Самарқанд шаҳрининг Сартепа масканидаги 9 қаватли уйнинг 1-қаватида портлаш содир бўлди, жароҳат олганлар йўқ.
Навбаҳор туманида навбатчи шифокорга таҳдид қилиб, унга ҳақоратомуз сўзлар айтилгани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳукумат қарори билан Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳашаротларга қарши дориланган уйдан кекса аёл ва унинг набираси ўлик ҳолда топилди.
Марғилондаги «ТРЗ» номи билан машҳур бозорда ёнғин чиқди. Олов 1575 кв. м. майдондаги қурилиш конструкциялари ва мол-мулкларга зарар етказди.
Ўзбекистонда дарсликларни яратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Дарсликлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
«Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаронинг сумкалари ичида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига 26 миллион сўмлик 114 дона уяли яширилгани фош этилди.
Нукус шаҳридаги Амударё МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонидаги 1500 дона пресс сомонлар ғарамида ёнғин содир бўлгани оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Ҳукумат қарори билан Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази ташкил этилди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ОАВни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан қийноқ қўлланилганини рад этди. Айбланувчида қон-томир касаллиги аниқланган, бироқ бу қамоққа олишга тўсқинлик қилмаслиги маълум қилинди.
Тошкентда 49 кишининг овқатдан заҳарланишига сабаб бўлган Oqtepa Lavash мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши очилди.
Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўлида пиёда ва енгил автомобиль йўловчиси ҳалок бўлди.
Шароф Рашидов туманида жойлашган фермер хўжалигига қарашли дала майдонида юзага келган жанжал қотиллик билан якунланди.
ХТВ Тошкентдаги 81 та талаб юқори мактаблардан бошлаб коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилишини маълум қилди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари машинага тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 31,2 миллион сўмлик 156 дона гўшт қиймалагичлар ортилганини аниқлашди.
ИИВ ижтимоий тармоқлардаги «Ўзбекларни Ўзбекистонда қийнашяпти, диққат қилинг» номи билан тарқатилган видеоматериални ўрганиб чиқиб, расмий баёнот берди.
Президент қарори билан назоратсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ фаолият танқидий ўрганиб чиқилади.
Севган қизининг уйига совчиликка боришга кўнмаган холасини жазоламоқчи бўлган йигит уларнинг уйида 50 000 000 сўмлик тилла буюмларини ўғирлади.
«Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг республикадан олиб чиқишга бўлган уринишни тўхтатиб қолди.
Президент қарори билан 2019−2020 йилларда ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг