Сенат раиси ногиронларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ногиронликни белгилашда қатор қийинчиликлар ва сунъий тўсиқлар юзага келаётганини билдирди.
Кучук боласини қийнаган болаларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилди, болалар эса профилактик ҳисобга киритилди.
Адвокат Юнусобод туманининг собиқ ҳокими в. б. Бахтиёр Абдусатторовнинг оқланишини сўради. Ҳимоячи нима учун судланувчининг айбсиз деб топиш кераклигини асослаб, тергов органлари йўл қўйган камчиликларни санаб ўтди.
Янгийўл шаҳрида яшовчи Т.Х. маст ҳолда оилавий жанжал туфайли қизи С.У.га пичоқ билан жароҳат етказгани оқибатида қўлга олинди.
Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев овқатдан заҳарланиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида фикр билдирди.
«Сирдарё» чегара божхона постида спорт сумкаларига яширилган 530 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди.
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев сув тозалаш иншоотларининг 88 фоизи фаолият юритмаётганини таъкидлади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ва ҳудудларда раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Жиноят кодексига дронларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасида бемор билан шафқатсиз муносабатда бўлингани ҳақидаги хабар бўйича хизмат текширувини бошлади.
Қашқадарё вилоятида «Сариосиё-Тошкент» йўловчи поезди вақтида кўчки содир бўлди. Жабрланганлар йўқ.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.
Мудофаа вазирлиги Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Чирчиқ» полигонида танк биатлони бўйича мусобақа ўтказмоқда. Финал 5 май куни ўтказади, кириш эркин.
Болалар уйи тарбияланувчисининг дўппосланиши бўйича Тошкент прокуратураси қўзғаган жиноят ишини Юнусобод туман ички ишлар органлари тергов қилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш бошланганлиги ҳақидаги хабарларни расман рад этди.
Зафар Алимов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Фарғонада ўгай онасини пичоқлаб ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилиб, 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Президент 6 майдан бошланадиган Рамазон ойини муносиб ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Юнусобод туманининг собиқ раҳбари Бахтиёр Абдусаматов унинг қўлга олинишини Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбарлари уюштирганини тахмин қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг