Термиз шаҳрида салкам 7 миллион сўмлик жами 33 173 дона пиротехника воситаларини пуллаётган шахснинг ҳаракатларига чек қўйилди.
Тошкентда SOLA бренди остида ягона шаҳар Wi-Fi тармоғи ишга туширилди. 1200 нуқтадан интернетдан бепул ва пулли асосда фойдаланиш мумкин.
Ҳукумат қарори билан Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Шўртанда GTL заводи ишга туширилиши бензин ва нефть маҳсулотлари нархига қандай таъсир кўрсатишини маълум қилди.
Uzbekistan Airways компаниясининг уч миллионинчи йўловчиси Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Москва вилоятида Андижон вилоятидан бўлган икки ўзбекистонлик ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Тошкентдаги Бешёғоч кўчасининг бир қисми муз саройи қурилиши муносабати билан 1 мартга қадар автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида қор ва ёмғир ёғиши ҳамда ҳаво ҳароратининг пасайиши кузатилмоқда.
Шайхонтоҳур туманида турли махсус рўйхатларга олинган 648 нафар шахс рўйхатдан чиқарилди.
Қисқа муддатга ижарага берилувчи транспорт воситалари видеорегистратор ва GPG-навигаторлар билан таъминланиши лозим.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар томонидан гербли гувоҳномаларни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Электр тармоқлари корхонаси ва иккита банк ходимлари 2 йилда 143,5 млн сўмлик маблағларни ўзлаштиргани фош қилинди.
«Тошавтотаъмирхизмат» корхонасидаги ёнғинда таъмирланаётган икки автобусга зарар етди. Ҳодисага техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.
Қарши шаҳрида ўз фарзандини 2 миллион сўм ва бир гиламга алмашмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.
Ўрнатилган низомга кўра, ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.
Президент фармойишига биноан 15 декабрдан бошлаб бир ой «Ватанпарварлик ойлиги» этиб белгиланди.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
ОТМ битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибларига ўзгартишлар киритилди, аттестация синовларида кўчирмакашликка қарши кураш кучайтирилади.
Бош прокуратурада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун халқаро семинар ташкил этилди.
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Гай Райдер Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикр билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг