Наманганлик депутатга ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатгани учун жиноят иши қўзғатилди. Шаҳар кенгаши депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этишга аввалига розилик билдириб, кейин рад этди. Вилоят прокуратураси тақдимнома киритганидан кейин вилоят кенгаши шаҳар кенгаши қарорини бекор қилди.
29 апрель кунидан бошлаб Аи-92 маркали бензин нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони январь-март ойларида 131,6 минг кишига ёки 0,4 фоизга кўпайиб, 34,03 млн кишини ташкил этди.
28 ва 29 апрель кунлари Ўзбекистон бўйича айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Чоршанба куни ҳаво ҳарорати +20…+25 даражагача тушади. 30 апрелдан ёғингарчиликсиз об-ҳаво ўрнатилади ва дам олиш кунларига қадар давом этади.
2020 йилда амал қилиш муддати тугайдиган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалар, мувофиқликни баҳолаш доирасида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ва қиёслаш сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб 6 ойга узайтирилади.
Адлия вазирлиги давлат органларида давлат тили тўғрисидаги қонунчилик талабларига амал қилинмаслик учун жарима таклифи Ўзбекистонда миллатлар ва элатлар ҳуқуқларини поймол этмаслигини маълум қилди. Қонун лойиҳаси тилдан фойдаланишга нисбатан қандайдир чекловларни жорий этмайди.
Бухорода — 50 нафар, Тошкентда — 8 нафар коронавирус ташхиси қўйилган бемор тўлиқ соғайди. Ўзбекистонда жами тузалганлар сони 765 нафарга етди. Янги тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари эса 4 тага ошиб, 1869 тага етди.
Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаган мансабдор шахсларни жавобгарлик белгилашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Доктор Мақсудова инновацион клиникаси беморларни клиникага бепул олиб келиш, диагностика ва консультацияларга чегирмалар таклиф қилади.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака тумани бўлими раҳбари фермердан 10 минг доллар пора олаётганда ушланди.
Жума ва шанба куни кечқурун кучсиз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 22−25 даражагача пасаяди.
Ўзбекистонда ягона электрон чипта сотиш тизими яратилади. Тизим орқали транспортлар учун ва бошқа чипталарни сотиб олиш мумкин бўлади.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида «Маърифат» газетаси мухбири фаолиятига қаршилик кўрсатган ҳоким котиби билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳолат туман ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини масофадан туриб олиш механизми жорий қилинди. Шахсни тасдиқлаш учун фуқаро паспортининг асосий саҳифаси билан селфи фото тушиб уни юбориш керак бўлади.
Ўзбекистонда 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар, гумон қилинганлар ва карантинда сақланаётганларнинг барчаси бепул, давлат бюджети ҳисобидан даволанмоқда. Ўрта аҳволдаги ҳар бир беморга 32 млн сўм, оғир аҳволдаги беморга эса ўртача 62 млн сўм сарфланмоқда.
Бойсунда ярим тунда Nexia ҳайдовчиси чўпон ва унинг қўйларини уриб юборди. Натижада чўпон ҳодиса жойида ҳалок бўлди.
Ҳукумат қарори билан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ташкил этилди. Унинг маблағлари карантин вақтида эҳтиёжмандлар, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз фуқароларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилоятида журналист Шарифа Мадраҳимова билан боғлиқ ҳодисани ўрганди. Айни вақтда мазкур масала Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда.
Маданий мерос департаменти Бухорода XVI асрга оид Хўжа Калон масжиди ва минораси олдидаги ховузда вилоят хокимлиги томонидан рухсатсиз таъмирлаш ишлари ўтказилганини аниқлади. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар Бош прокуратурага тақдим этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг