Халқ қабулхоналарига сув тошқинидан зарар кўрган фуқаролардан 1,1 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 89 фоизи жойида ҳал қилинди. Шунингдек, вақтинча кўчирилган оилалар ҳолидан мунтазам хабар олиниб, уларнинг кунлик эҳтиёжлари қондирилмоқда.
Сирдарё вилоятида очиқ майдонда ёқилаётган буюмларнинг сув босган уйлардан олиб чиқилгани ва фойдаланишга яроқсиз экани маълум қилинди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда хайрия учун юборилган буюмлар ёқиб юборилаётгани хақида хабарлар тарқалган эди.
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи «трамадол» савдосига чек қўйилди.
Ўзбекистонда апрель ойи давомида 336 та ЙТҲ содир бўлиб, улар оқибатида 76 нафар киши вафот этган. Аксарият ЙТҲлар ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликка риоя қилмаслик ва уларнинг эҳтиётсизлиги сабабли содир этилган.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилда мактабларда якуний имтиҳонлар ўтказилмаслигини маълум қилди. Мактабларга ўқув йили давомидаги ўзлаштиришга қараб якуний баҳоларни қўйиш тавсия этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирги кунга қадар 39 минг нафар фуқаро мамлакатга қайтарилганини маълум қилди. Яна 12 минг нафар фуқаро ҳориждан қайтарилиши режалаштирилмоқда.
KOICA Сирдарё вилоятида сув тошқинидан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами юборди. Юк таркибидан шахсий гигиена воситалари, бирламчи маҳсулотлар ва болалар озуқлари ўрин олган.
Данғара туманида тўсатдан чапга қайрилган Captiva велосипедчининг ўлимига сабаб бўлди.
Бош прокуратура Самарқанд вилоятида 34 кишига коронавирус юқишига сабаб бўлган шифокорга нисбатан очилган жиноят ишини бекор қилиб, барча ҳолатлар тўлиқ текширилмасдан, шошма-шошарлик билан барвақт жиноят иши қўзғатилганини тан олди.
Республика махсус комиссияси йўловчилар учун коронавирус тести натижалари «салбий» экани ҳақидаги маълумотнома талабини бекор қилди. Бунда карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолати ҳисобга олинди. Қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида ушбу қарор қабул қилинди.
Оққўрғон туманида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва «Саховат ва кўмак» жамғармасининг 153,2 млн сўмлик хайрия маблағларини талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.
Ўтган йилнинг ёзида Тошкентнинг Юнусобод туманида машинасида 3 ўсмирни уриб юбориб, улардан бирининг ўлимига сабаб бўлган аёл устидан суд жараёни якунланди. Ҳайдовчи Лариса Толмачева айбдор деб топилиб, тўрт йилга қамалди.
Душанба ва сешанба кунлари момақалдироқли ёмғир ёғиб, шамол тезлиги сониясига 28 метргача кучайиши мумкин. Ҳафта ўртасидан эса қуёшли ҳаво кузатилади ва ҳарорат +32…+35 даражагача кўтарилади.
Россияда бўлиб турган биринчи 202 нафар ўзбекистонликка 1,2 млн рубллик ёрдам пули тарқатилди.
Кучли шамол Хоразмда ташкилотлар ва уйларнинг томларини учириб юборди. Дарахтлар ва электр тармоқларига ҳам зарар етди.
Прокуратура Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши юзасидан олиб борилаётган жиноий иш бўйича 4 та асосий тергов тахминини текширмоқда. Улар — лойиҳалашдаги хатоликлар, қурилиш меъёрларига риоя этмаслик, эксплуатация жараёнидаги хатоликлар ва табиий офат тахминлари. Жами 170 нафардан зиёд киши сўроқ қилинди.
Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан энг камида 6 киши қурбон бўлган, бир киши бедарак йўқолган.
Сардоба сув омбори тўғони лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқ ва тошли бўлган. Бетон ва арматура эса фақатгина сув чиқиш жойида қўлланилган — сув хўжалиги вазири ўринбосари.
«Ўзбекистон расмий давлат тилига эга суверен мамлакат. Қолганлар ҳам шу суверенликни ҳурмат қилиши шарт», — Расул Кушербаев. Депутатлар Расул Кушербаев, Акмал Бурхонов ва бошқалар давлат тилида иш юритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан Россия ТИВ расмий вакилининг фикрларига муносабат билдиришди.
Эндиликда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг адвокат ёрдамидан воз кечиш, шунингдек, шахсни ушлаш ва тинтув қилиш жараёнлари видеоёзув орқали қайд этилиши шарт. Президент бу ҳақдаги қонунни имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг