Amirsoy тоғ курортига Европадаги «Грандвалира» тоғ-чанғи курорти эгаси Жоан Виладомат ва «Куршевель» тоғ курорти собиқ президенти Клод Фор ташриф буюради.
Олий судда Судьялар олий кенгаши қарорига кўра, беш йил муддатга судьялик лавозимига тайинланганларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган ОАВни қўллаб-қувватлаш фонди раҳбари Саид-Абдулазиз Юсуповнинг видеомурожаатида унга босим ўтказилгани айтилди. Бош прокуратура эса ишнинг бошқа тафсилотларини маълум қилди.
Кармана туман суди фирибгарликка қўл урган Бандликка кўмаклашиш маркази ходимларига жазо тайинлади.
АҚШнинг Халқаро тараққиёт агeнтлиги Ўзбекистонда АКТ ҳамда инглиз тилини ўқитишни ривожлантириш учун 165 миллиард сўм грант тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди.
Бу йил абитуриентлар бир пайтнинг ўзида учта таълим муассасаси танлаб, асосий олий таълим муассасасида имтиҳон топшириши мумкин бўлади.
Самарқандда ҳомиладор аёлни туғуруқхонага олиб бориш учун йўлга чиққан тез ёрдам машинасининг ЙТҲга учраши оқибатида икки киши реанимацияга ётқизилди.
Паркент тумани Бойқозон қўрғонида жойлашган майдонини ўз танишлари ёрдамида туман ҳокимлигидан ижарага олиб бериш учун 100 000 доллар олаётган шахс қўлга олинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий меросини ўрганиш, китобларни чоп этиш бўйича тавсиялар берди.
ОАВни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов фирибгарликда айбланиб қўлга олинди. Ўзини ДХХ ходими деб билдириб, одамлардан ёлғон йўли билан пул олгани хабар қилинди.
Энергетика вазирлиги «Газета.uz» иссиқхона хўжаликларининг кўмирга ўтказилишига қарши ёзган мақолага жавоб қайтарди. Вазирлик Ўзбекистон учун газдан ёқилғи эмас, балки хом ашё сифатида фойдаланиш фойдалироқ эканини қайд этди.
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
Қўқон шаҳрида яшовчи икки 8-синф ўқувчиси ўзаро жанжаллашиб, бир-бирига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган.
«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Сеулдан учиб келган фуқароларда декларацияда кўрсатилмаган товар-моддий бойликлари борлигини аниқлашди.
Қарши ҳокимияти шаҳар логотипини тасдиқлади, унда сардоба — сув омбори тасвирланган.
Комил Алламжонов BBC Uzbek, Amnesty International, Voice of America, «Фарғона» агентлиги, Uzmetronom ва бошқа аввал блокланган сайтларга киришга қўйилган чеклов олиб ташланганини маълум қилди.
Шанба ва якшанба кунлари Тошкент ботаника боғида Иккинчи жаҳон уруши йиллари ҳарбий техникалари ва қурол-яроғлари кўргазмаси давом этади.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги уйларнинг ноқонуний бузилиши, товон пулининг тўланмаслиги ва кўчмас мулк соҳасидаги бошқа қонунбузарликларда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича акция эълон қилди.
Олмазор туманидаги «Дамаши» каналининг узунлиги 1 100 метр бўлган қирғоқ бўйида «Сой бўйи» сайилгоҳи барпо этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг