Жамият

Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни олди
4 июнь 2024, 12:34

Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни олди

Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада Ўзбекистон мерганлари беш марта рекорд натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Мусобақада 11 та давлатдан жами 36 та жамоа иштирок этди. Видео.

Тошкентда Cobalt йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган қизни уриб юборди (видео)
4 июнь 2024, 10:57

Тошкентда Cobalt йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган қизни уриб юборди (видео)

Мирзо Улуғбек туманида Cobalt йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдалардан бирини уриб юборди. Қиз жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Видеолавҳада ЙТҲ рўй берган жой яқинида светофор борлигини кўриш мумкин.

10 июндан Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланади
4 июнь 2024, 08:54

10 июндан Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланади

10 июндан Тошкентдан Қирғизистондаги Иссиқкўлгача мавсумий автобус қатновлари бошланади. Автобус ойнинг жуфт кунларида Тошкент автовокзалидан жўнайди. Чипта нархи — 300 минг сўм.

Сурхондарёда футбол мусобақаси пайти ИИБ ходимларига тош отиб, қаршилик кўрсатган 13 нафар шахс жазоланди
4 июнь 2024, 00:45

Сурхондарёда футбол мусобақаси пайти ИИБ ходимларига тош отиб, қаршилик кўрсатган 13 нафар шахс жазоланди

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида ёшлар ўртасидаги футбол мусобақаси пайти жамоат тартибини бузиб, ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган 13 нафар фуқарога 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Сурхондарёда 3 та машина тўқнашувида Nexia-3 ёниб кетди (+видео)
4 июнь 2024, 00:02

Сурхондарёда 3 та машина тўқнашувида Nexia-3 ёниб кетди (+видео)

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 3 та машина тўқнашди. Оқибатда Nexia-3 машинаси ёниб кетди. Ҳеч ким жароҳатланмаган.

3 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
3 июнь 2024, 23:42

3 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Рекорд даражада ўсган инфляция, бу сафар Қорақалпоғистонда бўладиган тадбиркорлар билан мулоқот, газсиз аҳоли учун ижтимоий нормани оширишни сўраган депутат, «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарган Қозоғистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентда вилоятликларни ҳақоратлаган қиз 15 суткага қамалди
3 июнь 2024, 23:04

Тошкентда вилоятликларни ҳақоратлаган қиз 15 суткага қамалди

Instagram орқали Тошкентга келган вилоятликларни ҳақоратлаган 21 ёшли қиз 15 суткага қамалди. У «жаҳл устида ортиқча гапириб юборганини» айтиб, узр сўради. Видео.

Тошкентда собиқ МХХ биноси яқинидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
3 июнь 2024, 21:25

Тошкентда собиқ МХХ биноси яқинидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура Muna Mug компанияси Тошкентдаги собиқ МХХ мажмуаси ҳудудидан 53 туп соғлом дарахтни ноқонуний равишда кўчириб ўтказганини маълум қилди. Дарахтларни кўчиришга рухсат берган компания вакиллари ва мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади
3 июнь 2024, 20:31

Туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади

Туризм соҳасига доир йиғилишда тадбиркорлар бир қатор таклифлар илгари сурди. Соҳа бўйича дуал таълим, кекса хорижликлар учун 6 ойлик визасиз режим жорий қилиш, миллий меҳмонхона брендларини яратиш — шулар жумласидан. Президент туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузишни таклиф қилди.

Ўзбекистонда «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури йўлга қўйилади
3 июнь 2024, 19:52

Ўзбекистонда «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури йўлга қўйилади

Ўзбекистон шифохоналарида ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижлик даволанган. Президент кўрсаткични ошириш учун «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури бошланишини эълон қилди. Энди хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш харажатлари қопланади, уларда даволанган чет элликлар учун ҚҚС қайтарилади.

Мусулмонлар идорасининг Фатво маркази криптовалюта савдосидан воз кечишни тавсия қилган хабарини ўчириб ташлади
3 июнь 2024, 16:46

Мусулмонлар идорасининг Фатво маркази криптовалюта савдосидан воз кечишни тавсия қилган хабарини ўчириб ташлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази Исломда криптовалюта савдоси шариат қонунлари бўйича товар ва пул шартларига тўғри келмаслиги сабабли тақиқланганини маълум қилди. Кейинроқ марказ ушбу постни ўчириб ташлади ва муаммо ўрганиш ва изланишни талаб қилаётганини айтиб, узр сўради.

Chery va ADM Global Зоминда Tiggo 7 Pro автомобиль эгаларининг байрамона учрашувини ўтказди
3 июнь 2024, 15:00

Chery va ADM Global Зоминда Tiggo 7 Pro автомобиль эгаларининг байрамона учрашувини ўтказди

ADM Global компаниялар гуруҳи Жиззах вилоятида навбатдаги With Chery With Love тадбирини ташкиллаштирди. Унда Ўзбекистон бўйлаб 60 дан ортиқ Tiggo 7 Pro эгалари бир жойда йиғилди.

Боғ ичидаги шаҳар — Park City Labzak`даги сўнгги хонадонларга чегирмалар амал қилмоқда
3 июнь 2024, 13:00

Боғ ичидаги шаҳар — Park City Labzak`даги сўнгги хонадонларга чегирмалар амал қилмоқда

Боғ ичидаги шаҳар — Park City Labzak қулай шарт-шароитлар, яшил боғлар манзараси ва пойтахтнинг марказий туманларидан бирида жойлашган сўнгги хонадонларни таклиф этмоқда.

ИҲТга туризм йўналиши бўйича раислик Ўзбекистонга ўтказилди
3 июнь 2024, 12:02

ИҲТга туризм йўналиши бўйича раислик Ўзбекистонга ўтказилди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг туризм йўналиши бўйича раислиги Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтказилди. Таъкидланишича, мамлакат ўз раислиги давомида ИҲТ ҳудудида «келажак туризми»ни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратади.

Ҳафта давомида ҳаво исиб боради
3 июнь 2024, 11:14

Ҳафта давомида ҳаво исиб боради

Июннинг биринчи иш ҳафтасида об-ҳаво Ўзбекистон бўйича қуруқ бўлиши кутилмоқда. Фақат 4−5 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат ҳафта бошида 32, кейинроқ 35 даражагача исийди.

Ўткир диареядан қандай сақланиш мумкин? ССВ тавсиялари
3 июнь 2024, 10:48

Ўткир диареядан қандай сақланиш мумкин? ССВ тавсиялари

ССВ ёзда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида авж оладиган ўткир диарея белгиларини санаб, қандай қилиб касалликнинг олдини олиш мумкинлиги бўйича тавсиялар берди. Гигиенага риоя қилиш, қайнатилган сув ичиш, шифокор маслаҳатисиз антибиотикларни қўлламаслик шулар жумласидан. Батафсил.

«Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд бошланади
2 июнь 2024, 23:18

«Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд бошланади

«Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, унинг ўғли, акаси — жами 37 кишига нисбатан 3 июндан очиқ суд бошланади. Судланувчилар товламачилик, жиноий уюшма ташкил этиш, фирибгарлик, қасддан баданга шикаст етказиш, безорилик ва ЖКнинг бошқа моддалари бўйича айбланмоқда.

Тошкентда отлар паради бўлиб ўтди — фоторепортаж
2 июнь 2024, 22:10

Тошкентда отлар паради бўлиб ўтди — фоторепортаж

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтдаги Амир Темур хиёбони атрофида отлар паради бўлиб ўтди (100 бошга яқин зотдор от қатнашди). Миллий гвардия ва ички ишлар органлари отлиқ кавалерия бўлинмалари иштирокидаги параддан «Газета.uz» фоторепортаж тайёрлади.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи раҳбарлари 15 суткага қамалди
2 июнь 2024, 16:24

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи раҳбарлари 15 суткага қамалди

Тошкентдаги «Ашхобод» кўнгилочар боғи директори, унинг ўринбосари ва реклама бўлими бошлиғи оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун 15 суткага қамалди. Уларнинг «текинга нарса тарқатиш» акциялари боғда 40 мингга яқин одам тўпланиши ва хавф туғдиришга сабаб бўлди.

Фото: Qatar Airways Доҳа-Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлади
2 июнь 2024, 16:05

Фото: Qatar Airways Доҳа-Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлади

Якшанба куни Qatar Airways авиакомпаниясининг Доҳа-Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейси учиб келди. Мунтазам парвозлар ҳафтасига тўрт марта, Airbus А320 самолётларида амалга оширилади. Тошкент компания учун Марказий Осиёга қатнов йўлга қўйган Олмаотадан кейин иккинчи шаҳар ҳисобланади. Фото.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг