Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний қўлга киритган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди.
Коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони ўзгаришсиз қолди — 1565 нафар бемор. 19 апрель куни эса бу кўрсаткич 75 нафарга кўпайган эди. Ўтган кун давомида 11,8 мингта тест ўтказилди.
Республика перинатал маркази ҳомиладор аёллардан бирида коронавирус аниқланганидан кейин карантинга ёпилди.
Бухоро ва Тошкентда 20 киши коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 214 нафарга етди.
Тошкент шаҳрида йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензия варақалари бериш вақтинча тўхтатилди. Ҳозирда Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш учун лицензияланган таксилар деярли 12 мингтага етган.
Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида пенсиялар май ойидан тўлиқ банк карталари орқали тўланади. I ҳамда II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиш имконияти чекланган (ётоқдаги) фуқароларга уларнинг пенсияси нақдлаштирилиб яшаш манзили бўйича ўз вақтида етказиб берилади.
Бир гуруҳ тиббиёт ходими ва экспертлар COVID-19 тарқалишига қарши курашишда ёрдамлашиш учун Хитойдан Ўзбекистонга йўл олди.
Ички ишлар вазирлиги фуқаролар ишга велосипедда қатнаши мумкинлигини маълум қилди. Бироқ бунинг учун паспорт, хизмат гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳамда ташкилотдан карантин пайтида ишга жалб этилгани ҳақидаги рухсатнома бўлиши лозим.
Дам олиш кунлари ва кейинги ҳафтанинг бошида Ўзбекистонда иссиқ ва қуёшли об-ҳаво кутилмоқда. Шанба кунидаги +22 даражали ҳарорат душанба куни +27 даражагача кўтарилади.
Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармаси раҳбарлари 100 дан ортиқ ходимларини ўз вазифасига кирмайдиган кўчат экиш ишларига жалб қилишда зарур ҳужжатларни расмийлаштирмагани учун жаримага тортилди.
Фарғона водийсида содир бўлган зилзиланинг ўчоғи Наманган вилоятида экани маълум қилинди.
Коронавирус маълумотлари ногиронлиги бор шахслар учун тушунарлими ва уларнинг ижтимоий ҳимояси етарлими? Ўзини изоляция қилишдан ким кўпроқ зиён кўрмоқда ва уларга қандай ёрдам бериш керак?
Президенти қарори билан Тошкент давлат шарқшунослик институти негизида Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди.
Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишлари кечиктирилди. 2020 йил ҳаж сафарига боришни режалаштирган ва навбати етиб келган фуқаролар эпидемиологик вазият барқарорлашмаса, ҳозирги навбатлар тўлиқ сақланиб қолади ҳамда кейинги йилга ўтказилади.
Тошкентда аҳолининг ёзги кийим-кечак ва бошқа мавсумий ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида кўчма савдо нуқталари ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон АҚШдан 35 мингдан зиёд кам таъминланган фуқаролар учун қарийб 400 минг долларлик озиқ-овқат ёрдамини қабул қилиб олди.
Екатеринбургдаги чет элликларни вақтинча сақлаш марказида бўлган 152 нафар Ўзбекистон фуқароси Тошкентга эвакуация қилинди.
Май ойидан бошлаб пенсия ва нафақалар тўлиқлигича банк карталарига ўтказилади. Ушбу тартиб карантин чеклови бўлиб, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар давом этади.
Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 ўринли карантин ҳудуди ва 150 ўринли махсус шифохона қурилмоқда. Қурилиш ишларини 10 кунда якунига етказишга кўрсатма берилган.
Тошкент вилоятида стикерсиз ҳаракатланаётган икки автомобиль тўқнашиши натижасида 25 ёшли ҳайдовчи машина ичида ёниб кетди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг