Январь-май ойларида Ўзбекистон иқтисодий судлари томонидан 241 мингдан зиёд иш ҳал этилди.
Ўзбекистон миллий университети ва ЮНИСЕФ ижтимоий соҳа ходимларини тайёрлаш бўйича дастурни ишга туширди.
Қамчиқ довонида жарликка қулаб тушган юк машинаси ёниб кетди, ҳайдовчи вафот этди.
Тошкент ИИББ Минор масжиди атрофидаги кўчалар автотранспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилиши ҳақида хабар қилди.
Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов оғир хасталикдан сўнг вафот этди.
1 январдан бошлаб туғилган чақалоқни рўйхатга олиш гувоҳномасида жисмоний шахснинг ягона идентификация рақами ёзилади.
Наманган, Андижон, Фарғона ва Қўқонда Миллий симфоник оркестр ва таниқли ижрочилар чиқиш қиладиган Open Air-Oltin Vodiy концертлари бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 226 нафар фуқарони афв этди.
Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм университетида ШҲТга аъзо давлатлардан талабалар таҳсил олади.
Ҳукумат ЮНЕСКО томонидан «хавотирли рўйхат"га киритилган Шаҳрисабзнинг тарихий марказини тиклаш бўйича қарор қабул қилди. Шунингдек Хива, Бухоро ва Самарқанддаги маданий мерос объектларида қўриқлаш ишлари кучайтирилади.
Хотин-қизлар қўмитаси миграция оқибатида ҳимояга муҳтож бўлган болаларни ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳага қўл урди.
Афғонистон билан чегарада номаълум шахслар буғу боласига ўқ узди. Чегарачилар жонивор парваришини зиммасига олди.
Таълим ва спорт муассасаларидан спиртли ичимлик сотиш нуқталаригача масофани 500 дан 100 метргача қисқартириш таклиф қилинмоқда.
Йил бошидан буён 21,5 мингдан ошиқ киши маст ҳолда машина ҳайдагани учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 15−17 июнь кунлари нишонланади. Президент шу ҳақдаги қарорни имзолади.
Чегарачилар қариндошининг ҳужжати билан Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган Қирғизистон фуқаросини қўлга олди.
Чегара қўшинлари томонидан май ойида 48 нафар чегара бузувчиси ушланди, ноқонуний олиб ўтилаётган 372 млн сўмлик товарлар олиб қўйилди.
Тошкентда яна бир чорраҳа қайта очилди, иккита қайрилишдаги ҳаракатлар ўзгартирилди.
Тошкентда 1950-йиллар ўртасида қурилган эски аэровокзал биноси бузиб ташланди.
Кучли ёғингарчиликлар сабабли Қамчиқ довонида сел келди, икки автомобиль оқиб кетди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг