Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий 3 йилу 6 ой муддатга қамалди. Суд ЭКИҲнинг 400 баравари миқдорида жарима тайинлади.
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида содир бўлган аварияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди, улардан бири шифохонада қолмоқда.
Сеулдаги квартирада содир бўлган ёнғинда оғир куйиш жароҳатини олган ўзбекистонлик талаба шифохонада вафот этди.
Самарқанд вилоятида беш кишилик оилани ўлдирганликда гумон қилиниб қурбонлар яшаган маҳаллада истиқомат қилувчи тўрт нафар ишсиз эркак қўлга олинди.
Ер ажратиш жараёнида ҳокимиятларнинг роли камайтирилиши мумкин. Адлия вазирининг сўзларига кўра, ҳокимиятлар участкаларни аукционга чиқармаяпти ёки қарор чиқаришни беш-олти ойлаб кечиктирмоқда.
Тошкент ИИББ автомобилларнинг ўз-ўзидан ёниб кетиши ва кундузги чироқларни ёқиб юриш ўртасида боғлиқлик йўқлигини маълум қилди.
Andijan City ишбилармонлик маркази қандай кўринишда бўлади? Меҳмонхона, конгресс-холл, 30 қаватли бизнес маркази, қўғирчоқ театри, банк ва бошқа объектлар.
Янгийўл туманида «Кобальт"нинг «МАЗ-509А» юк машинасининг яримтиркама бортига урилиши натижасида икки киши вафот этди, уч киши шифохонага ётқизилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан республика бўйлаб «Ўсмирлар орасида семизликка қарши» тадбири доирасида фаол юриш бўйича оммавий тадбирлар ташкил этилди.
Тошкентнинг Учтепа туманидаги тўртта мактаб директори камчиликларга йўл қўйгани ва лавозим мажбуриятларини бажармагани учун вазифасидан озод қилинди.
Тайлоқ туманида профилактика инспектори бинога эгалик тўғрисидаги туман ҳокими қарорини чиқартириб бериш эвазига келишилган 70 минг долларнинг 60 минг долларини олаётганда ушланди.
Адлия вазирлиги мактаблар ва бошқа таълим муассасалари томонидан таъмирлаш учун ўқувчи ва ўқитувчилардан пул йиғилиши ноқонуний ҳисобланишини маълум қилди.
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 72 ёшида вафот этди.
Наманган вилоятида жойлашган «Ғурумсарой» полигонида Ўзбекистон ҳамда Беларусь Республикалари қуролли кучлари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.
Асака туман ободонлаштириш бўлимининг икки ходими йўл ёқасидаги гулларни суғораётган вақтда автомобиль уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди, бир аёл шифохонага ётқизилди.
Янгийўл шаҳрида «Макро» савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин натижасида мажмуанинг 1-қаватидаги 30 кв. метр майдонда савдо растаси ва 3 дона музлатгич ёниб зарарланган.
Кармана туманида мактабга ишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар пора сўраган икки аёлга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Италия университети билан ҳамкорликда докторантлар тайёрланиши бўйича келишувга эришилди.
Канн фестивали доирасидаги Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон миллий павильонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
ХТВ томонидан Данғара туманида концерт дастурига халқ таълими муассасалари педагогларига 10000 сўмдан мажбурий чипта сотилганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг