёлни уриб юборди ва ҳодиса жойидан қочиб кетди. Пиёда вафот этди.
Май ойи ўрталарида Давлат молиявий назорат департаменти коронавирусга чалинган беморларни даволаётган ёки карантиндаги шахсларни кузатаётган тиббиёт ходимларига 19,6 млрд сўмлик рағбатлантириш пулларини тўлаш кечикканини аниқлади. Бундан ташқари, ушбу ишда қатнашмаётган ходимларга ҳам пул тўлангани маълум бўлди.
Тошкент транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси раҳбари Анвар Жўраев «Газета.uz»га берган онлайн-интервьюсида пойтахт жамоат транспортини карантиндан кейин қандай ўзгаришлар кутаётгани, йўналишлар тармоғини нима учун оптимизация қилиш кераклиги ва йўловчилар электрон транспорт карталаридан фойдаланишининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.
Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» пиёда марафонлари ўтказилмоқда. Хабар қилинишича, акция президент топшириғи ижроси юзасидан ўтказилмоқда. Бироқ бу — карантин талабларига зид. Вилоятнинг Избоскан туманида эса Россиядан келган эркакда коронавирус аниқланган.
Кейинги 10 кунда айниқса Тошкент шаҳри, Навоий, Самарқанд ва пойтахт вилоятларида аҳоли орасида коронавирус юқтириш ҳолатларининг ўсиши қайд этилмоқда. Президент Республика комиссияси ва вилоятлар ҳокимларига эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқиш ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритишни топширди.
АҚШ ҳукумати COVID-19 пандемияси вақтида Марказий Осиёда меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилишга 2 млн доллар ажратади. Лойиҳа доирасида уларга юридик ёрдам кўрсатилиб, муқобил турмуш тарзи қўллаб-қувватланади.
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида 13 ёшли ўғлини 15 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Жиноий иш қўзғатилди.
Бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади. Жумладан, эндиликда ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниши мумкин.
Танзила Норбаева, Шерзод Шерматов, Тимур Ишметов, Севара Назархон, Оксана Чусовитина ва бошқа таниқли сиёсатчилар, маданият вакиллари ва Ўзбекистон тадбиркорларининг 2019−2020 ўқув йили битирувчиларига мурожаати — «Газета.uz» нинг эксклюзив материалида.
Бош прокуратура Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев иштирокида унга нисбатан прокуратура органлари томонидан босим ўтказилгани ҳақидаги хабарларни ўрганди. Ўрганишлар жараёнида депутатга босим ёки тазйиқ ўтказилганини тасдиқловчи объектив далиллар аниқланмагани маълум қилинди.
Ўзбекистонда 600 минг гектардан зиёд экин майдонларида чигирткаларга қарши кураш олиб борилмоқда. Бу ишларга 640 нафарга яқин мутахасис, 148 та трактор, 325 та қўлпуркагич, 8 та мотодельтаплан ва 26 та махсус машина жалб этилган.
Термизда янги мадраса — «Имом Термизий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди. Бу ерда ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрланади. 2020−2021 ўқув йили учун қабул 15 июндан бошланади.
Ўзбекистонда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради. Кундузги ҳарорат +34…+39 даражани ташкил этади.
Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тиббий каравотлар партияси етказиб берилди. Умумий қиймати 135 минг доллардан зиёдроқ бўлган яна бир қисм инсонпарварлик юкларининг келиши кутилмоқда.
Чет элдан ватандошларни олиб келиш учун яна 17 та чартер рейси жадвали эълон қилинди. Кейинги икки ҳафта ичида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дону, Истамбул, Қоҳира ва Шаржадан Ўзбекистон фуқароларини олиб келади.
Мусулмонлар идораси нима учун карантин вақтида Рамазон ҳайити намозини ўқиш мусулмонлар зиммасидан соқит бўлишига аниқлик киритди. Шунингдек, коронавирус юқтириш эҳтимоли борлиги учун ҳайит байрамини нишонлашда карантин чораларига қатъий риоя қилиш тавсия этилди.
«Газета.uz» ўқувчиларидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар жойлаштирилган меҳрибонлик уйлари ва ихтисослаштирилган муассасаларга ўз муносабатларини билдиришларини сўрамоқда.
Битирувчилар учун «Сўнгги қўнғироқ» тадбири бу йил онлайн тарзда бўлиб ўтади, уни Uzreport TV телеканали, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Халқ таълими вазирлиги ташкиллаштиришмоқда. Тадбирни 25 май соат 8:30 дан бошлаб томоша қилиш мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг