Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги 2019−2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.
Янгибозор туманида ИИБ ходимлари томонидан жиноятда гумонланаётган фуқаронинг калтакланиши ва зўрлаш билан қўрқитилгани ҳақидаги хабар юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Бош прокуратура Гулнора Каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. У фуқаролар ва турли компания эгаларини зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, уларнинг мулкини ўзига тегишли бўлган компанияларга расмийлаштириб беришга мажбур қилган.
Яқин кунларда Волгабўйидан кириб келган салқин ҳаво оқимлари мамлакат ҳудудини тарк этиб, ҳаво ҳароратининг бир оз кўтарилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси бўйича ҳуқуқшунос таҳлили.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисини жорий йил 23 август куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг низомига кўра ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдалар ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга.
Тўрақўрғонда «MAN» автомашинасида бораётиб бошқарувни йўқотган ҳайдовчи бир фуқаронинг уйига зарар етказди ва етказган зарарини қоплаб берди.
Президент фармони билан Мустақиллик байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 4 кун, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 2 кун дам олади.
Навоийда ўғлининг машинаси жарима майдонига қўйилгани сабаб маст ҳолдаги ота ЙПХ инспекторига қўл кўтариб, унга жиддий тан жароҳати етказган.
18 август куни Жиззах, Самарқанд ва Қарши шаҳарларига яқин ҳудудда 2 баллик зилзила қайд этилди.
26−30 август кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалининг янги логотипи тасдиқланди.
Марказий ҳарбий округ жанговар тайёргарлик бошқармаси томонидан жанговар тайёргарликнинг оддий ва самарали усулларини қўллаш бўйича бир нечта усул ва услублар ишлаб чиқилди.
2019−2020 йилларда Тошкентда янги мактаблар қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 800 млрд сўм ажратилади.
Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳабов ҳамда «KUN.UZ» нашри ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош токсикологи ва бош гематологи июлда заҳарланган 48 нафар фуқарога ёрдам кўрсатиш учун Самарага учиб кетди.
Тиббий ёрдам давлат бюджети ҳисобидан кўрсатиладиган касалликлар рўйхатига 131 турдаги хасталиклар киритилди.
Вазирлар Маҳкамаси ходими ўзини тадбиркор сифатида таништирган мурожаатчи билан қўпол муомалада бўлгани учун ишдан бўшатилди.
Оққўрғон тумани марказий деҳқон бозорида ёймачи аёллар савдо мажмуаси қурилишига қаршилик кўрсатиб, янги қурилган деворни бузиб ташлади. Тошкент вилояти ҳокимлиги мазкур вазиятга изоҳ берди.
Оғир ҳолатдаги тўрт нафар заҳарланган ўзбекистонлик гематологик марказида даволанишни давом эттириш учун Россия ФВВнинг махсус самолётида Самарадан Москвага олиб келинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг