2010 йилда Ислом Каримов фармони билан тақиқланган хусусий нотариуслар яна иш бошлади. Биринчи бўлиб Қўқонда хусусий нотариус томонидан пенсия олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.
Сардоба сув омбори ҳудуди атрофида истиқомат қилувчи 70 минг аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Сув тошқинларидан 56 киши жароҳатланган. Сув омбори деворининг қўпорилган жойида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Таксиларга ҳозирча йўловчи ташишга рухсат берилгани йўқ, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ. Улар ҳозирча фақат етказиб бериш хизмати билан шуғулланишлари мумкин холос.
Зоминда озиқ-овқат дўконига чиққан опа-укани сел оқизиб кетди. Ҳар иккиси ҳам ҳаётдан кўз юмди.
Йўл-патруль хизмати инспекторлари қоидабузарликлар бўйича баённомаларни электрон тарзда расмийлаштириши тартиби жорий этилади. Бунинг учун улар планшетлар билан таъминланади.
10 апрель куни коронавирус инфекцияси аниқланган ҳомиладор аёл 1 май куни пойтахтдаги 3-сон туғруқ комплексида фарзандини дунёга келтирди.
Аи-80 бензини нархининг эркинлаштирилиши, шифохоналарда очилаётган табобат хоналари, болалар боғчаси тўловининг янги миқдорлари, Бўстонлиқда дачалар учун янги солиқ ва бошқалар — 1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Сардоба сув омбори ҳудудида яшовчи аҳолининг бир қисми Янгиер шаҳрига эвакуация қилинди. Улар шаҳардаги коллеж ва университет ётоқхоналарига жойлаштирилди. Тадбиркорлар ҳамда Гулистон туман ҳокимлиги томонидан шахсий ҳимоя воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ёрдами келтирилган. Ҳозирда сув омборидан сув чиқиш тўхтаган.
ТДЮУда ташкил этиладиган Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультетининг асосий вазифалари, ҳуқуқий тадқиқот марказларининг юридик соҳада кадрлар тайёрлашдаги муҳим ўрни — юридик фанлар доктори Дилдора Умарханова «Газета.uz» учун ушбу масалаларга аниқлик киритди.
Синоптиклар май ойидаги об-ҳаво тўғрисида маълумот берди. Ойнинг биринчи ҳафтасида республика бўйича момақалдироқли ёмғир кутилмоқда. Сўнгра ёғингарчиликлар тўхтаб, ҳаво исишни бошлайди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖдаги ишончли манбанинг «Газета.uz»га хабар беришича, 3 майдан бошлаб Аи-80 бензинининг нархи 4000 сўм қилиб белгиланди. Дизель нархи 1 майдан бошлаб 500 сўмга арзонлади.
Сирдарёда тошқин ҳудудидаги аҳоли Сирдарё ва Жиззах вилоятидаги мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ҳамда аҳоли хонадонларига жойлаштирилмоқда. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай канали орқали Арнасой кўлига йўналтирилган.
Туркия Ўзбекистонга шифокорлар учун 5000 комплект шахсий ҳимоя воситалари: комбензонлар, кўзойнаклар, ниқоб, қўлқоп ва бахиллалар тақдим этди.
«Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши сабабли сув экин майдонларига зарар етказганлиги маълум бўлди. 11 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Воқеа жойига хукумат раҳбари етиб борган.
1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келиши оқибатида Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.
Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Фуқароларга керакли ёрдамлар кўрсатилиб, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига етказилган зарарни ва йўқотишлар ўрни қопланади. Барча чора-тадбирлар учун давлат бюджетидан 100 млрд сўм ажратилади.
Президент карантин вақтида ёшларнинг тайёргарлик кўриш имкониятлари чеклангани боис жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, ОТМларда зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиш лозимлиги таъкидланди.
Карантин даврида Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи хизмат фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирча 80 киши ишга жойлаштирилди.
Самарқанд вилоятида сурункали ёмғир оқибатларини бартараф этиш ишларига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳамда ФВВнинг махсус техникалари жалб қилинган. Ёғингарчилик натижасида фуқаролар ўртасида жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.
Ўзгидромет 1−2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли шамол эсиб, ёмғир ёғишидан огоҳлантирмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг