Жамият

Кондаги авария оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларини пудратчи ташкилот қарамоғига олади — энергетика вазири
19 сентябрь 2024, 12:32

Кондаги авария оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларини пудратчи ташкилот қарамоғига олади — энергетика вазири

Бойсундаги М-25 конидаги авария оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оилалари пудратчи ташкилот қарамоғига олинади, дея маълум қилди энергетика вазири. Бундан ташқари, пудратчи ташкилот уларнинг фарзандларини вояга етказиб, ўқитиб, компанияда кафолатланган иш билан таъминлашгача зиммасига олган.

Нурмат Атабеков: Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқлангани йўқ
19 сентябрь 2024, 11:55

Нурмат Атабеков: Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқлангани йўқ

Нурмат Атабеков Ўзбекистонда коронавируснинг янги XEC штамми қайд этилмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу касаллик енгил ва асоратсиз, аниқроғи, ЎРВИ ва гриппга хос белгилар билан кечмоқда. Мутахассис коронавирусга ЎРВИ ва гриппдек муносабатда бўлиш вақти келганини таъкидлади.

Энди Yandex рекламаси ёрдамида Telegram каналлар муаллифлари пул ишлаши мумкин
19 сентябрь 2024, 11:00

Энди Yandex рекламаси ёрдамида Telegram каналлар муаллифлари пул ишлаши мумкин

Yandex Uzbekistan Telegram каналларда автоматик реклама қўйиш воситасини ишлаб чиқди. Нейротармоқ каналларни мавзу бўйича ажратиб, махсус рекламалар қўяди. Каналлар муаллифлари ҳар бир клик учун пул ишлайди.

Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 63-ўринни эгаллади
19 сентябрь 2024, 10:44

Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 63-ўринни эгаллади

Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 поғона юқорилаб, 193 давлат орасида 63-ўринни эгаллади. Унинг электрон ҳукуматнинг ривожланиш индекси 0,79 ни, паст ва ўрта даромадли мамлакатлар орасидаги кўрсаткичи эса 0,76 ни ташкил этди.

Янги йил учун таклиф: байрам саёҳати учун 5 та яхши йўналиш
19 сентябрь 2024, 09:00

Янги йил учун таклиф: байрам саёҳати учун 5 та яхши йўналиш

Asialuxe Travel сайёҳлик компанияси оила ва яқинлар даврасида унутилмас янги йил учун бешта йўналишни тақдим этди.

Бухорода ўзганинг ерини олиб бериш эвазига фуқародан 3000 доллар пора олган кадастрчи ушланди
19 сентябрь 2024, 01:44

Бухорода ўзганинг ерини олиб бериш эвазига фуқародан 3000 доллар пора олган кадастрчи ушланди

Бухорода Кадастрлар палатаси туман филиали етакчи муҳандиси қўлга олинди. У фуқародан бошқа тадбиркорга тегишли ерни рўйхатдан ўтказиб бериш учун 3000 доллар олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

18 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
18 сентябрь 2024, 23:47

18 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Бойсундаги конда ҳалок бўлган ва жароҳатланган фуқаролар, алкоголь учун энг кам сотиш нархлари, УрДУ ўтказган ноқонуний тендер, ўзбекистонликларни ишга чақираётган Словакия ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Намангандаги омборхонадан 800 млн сўмлик ноқонуний дорилар топилди
18 сентябрь 2024, 22:15

Намангандаги омборхонадан 800 млн сўмлик ноқонуний дорилар топилди

Наманган шаҳридаги омборхонада Ўзбекистонда сақлаш ва сотиш тақиқланган 821 млн сўмлик 639 турдаги дори воситалари борлиги аниқланди. Тиббий буюмлар олиб қўйилди, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бойсун конидаги аварияда 11 киши жароҳат олган
18 сентябрь 2024, 21:39

Бойсун конидаги аварияда 11 киши жароҳат олган

Бойсундаги «М-25» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлишидан ташқари, яна 11 киши жароҳатланган, дея Энерговазирлик брифинг маълумотларини эълон қилди. Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳолатга «коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари»ни сабаб қилиб кўрсатди.

Тошкентда 10 дан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгарди
18 сентябрь 2024, 19:27

Тошкентда 10 дан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари сабаб транспортлар учун ёпилганди. Шу муносабат билан жами 12 та автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгарди. Уларнинг қатнов ва оралиқ вақти узайиши мумкин, деб огоҳлантирди Транспорт вазирлиги.

Қашқадарёда айиқ отиб ўлдирилиши бўйича жиноят иши натижаси нима бўлди? Вазирлик жавоби
18 сентябрь 2024, 18:01

Қашқадарёда айиқ отиб ўлдирилиши бўйича жиноят иши натижаси нима бўлди? Вазирлик жавоби

Чироқчи туманида қишлоқлардан бирига адашиб келиб қолган қўнғир айиқни расмийлар «аҳоли хавфсизлиги учун» отиб ўлдирганди. Эковазирлик масъули ҳайвоннинг ўлдирилиши бўйича терговда жиноят аломатлари аниқланмагани ва иш тегишли моддалар билан ёпилганини маълум қилди.

Расман: М-25 конидаги аварияда 4 киши ҳалок бўлди
18 сентябрь 2024, 16:08

Расман: М-25 конидаги аварияда 4 киши ҳалок бўлди

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни президенти матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, президент реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олиб турибди.

«Ўзмиллийбанк» ва Германиянинг АКА Bankи 100 млн евролик кредит линияси бўйича битим имзолади
18 сентябрь 2024, 15:00

«Ўзмиллийбанк» ва Германиянинг АКА Bankи 100 млн евролик кредит линияси бўйича битим имзолади

Германия федерал канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида «Ўзмиллийбанк» ва Германиянинг АКА Bank`и ўртасида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион евро миқдоридаги кредит линияси тўғрисида битим имзоланди.

М-25 конидан яна водород сульфид сизиб чиқди. 4 киши ҳалок бўлгани маълум, жароҳатланганлар бор
18 сентябрь 2024, 13:21

М-25 конидан яна водород сульфид сизиб чиқди. 4 киши ҳалок бўлгани маълум, жароҳатланганлар бор

Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидан яна водород сульфид чиқди. Маълум бўлишича, 4 киши ҳалок бўлган (расмий хабарга кўра, 2 киши) ва жароҳатланганлар ҳам бор. Кечки пайт Бойсунда Фавқулодда вазиятлар ва Энергетика вазирликлари раҳбарлари брифинг ўтказиши кутилмоқда.

Сурхондарёда Nexia ва «Жигули» тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
18 сентябрь 2024, 13:08

Сурхондарёда Nexia ва «Жигули» тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Сариосиё туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахслар бошқарувидаги Nexia 2 ва «Жигули» машиналари тўқнашди. Оқибатда 3 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, қолган йўловчилар шифохонага мурожаат қилган.

Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархлари белгиланди
18 сентябрь 2024, 12:27

Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархлари белгиланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарори билан вино, коньяк, ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг минимал сотиш нархлари белгиланди.

Травматолог-ортопед Ҳумам Баки Nano Medical Сlinic`да консультация ва операциялар ўтказади
18 сентябрь 2024, 11:00

Травматолог-ортопед Ҳумам Баки Nano Medical Сlinic`да консультация ва операциялар ўтказади

Доктор Ҳумам Баки Nano Medical Clinic`да таянч-ҳаракат аппарати билан боғлиқ муаммоларга дуч келган одамларга консультация ва операциялар ўтказади.

Урганч давлат университети ўтказган тендерда қонун бузилиши аниқланди
18 сентябрь 2024, 10:59

Урганч давлат университети ўтказган тендерда қонун бузилиши аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан Урганч давлат университети талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича ўтказган тендер савдолари қонунга зид деб топилди. Университет объектнинг тоифасини нотўғри белгилаши оқибатида бошқа вилоятдаги қурилиш ташкилотларининг тендерда иштирок этиши чекланган.

Қамчиқ довонида ҳаракат вақтинча чекланди
18 сентябрь 2024, 10:15

Қамчиқ довонида ҳаракат вақтинча чекланди

Чоршанба куни соат 10:00 дан Қамчиқ довонида ҳаракат вақтинча чекланди. Йўлда табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Тошкентдаги мебель корхонасида ёнғин чиқди (видео)
18 сентябрь 2024, 09:32

Тошкентдаги мебель корхонасида ёнғин чиқди (видео)

Олмазор туманидаги мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин рўй берди. Жараён пойтахт ФВБ бошлиғи назоратида салкам 1,5 соатда бартараф этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг