Избоскан туманида ўзбошимчалик билан қурилган уйни бузиш бўйича суд ижросини таъминлаш жараёнида юзага келган можаро юзасидан ИИВ расмий муносабат билдирди.
Бир ярим йил ичида 11 марта янги туғилган уч эгизларга Ўзбекистон президенти шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилган. Оилаларга автомобиллар совға қилинди.
ИИВ хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун анкетанинг янги шакли лойиҳасини тақдим этди. Анкетада иш жойи ёки маҳалла қўмитасидан муҳр талаб қилинмайди.
Ҳукумат қарори билан Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария нормалари ва қоидалари тасдиқланди.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида китобларни QR-кодлар ёрдамида махсус таблоларда жойлаштириш ва уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ўқиш имконияти яратилди.
Зангиота туманида 169,3 млн. сўмлик компьютер қурилмаларини божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда олиб ўтиб, бошқа бир фуқарога 105,0 млн. сўмга сотаётган шахс ушланди.
Сеулдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бири иккинчи даражали куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди.
Ҳукумат қарори билан Оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Террористларнинг бошқа давлатларга кўчишига қарши кураш бўйича БМТ дастури чегара пунктлари, жумладан аэропортларда назорат, текширув ва кўздан кечириш жараёнларини кучайтиришга чақиради.
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси биноси ёнида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Хотира монументи» очилди.
Мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Самарқандда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиалини ташкил этиш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Мирзо Улуғбек туман прокуратураси катта терговчиси хорижий инвестордан пора олгани учун 15 йилга қамалди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида «Қозоғистон таълим кунлари» деб номланган кўргазмалар ташкил этилади.
Янгийўл туманида руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи 39 ёшли Ш. И. маст ҳолда уйда ишлаётган устани уриб, ўлимига сабабчи бўлди.
Ҳукумат қарори билан Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
5 май — 5 июнь кунлари барча адлия органлари ва муассасаларида «Ҳуқуқий маданият ва Одоб-ахлоқ ойлиги» деб номланди.
Ўзбекистондаги илк Илмий лойиҳалар акселератори — C.A.T. Science Accelerator финали бўлиб ўтди.
Адлия вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган экстремистик материаллар ва ресурслар рўйхатини эълон қилди.
Самарқандда оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламалари ва бошқа реабилитация воситалари топширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг