Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида яшовчи М.У. табиий газнинг чала ёниши оқибатида заҳарланиб, касалхонада вафот этди.
2019 йилдан бошлаб, 635 та мактабларда ташкил этилган ва минимум даражада жиҳозланган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига мавжуд касблар бўйича 2,1 млрд. сўмлик хом-ашё етказиб бериш режалаштирилган.
2019 йилда халқ таълими тизими учун ажратиладиган 17,1 триллион сўмнинг 90 фоиз соҳа ходимларининг ойлик маошларига йўналтирилади.
Янги турар жойлар мажбурий тарзда қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозланади.
Мактаб ўқитувчилари юритадиган ҳужжатлар сони 7 тадан 3 тага қисқартирилди. Шу билан бирга мактабларнинг текшириш сони 26 баравар камайди.
Президентнинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Тошкент шаҳрининг туризм бренди сифатида Тошкент шаҳри ёзуви ҳамда манзараси акс этган логотип қабул қилинди.
Юқоричирчиқ туманида яшовчи И.Ю. маст ҳолда уйида бирга яшаган онаси, пенсионер К.А.нинг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказиб, ўлимига сабабчи бўлди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистонни маляриядан холи ҳудуд сифатида тан олди.
Президент қарорига биноан Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказлари ташкил этилди ва у ерда парашют бўйича секциялар ташкил этилади.
Ўзбекистонга олиб кирилиши режалаштирилган қурол-яроғ ва ўқ-дорилар контрабандасига божхоначилар томонидан чек қўйилди.
Тошкентни қалин туман қоплади. Пойтахт кўчаларидан фоторепортаж.
Юнусобод туманида Чингиз Айтматов хотирасига бағишлаб ўрнатилган барельефнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мактабларга тегишли умумтаълим фанлари бўйича дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш хизматлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар рўйхатига киритилди.
«O‘zbekiston temir yo‘llari» АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар «Afrosiyob» поездларининг қўшимча қатнови жорий қилинди.
Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметовнинг уйида йирик ўғрилик содир этилди. Жиноий иш қўзғатилди.
Гулнора Каримованинг ўғли Ислом унинг онаси молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича Ўзбекистондаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.
Асосий Янги йил арчаси Истиқлол кўчасидаги Навоий номидаги кутубхона қаршисига ўрнатилди. Тошкентнинг ҳар бир туманида Янги арчаси ўрнатилиб, байрам тадбирлари ўтказилади.
Тошкентнинг Юнусобод тумани Навоий кўчасида 57-автобусда ёнилғи тизимидаги носозлик туфайли ёнғин чиқди.
Ўзбекистонда боғчага бормайдиган болаларга бир йиллик мажбурий бошланғич таълим бериш бўйича лойиҳа ишга туширилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг