Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида технологик жараён бузилиши сабабли олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилди. «Кон яқинидаги фуқаролар эвакуация қилинди, вазият тўлиқ назоратда, ваҳимага ўрин йўқ», — деди ФВВ. Ҳавонинг ифлосланиш даражаси ўрганилмоқда.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсумида ғолиб бўлган 1772 та лойиҳа эълон қилинди. Жараёнларда Ўзбекистон бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилди.
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали янги кўринишда очилди. Бино панжаралардан халос бўлди, энди у ерга машинада бориш мумкин. Йўловчилар ва кузатувчилар учун катта зал ва ички ҳовли пайдо бўлди. Кейинроқ учиб келиш ва кетиш заллари бирлаштирилади, бу эса аэропортнинг сиғимини оширади.
Ўзбекистон қонунчилигига суд қарорисиз ва олдиндан компенсация тўламасдан туриб уй-жойларни бузишни тақиқловчи ўзгартиришлар киритилди. Уй-жойнинг ташқи кўринишини ўзгартириш, қайта қуриш ёки бузиш ҳокимликларнинг рухсати бўлган ҳолда эмас, балки қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Президент маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Улар ўзларига инсонпарварлик билан мурожаат қилиниши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан боғланиш ҳуқуқига эга бўлди. Маҳкумларда уларнинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши тақиқланди.
Тошкентда 28 август санасида халқаро Maple Bear Canadian School очилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонлар мактаб шартлари, чет эллик ўқитувчилар ва ўқув режаси билан танишди.
Сентябрнинг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат ҳукм суради. Кечаси ва тонгда +12…+17 даражали тетиклантирувчи салқинлик сезилади. Ҳаво кундузи +28…+33, баъзи жойларда 35 даражагача исийди. Кейин ойнинг охиригача ҳарорат пасайиб боради. Сўнгги ўнкунликда қисқа муддатли ёмғирлар кутилмоқда.
66 ёшли Юрий Ким 5 йилдан бери Чилонзор-3 мавзесидаги деҳқон бозорида китоб сотади. Унинг ноёб китоблар тўплами 5000 жилддан ортиқ. «Газета.uz» у китоб сотишни қандай бошлагани, уларни қаердан сотиб олишини ва ҳозир китобхонлар ундан энг кўп қайси асарларни сўраши ҳақида ҳикоя қилади.
Ҳарбий унвонлари оширилган Олимпия совриндорлари, Россия газини «мумкин қадар максимал» импорт қилаётган Ўзбекистон, Мустақиллик арафасида афв этилганлар, Самарқандда якунланган «Шарқ тароналари» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистонда шаҳарни янгилаш бўйича мисли кўрилмаган лойиҳалар амалга оширилмоқда, бу учун эса баъзан бутун мавзелар бузиб ташланмоқда. Кўпинча бу етарли қонуний асоссиз содир бўляпти. БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси мамлакатга ташрифи якунлари бўйича шундай хулосага келди.
Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 522 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари шартли озод қилинди. Афв этилганлар орасида 19 нафар чет эл фуқароси, 27 нафар тақиқланган ташкилотлардаги шахслар мавжуд.
Тошкент шаҳрининг барча 12 та туманида 2 сентябрга қадар Мустақиллик байрами муносабати билан сайиллар ва байрам томошалари ўтказилади. Боғлар рўйхати.
Мудофаа вазири Париж Олимпиадаси совриндори бўлган дзюдочи Диёра Келдиёровани «катта лейтенант», таэквондочилар Улуғбек Рашитов ва Светлана Осиповани эса «лейтенант» унвонлари билан тақдирлади. Қизларга, шунингдек, «Тўмарис» кўкрак нишони ҳам берилди.
Тошкент марказидаги, бир замонлар Боғ кўчаси ҳисобланган Ўзбекистон овози кўчаси автомобиллар ҳаракатини камайтириш, пиёдалар учун қулайлаштириш мақсадида реконструкция қилинади. Лойиҳага «Ташкент Инвест» Болалар кутубхонаси реконструкциясида қатнашган Ludi_Architects бюросини жалб этди.
Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Parda podcast лойиҳасига берган интервьюсида аёл спортчи бўлиш қийинчиликлари, жамиятдаги стереотиплар ва шахсий чегара ҳақида гапирди. У, шунингдек, ўзининг қизлик ва келинлик оиласидан бирдек қўллаб-қувватлов олганини таъкидлади.
Самарқандда якунланган «Шарқ тароналари» фестивалининг Гран-присини Озарбайжоннинг «Семург» жамоаси қўлга киритди ва 10 минг доллар билан тақдирланди. Олтита давлат ижодкорлари эса турли ўринларга лойиқ кўрилди. Тадбир якуни — «Газета.uz» фоторепортажида.
Мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мамлакатда қўшимча мактаблар қурилиши приоритетдалигини таъкидлади. Режага кўра, бу йил 180 мингдан зиёд ўқувчи ўрни учун мактаб қуриб битказилади. Бу учун 11 тага яқин лойиҳа бор. Шунингдек, вазирлик битта янги мактаб қурилишига қанча маблағ кетишини очиқлади.
Бешта кинопремьера, боғлардаги байрамона-кўнгилочар дастурлар, Anhor Sup Fest 2024, ярмаркалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Фарғона шаҳрида Spark ҳайдовчиси кескин тормоз босиши сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон симёғочга урилди. Оқибатда 4 киши шифохонага ётқизилди, улардан 2 нафари вафот этди.
Тошкент шаҳрида автобуслар байрам кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади. Метро эса 31 август ва 1 сентябрь кунлари одатий иш кунлари учун белгиланган, 2 ва 3 сентябрь кунлари эса дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг