У ўзбек тилидаги нутқ синтезатори, «Китоб Плюс» лойиҳаси муаллифларидан. Ҳозир ўзи ўқиган кўзи ожиз болалар мактабида дарс беради, журналларда ишлайди. Жамият ва инсон орасида тўсиқлар бўлсагина киши ўзини ногирон ҳис қилади, деб ҳисобловчи Мирали Ғиёсов — «Ирода» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони.
Махтумқули кўчасининг Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўприги остидан ўтувчи Тошкент тиббиёт академиясидан Ашхобод боғи томон йўналишдаги қисми 16 ноябрь соат 22:00 дан 17 ноябрь соат 08:00 гача ёпилади.
Яккасарой туманида Malibu-2 қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга урилди. ЙТҲ сабаб ҳайдовчи ва йўловчи жароҳатланди. Мирзо Улуғбек туманида эса Cobalt йўл четидаги дарахт билан тўқнашган.
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида қурилиш материаллари корхонаси газ тармоғига ноқонуний уланиб, 5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Ўзбекистон ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизимига нейротармоқлар ва Python дастурлаш тили асосларини ўрганиш имконияти қўшилди. Информатика ўқитувчилари учун бепул курслар Yandex мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
Менемен, гўштдан тайёрланган қатлама нон, симитлар, «Шекерпере» печеньеси ва турк ошхонасининг бошқа рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Ўзбекистонда юзлаб, хусусан, Тошкентда ўнлаб автомактаблар неча ойдан буён ишламаяпти. Тадбиркорлар бунга имтиҳон марказларига мўлжалланган «оғир талаблар»нинг автомактабларга ҳам қўллангани сабаб бўлди, дейди. ЙҲХХ эса талабни бажарганлар бемалол ишлаётганини айтмоқда. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.
Кескин совуқда аҳолини қай тарзда энергия билан таъминлаш режалари, трансчегаравий савдо тўғрисидаги битимга қўшилган Ўзбекистон, ССВ ҳузурида ташкил этиладиган Харидлар маркази, Украинанинг уруш давридаги «матонат режаси» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фуқарога иш билан таъминлашни ваъда қилган Тошкент халқаро аэропорти ходими 1500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон аэропортларида ишга фақат электрон тизим орқали қабул қилинишини маълум қилди ва одамларни шубҳали таклифлардан қочишга чақирди.
Сурхондарё вилояти Музработ туманида август ойида опасини калтаклаб ўлдирган 16 ёшли болага ҳукм ўқилди. Суд уни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Ўзбекистонда охирги 5 йилда наркожиноятлар сони икки баробарга кўпайди. ННҚММ раҳбари Равшан Маматовнинг айтишича, айниқса синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодараси 400 мартага кўпайган. «Бу иллатнинг ёшлар ўртасида кенг тарқалаётгани бизни ташвишга солмоқда», — деди у.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиали томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилди.
Тўққизта кинопремьера, Янги йил арчаси очилиши, НеУят фестивали, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва болалар учун машғулотлар, чегирмалар ҳамда келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Кўп квартирали уйларни бошқарувчи компанияларнинг шартномаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чекловчи шартлар аниқланди. 2024 йилда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш бўйича 380 та мурожаат келиб тушган.
«Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат 6 ойдан сўнг кучга киради.
Ўзбекистонда 16−17 ноябрь, дам олиш кунлари ҳаво аста-секин илиб, ҳарорат +14…+17 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди, лекин кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Самарқанднинг Нуробод туманида яшовчи йигит Telegram орқали диний экстремистик материалларни тарқатиб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан унга 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан электрон шаклда суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди. Ҳужжат 3 ойдан сўнг кучга киради.
БМТ штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграциялаш тажрибаси кўриб чиқилди. «Давлатлар Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда реабилитация ва реинтеграция стратегияларини ишлаб чиқиши долзарб масала», — деди БМТ Аксилтеррор қўмитаси раҳбари Владимир Воронков.
School 21 кампусида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ жамоаси учун «СИ-касб трансформацияси: рақамли ёрдамчи билан янги марралар сари» мавзусида таълим интенсиви бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг