Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган 28 нафар хотин-қизни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар, электр энергияси чекловларининг оширилиши, ҳали ҳам «эркин бўлмаган» Ўзбекистон, энг кучли шахматчилар бешлигига кирган Нодирбек Абдусатторов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистонда 1 сентябрдан барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади. Суғурта полисларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади.
Апрелдан Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент-Прага йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Рейслар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади. Бу йўналишдаги парвоз охирги марта 2014 йилда амалга оширилганди.
АҚШга ноқонуний йўллар билан кирган 74 нафар Ўзбекистон фуқароси 3 март куни ватанга қайтарилганди. Улардан баъзилари йўл ва қамоқхоналардаги қийинчиликлар ҳақида сўзлаб беришди.
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Қўшма Штатларга хавфсиз ва қонуний йўллар орқали сафар қилишга чақирди. Элчихона Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаганларни депортация қилиш ишлари давом эттирилишини билдирган.
3 март куни эрталаб Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга кадар текширув кетмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди.
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат жадал равишда кўтарилиб боради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечалари −2…+5, кундуз кунлари +4…+18 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. 8 мартда баъзи жойларда шамол кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин.
Юқори Чирчиқ туманида 12 ёшли қизга СМС хабарлар ёзиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган 59 ёшли эркак 5 суткага қамалди.
АҚШга асосан Мексика орқали ноқонуний равишда кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. «Бу шунчаки реклама. Касаллик орттириб қайтасиз. Ҳаммаси ёлғон», — деди қайтганлардан бири.
Американинг «Nobel Systems» компанияси ва «Ўзсувтаъминот» ҳамкорлигидаги «Digital Twin» рақамли лойиҳаси якунланди. Бунинг учун АҚШ Савдо ва тараққиёт агентлиги 430 минг доллар грант маблағи ажратган. Рақамли сув бошқаруви лойиҳаси икки йил давомида Жиззах шаҳрининг учта маҳалласида амалга оширилди.
Зангиота тумани 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган жанжални бартараф этмоқчи бўлган Миллий гвардия ходимига жароҳат етказилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Шавкат Мирзиёев дарахтларни кесиш учун жарима миқдорини 5 баробарга оширувчи қонунни имзолади. Ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 тупдан кўчат экиш мажбурияти, юридик шахсларга 102 миллион сўмгача алоҳида жарималар белгиланди. Президент аввалроқ жарима миқдори пастлиги сабабли қонунни рад этган эди.
Болалар омбудсманига раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, болаларга тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Бола ҳуқуқлари бўйича вакил билан келишилиши мажбурий бўлди.
Бешариқ туманида эркак ҳамда унинг 12 ёшли қизи ва 11 ёшли ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди. Кўздан кечириш давомида хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани аниқланди.
Кредит беришда ўзгараётган талаблар, «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими, «Ўзбекнефтгаз»нинг эгаси ўзгарган 78 та «заправка»си, Бухорода бошланган «снос»дан фоторепортаж ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Саккизта кинопремьера, спектакллар, ижодий ишлар ярмаркалари, қорақалпоқ мусиқаси кечаси, болалар шоулари, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Бухоронинг тарихий қисми билан чегарадош ҳудудда «Боқий Бухоро» лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Ҳозирда марказий стадион, шаҳар ҳокимлиги биноси ва мусиқа мактабини бузиш қизғин кечмоқда. «Газета.uz» мухбирлари «снос»га тушган ва бузилишини кутаётган биноларнинг айримларини кадрларга муҳрлади.
Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган БМТ Статистика комиссиясининг 55-сессиясида қатнашди. Унда агентлик раҳбари номзоди комиссия аъзолигига илгари сурилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг