Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги 6−6,5 ёшдаги фарзандларини 1-синфга беришга тайёргарлик кўраётган ота-оналар нималарга эътибор қаратиши кераклиги тўғрисидаги тавсияларни эълон қилди.
Июннинг биринчи ҳафтасида Тошкентда ойлик меъёрдан тўрт баробардан кўпроқ ёмғир ёғди. Бундай кучли ёғингарчилик кузатувлар тарихида биринчи бор қайд этилди.
Тошкентда уч ўсмирни босиб кетган аёлга нисбатан судга қадар уй қамоғи тайинланди.
Тошкентда «Оқтепа лаваш» шохобчаларида товуқли сендвичдан заҳарланганлар сони ортди. Шифохоналарда даволанаётган беморларнинг аҳволи қониқарли экани маълум қилинди.
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 8 ёшли қизни минг сўм билан алдаб, олиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.
Тошкентда конвертация қилиб беришни ваъда қилиб, 1 миллиард 80 миллион сўм олган ва пулларни ўзлаштириб юборган шахс ушланди.
«Москва энергетика институти» миллий тадқиқот университетининг Тошкентдаги филиали 2019/2020 ўқув йилидан илк талабаларни қабул қилади.
Қашқадарё вилоятида ўқувчиларни йўл ва ариқларни тозалашга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди.
Кўришда нуқсони бўлган болаларга мусиқа билан шуғулланишга нималар тўсқинлик қилмоқда? Ота-оналар фарзандларининг мусиқа санъати билан шуғулланишига тўсиқ бўлаётган молиявий қийинчиликлар тўғрисида сўзлаб берди. Дилмурод Юсупов колонкаси.
«Озодлик» мухбири Умид Бобоматов Тошкентга учиб келиши билан Ўзбекистондан чиқариб юборилди.
Тошкентда 7 июнга ўтар кечаси Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми дренаж қувурларини янгилаш учун вақтинча ёпилади.
Тошкентда «Оқтепа лаваш» шохобчаларида товуқли сендвич истеъмол қилган 15 киши овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилди. 3 нафар беморнинг аҳволи оғир.
Ўзбекистон ТИВ «Би-Би-Си» мухбири Авазбек Тоҳировни аккредитациядан ўтказди. Британия телерадиокомпаниясининг Тошкентдаги бюроси 2005 йилда ёпилган эди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида 12 ёшли ўсмир кўп қаватли уй ҳовлиси машина уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. Автомобилни бошқарган аёл тўхташ ва тезлик тепкиларини адаштириб юборганини маълум қилди.
Кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этилади.
ЎзФА Геномика ва биоинформатика маркази докторантларига президент совғаси — 1 хонали уйлар топширилди.
Тошкент аэропортининг учиб келиш залига шаҳар дренаж тизими сабабли сув сизиб киргани маълум қилинди.
Португалияда Ўзбекистон фуқароси пичоқдан олган жароҳат натижасида вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Рамазон ҳайитининг биринчи куни (5 июнь) Тошкентдаги жамоат транспорти 4:00 дан иш бошлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг