Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўза пайтида соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатлар билан бўлишди. «Газета.uz» уларни тақдим этади.
Наврўз байрами арафасида Тошкентдан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида 10 мартдан бошлаб таровеҳ намози ўқиладиган вақтда — соат 19:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади. Рўйхат.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Ёшлар кўли» ҳудудини кўп қаватли уй, меҳмонхона, ресторан ва савдо мажмуаси қуриш учун хусусий корхонага бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанд учун барчага, иккинчи фарзанд учун эса фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
USAID Ўзбекистонда 5 йилга мўлжалланган «Бизнесни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини бошлади. 17,7 млн долларлик ушбу лойиҳа барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган. Дастур доирасида АКТ, туризм, текстил ва яшил иқтисодиётга оид лойиҳаларга грант маблағлари ажратилади.
Фотожурналист Оқил Ғуломов Ўзбекистон хавфсизлик тизимларида давлат ва жамият хавфсизлиги, барқарорлиги, манфаатларини ҳимоя қилувчи аёллар ҳақида лойиҳа тайёрлади. «Газета.uz» Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туркумдан бир нечта суратларни эълон қилди.
Гулистонда 11-синф ўқувчиси Миллий гвардия ходимининг қалбаки гувоҳномаси билан бегона мактабга кирмоқчи бўлди. Ундан сохта ҳужжатни топшириш сўралганда, қаршилик кўрсатди. Шаҳар прокуратураси у нима учун мактабга кирмоқчи бўлганини ўрганмоқда.
Тошкент вилоятига кўчириладиган пойтахт корхоналари, хотин-қизларга мурожаат йўллаган президент, иш фаолиятига қайтган «метан заправка»лар, 2024 йил учун закот, садақа миқдорлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Бухоро марказида «Боқий Бухоро» маданий-этнографик парки лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Уни қуриш учун 32,6 гектар майдонда 29 та объект бузилиши режалаштирилган. Ҳозирда бир қатор бинолар қисман бузиб бўлинган. «Газета.uz» мухбири вилоят бош архитектори Зуҳриддин Муҳиддинов билан суҳбатлашди.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятларидаги филиалларига 70 та Volkswagen Caddy автомашиналари берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.
Президент 8 март байрами муносабати билан хотин-қизларга йўллаган мурожаатида оила бахти, фарзандлар камоли ҳамда бутун жамият равнақи учун аёллар ва қизларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши муҳимлигини таъкидлади.
Элдиёр Тошматов Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили бўлди. Бунгача у Сенат раиси котибияти раҳбари бўлган.
2023−2024 йиллар давомида Lenovo`нинг даромади ўсишда давом этди. Кўрсаткичларнинг ижобий динамикаси асосий бизнеснинг барқарорлиги ва ўзгаришларнинг самарадорлиги билан боғлиқ.
16−18 март кунлари (шанба, якшанба ва душанба) Ўзбекистонда Наврўз арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу йилги тадбир «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказилади.
Душанбадан Ер усти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари йўловчилар учун иш фаолиятини бошлайди. У ерда синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати қарийб 2 ой олдин бошланганди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 10 март, якшанба куни таровеҳ намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди.
ANORBANK 2023 йил натижалари ҳақида маълумот берди. Банкнинг фойдаси 139,5 млрд сўмга етди. Натижа банкнинг молиявий стратегияларининг барқарорлиги ва самарадорлигини кўрсатади.
Данғара туманида Cobalt ҳайдовчиси йўл четида кетаётган 5 нафар пиёдани уриб юборди. Оқибатда 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 3 киши шифохонага ётқизилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг