Тошкентда илк бор йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастур тасдиқланди. Қабул қилинган ҳужжат аввал эълон қилинган дастурдан юмшоқроқ.
«Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларининг ҳудудлари ва хоналари видеокузатув камералари билан жиҳозланади.
Аввал қайд қилиниб, шу пайтгача очилмай қолган жиноятлардан 26 таси очилди.
Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади.
Тошкентда уйи бузилганларга ҳар доим шароитлари яхшироқ бўлган турар жойлар берилган, деди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Янгийўл туманида аввалроқ ўқитувчиларни вазифаларига зид ишга жалб этган мактаб директори мажбурий обунага йўл қўйгани учун ишдан бўшатилди.
Тюмень — Ханти-Мансийск трассасида 20 йўловчиси бўлган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди. Икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди, бир киши шифохонага ётқизилди.
Ҳафта ўртасида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳароратининг бир оз тушиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.
«Тошкент-Бишкек-Тошкент» халқаро автобус қатнови янги жадвал бўйича қайтадан йўлга қўйилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» биносига туташ турк компанияси ижарага олган иншоотда ёнғин содир бўлди. Жабрланганлар йўқ.
Пойтахтнинг Юнусобод туманида саккизинчи синф ўқувчиси селфи оламан деб учинчи қават деразасидан тушиб кетди.
Тошкент марказидаги «Лолазор» маҳалласи аҳолиси тарихий уйларнинг бузилишга тушишидан хавотирда. «Газета.uz» аҳоли, эҳтимолий қурувчилар ва мутахассислар билан суҳбатлашди.
«Каттақўрғон» дала ўқув майдонида «Ҳудудда отишни ташкил этиш ва ўт очишни бошқариш» бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказилди.
«Касби пахта тозалаш» АЖнинг тарозихонасидаги кузатув камерасини бир соатга ўчириб, 213 миллион сўмлик чигитни ўзлаштирилиши юзасидан жиноий иш очилди.
«Тошкент-товар» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида кўрсатилган товар ҳақидаги маълумотлар кириб келган товарларга мос эмаслиги маълум бўлди.
Тошкент давлат аграр университети декан ўринбосари талабадан якуний имтиҳонларга киритишга рухсат бериш эвазига 600 минг сўм пора олаётганда ушланди.
Ери Тошкент ҳокимияти томонидан олиб қўйилаётган «Янгиобод. Чотқол марвариди» сайёҳлик базаси таъсисчилари мажмуага эгалик ҳуқуқи учун судда кураш олиб бормоқчи.
Бешариқ туманида яшовчи аёл Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги туғуруқхонада дунёга келган фарзандини 3,5 миллион сўмга сотаётганида ушланди.
ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари овқатланиш тизимини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Амударё туманидаги 3115 нафар ўқитувчиларнинг маошидан электр энергияси, табийи газ, ичимлик суви ва бошқа коммунал тўловлар учун ноқонуний равишда ушлаб қолингани аниқланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг