Жамият

Ўзбекистонда Jadidlar.uz платформаси ишга туширилди
23 январь 2024, 08:03

Ўзбекистонда Jadidlar.uz платформаси ишга туширилди

Фанлар академияси Тарих институти жамоаси томонидан икки йил давомида яратилган Jadidlar.uz платформаси тест режимида иш бошлади. Лойиҳа учун 1 млрд сўмлик грант маблағи ажратилган. Унга 250 га яқин жадид ҳақида маълумотлар киритилган.

Эпицентри Хитойда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
22 январь 2024, 23:44

Эпицентри Хитойда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида 3−4 балли зилзила сезилди. Унинг эпицентри Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида, Қирғизистон билан чегарада жойлашган. Зилзила эпицентрда 7 баллни ташкил қилган.

22 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
22 январь 2024, 22:50

22 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Янгиланган камбағаллик чегараси, IMEI кодини ўзгартириш учун жавобгарлик, Шавкат Мирзиёевнинг Хитой газетасида эълон қилинган мақоласи, Афғонистонда қулаб тушган Россия самолёти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Актёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди
22 январь 2024, 21:33

Актёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди. У фаолияти давомида «Мафтунингман», «Одамлар орасида ёлғиз», «Оловли йўллар» каби кўплаб фильм ва спектаклларда роль ижро этган. Бир қанча унвон ва орденлар соҳибига айланган.

Фарғона шаҳридаги нефть базада ёнғин чиқди
22 январь 2024, 18:19

Фарғона шаҳридаги нефть базада ёнғин чиқди

Фарғона шаҳридаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин чиқиб, уни ўчиришга 12 та қутқарув экипажи жалб қилинди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

«Аноним террор» қонунийлик ва сўз эркинлигига қандай зарба бермоқда?
22 январь 2024, 18:09

«Аноним террор» қонунийлик ва сўз эркинлигига қандай зарба бермоқда?

Ўзбекистонда «аноним террори» янги босқичга чиқмоқда. Улар энди тергов ва суд ўрнини ҳам эгалламоқчи — ўзи айблов эълон қилади, ҳукм ўқийди, жазолайди. Жамоат фаоли Шаҳноза Соатова ва ҳуқуқшунос Фурқат Тожиевнинг қайд этишича, бу ошкора қонунсизлик қиссасини ҳамма ўқияпти, лекин ҳеч ким индамайди.

Тошкентнинг 3 та туманидаги 160 та корхона чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш бўйича огоҳлантирилди
22 январь 2024, 18:02

Тошкентнинг 3 та туманидаги 160 та корхона чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш бўйича огоҳлантирилди

Экология вазирлиги пойтахтнинг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги жами 160 та корхонага чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берди.

«Шунча азоб чекиб, рўйхатда йўқ эканимиз алам қилади» — фарзанди «Док-1 Макс»дан ногирон бўлиб қолган ота-она
22 январь 2024, 16:59

«Шунча азоб чекиб, рўйхатда йўқ эканимиз алам қилади» — фарзанди «Док-1 Макс»дан ногирон бўлиб қолган ота-она

Сардобалик 5 ёшли Мансурбек Кемамов «Док-1 Макс»дан заҳарланиб, бир неча ой кўролмай ва юролмай қолган. Боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ота-онаси бор-будини сотиб, 150 млн сўм қарзга ҳам ботган. Улар Мансурбекнинг «Док-1 Макс» сабаб ногирон бўлиб қолган болалар рўйхатига киритилмаганидан норози.

Тошкентда автобуслар ҳаракатини назорат қилувчиларга махсус машиналар топширилди
22 январь 2024, 14:41

Тошкентда автобуслар ҳаракатини назорат қилувчиларга махсус машиналар топширилди

Тошкентда жамоат автобусларининг ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларга махсус хизмат машиналари бириктирилди. Улар автобус ҳайдовчиларининг тартибли ишлашини ва машиналарнинг автобус йўлакларига чиқиб кетмаслигини назорат қилади ҳамда ҳаракатга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлайди.

Ўзбекистонда IMEI кодини ноқонуний ўзгартириш ёки нусхалаш учун жавобгарлик белгиланди
22 январь 2024, 11:22

Ўзбекистонда IMEI кодини ноқонуний ўзгартириш ёки нусхалаш учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI кодини қонунга хилоф равишда ўзгартириш ёки нусхалаш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бунда қоидани бузганларга жарима солинишидан ташқари, жиноят содир этишда фойдаланилган ашё мусодара қилинади.

Эски ТошМИдаги тарихий бинонинг реставрация лойиҳаси тасдиқланди
22 январь 2024, 11:14

Эски ТошМИдаги тарихий бинонинг реставрация лойиҳаси тасдиқланди

Маданий мерос агентлиги хулосаси билан эски ТошМИ ҳудудидаги собиқ кадет корпусининг биносини реставрация қилиш лойиҳаси тасдиқланди. Уни O‘zshaharsozlik LITI давлат муассасаси ишлаб чиқди, қўшимчасига 2 та ётоқхона қуриш, черков бўлган юқори қисмни тиклаш, ташқи кўринишини сақлаш белгиланди.

Пайшанбадан ҳаво совий бошлайди
22 январь 2024, 11:08

Пайшанбадан ҳаво совий бошлайди

Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярми илиқ бўлади. Ҳарорат кечалари +5, кундузи +12…+15 даражагача кўтарилади. Сўнг Волгабўйидан кириб келувчи нам ҳаво массалари туфайли 25 январда республика бўйича ёмғир ва қор бўлади. Ҳарорат шимолда кечаси −6…−11, кундузи 0…−5 даражагача совийди.

Тошкентда фирибгарликда гумонланган ака-ука ушланди
22 январь 2024, 11:02

Тошкентда фирибгарликда гумонланган ака-ука ушланди

Тошкент шаҳар Тергов бошқармаси томонидан икки шахс фирибгарликда гумонланиб ушланди. ИИББ ушбу шахслардан жабр кўрган фуқаролар тегишли жойларга мурожаат қилишини сўради.

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
22 январь 2024, 09:43

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги Уральск-Атирау трассасида содир бўлган ЙТҲ туфайли 3 киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистондан бўлган бир оиланинг аъзолари саналади. Шунингдек, бир бола шифохонага ётқизилган.

Сурхондарёда Nexia автозак билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди
21 январь 2024, 11:24

Сурхондарёда Nexia автозак билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди

Денов туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, автозак билан тўқнашди. Оқибатда пиёда шифохонага ётқизилди, Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди.

Атроф-муҳитни ҳаддан ташқари ифлослантирувчи корхоналарнинг фаолияти чекланади
21 январь 2024, 10:42

Атроф-муҳитни ҳаддан ташқари ифлослантирувчи корхоналарнинг фаолияти чекланади

Сенаторлар атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолиятини чеклаш ва тўхтатиб туриш шартларини аниқлаштирувчи ўзгартишларни маъқуллади.

Сурхондарёдаги мактаб-интернатда 30 дан ортиқ ўқувчи овқатдан заҳарланган бўлиши мумкин
20 январь 2024, 21:43

Сурхондарёдаги мактаб-интернатда 30 дан ортиқ ўқувчи овқатдан заҳарланган бўлиши мумкин

Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 32 нафар ўқувчи овқатдан заҳарлангани айтилмоқда. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ўқув машғулотларига қайтгани маълум қилинди.

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди
20 январь 2024, 14:17

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди

Ўзбекистон Жиноят кодексига «товламачилик» тушунчаси қўшилди. Эндиликда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Робахон Маҳмудова «Адолат» партияси раиси этиб сайланди
20 январь 2024, 13:30

Робахон Маҳмудова «Адолат» партияси раиси этиб сайланди

Президентликка собиқ номзод Робахон Маҳмудова «Адолат» социал демократик партияси раиси этиб сайланди. Аввалроқ у Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

Asl Belgisi совғалар акциясини ўтказмоқда
20 январь 2024, 13:00

Asl Belgisi совғалар акциясини ўтказмоқда

Акция доирасида iPhone 15 Pro Max ва бошқа смартфонларни ютиб олиш мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг