Синоптиклар 7−10 июль кунлари кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 5−7 даража баланд ҳароратли аномал иссиқ ҳаво бўлишини башорат қилмоқда.
Тошкентдаги Оҳангарон шоссесида жойлашган Роҳат айланма йўлини янгилаш ишлари бошланди.
Тошкентда Абдулла Қодирий кўчасидан Махтумқули кўчасига ўтиш йўлини очиш режалаштирилмоқда.
Камида бир йил намунали фаолият олиб борган «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари Ички ишлар академияси ва ички ишлар органларига устунлик асосида қабул қилинади.
Мусулмонлари идораси ҳузурида табаррук масканларга зиёратлар уюштирувчи «Muslim-tour» сайёҳлик фирмаси очилди.
Президент тасдиқлаган оила институтини мустаҳкамлаш концепциясида оилавий можароларни ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш, ажрашаётган аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш каби нозик масалалар ҳам ўрин олган.
Тошкент ҳокими в. б. бекатлардаги дўконларни ёпишни таклиф қилди. Қарор масала ўрганилиб, аҳоли билан муҳокама қилинганидан сўнг қабул қилинади.
Президент «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.
Тошкентдаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига квартира шахсий ҳисоб рақами ўрнини эгаллаб, бюрократияни камайтиришга қаратилган «уй китоблари"ни юритиш таклиф қилинди.
Тошкент ҳокимияти қошидаги жамоатчилик кенгаши ўзининг биринчи йиғилишини ўтказиб, таркибни эълон қилди.
Тошкентдаги Пучон университети мактабгача таълим, корейс тили, архитектура ва дизайн йўналишлари бўйича дастлабки талабаларни қабул қилади.
Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Давлат филармонияси ташкил этилмоқда. Унинг зиммасига мамлакатда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш вазифаси юклатилди.
Жиноятлар сони йил бошидан буён 40 фоизга камайди, дея хабар қилди ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Сенатдаги ҳисоботида.
Тошкентнинг Муқимий кўчасида лойиҳа муаллифларининг хатоларини тўғирлаш давом этмоқда. Шу доирада яна бир чорраҳа очилди.
Хотин-қизлар қўмитаси Тошкентда мардикор аёллар муаммосини ўрганиш, уларни доимий иш ва уй-жой билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.
30 июнь куни эрталаб марафон ўтказилиши муносабати билан Темирйўлчилар ва Ҳайдар Алиев кўчалари автотранспортлар учун ёпилади.
Транспорт воситаларининг ойналарини қорайтиришга пул тўланиши (йилига 15,5 миллион сўм) эвазига рухсат берилиши режалаштирилмоқда.
Президент Самарқандда «Ипак йўли» халқаро туризм университетини очиш ҳақидаги қарорга имзо чекди.
Бош прокурор Отабек Муродов Сенатда собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга нисбатан очилган жиноий ишга изоҳ берди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда тарихий объектларни сақлаб қолиш бўйича ишлар тубдан кучайтирилишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг