Бухородан Тошкентга кетаётган юк машинасидан уч тонна истеъмолга яроқсиз товуқ гўшти топилди.
Наманган вилоятида ичимлик суви таъминоти аҳоли учун 3500 сўмгача, оқова сув нархи эса 800 сўмгача оширилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.
USAID Ўзбекистонда 5 йилга мўлжалланган «Барча болалар муваффақиятли» лойиҳасини бошлади. 25 млн долларлик лойиҳа дастлаб Наманган ва Сирдарё вилоятларида тажриба тариқасида амалга оширилади. Дастур мактаб таълими, ўқув материаллари ва ўқитувчилар малакасини инклюзивлаштиришга хизмат қилади.
ИИВ департаменти Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида ерни талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлади. Улардан бирида тадбиркор ерини бошқа шахсга 1 млн 340 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлгани, иккинчисида эса икки фуқаро ҳокимлик ерини 20 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлгани айтилмоқда.
Энергетика вазирлиги метан «заправка»лар фаолиятига киритилган чекловлар 22 февралдан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланаётганини маълум қилди.
Бош прокуратура Дўстлик туманидаги боғча тарбияланувчиси вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатди. Бир ҳафта аввал оилавий нодавлат МТТнинг қаровсиз қолган 3 тарбияланувчиси кўчага чиқиб кетган ва 3 ёшли қиз боғчадан 1 км узоқликдаги фермер хўжалиги ариғидан ўлик ҳолда топилганди. Боғча ёпилди.
23−29 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур 2023 йилнинг ноябрь ойида Япония императори Нарухито фармони билан «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан тақдирланган эди. Тошкентда орденни топшириш маросими бўлиб ўтди.
1 октябрдан жорий этиладиган ижтимоий карта, фаолияти тўхтатиб турилиши мумкин бўлган турфирмалар, депортация марказидан чиқарилган Мубашшир Аҳмад, IT соҳасидаги ёшлар учун имтиёз ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Azon Global портали асосчиси Мубашшир Аҳмад Туркиядаги депортация марказидан чиқарилди. Аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилган эди.
Тошкент шаҳрида тадбиркор қурилиш учун ер майдони бўлмаса-да, икки компания орқали коттежларни бўлиб-бўлиб, бошланғич бадал эвазига сотиб олишни таклиф қилган. У 27 млрд сўмни ўзлаштириб, 1,4 млн долларни хориждаги валюта биржасига ўтказган. Ҳозирда маблағларнинг бир қисмини қайтаришга эришилган.
Аввалроқ 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган диний блогер Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) озодликка чиқди. Олий суднинг назорат органи унинг қамоқ муддатини икки суткага қисқартирди.
«Моня» номи билан танилган Мунисахон Алижонова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. У одам савдосида айбланиб 2023 йилдан бери қидирувда эди. Бу йил бошидан буён шу каби айбловлар билан Ўзбекистонга депортация қилинган тўртинчи аёл ҳисобланади.
UzAuto Motors ҳамда InfinBANK`дан янги таклифга биноан энди Chevrolet Onix автомобилини йилига 16,99 фоиз ставка билан кредитга сотиб олиш мумкин.
Мадриддаги Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг BioGreen Road компанияси вакиллари билан қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини бошқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Компания сувни гелга макромолекуляр айлантириш технологияси тақдимотини ўтказди.
Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан Panorama Airways хусусий авиакомпанияси билан ҳамкорлик қилган ва минглаб Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонида қолиб кетишига сабабчи бўлган 39 та турфирма фаолиятини тўхтатиб туришни сўради. Турфирмаларнинг мансабдорларига жиноий иш қўзғатилган.
Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури Ўзбекистон давлат идораларига чегара божхона, фитосанитария ва ветеринария назоратини яхшилаш учун қиймати 54,5 минг евролик ускуналар совға қилди.
2023 йилда Ўзбекистонга 7 млн нафарга яқин чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди. Уларнинг мамлакатда қолиш муддати ўртача тўрт кунгача узайди, бу 2022 йилга нисбатан 1,3 баробарга кўп, дейди Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев.
Энди Uzum Market`га товарларни қабул қилиш Ўзбекистон бўйлаб яна 32 та пунктларда амалга оширилади. Бугунги кунда тадбиркорлар мамлакат бўйлаб 34 та аҳоли пунктларида товарларини топширишлари мумкин.
Октябрда Тошкентдаги 259-мактабда жисмоний тарбия дарсида 12 ёшли бола копток тегиб, вафот этгани юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Бир неча кун аввал шу мактабнинг футбол майдони олдидан ҳушсиз топилган 3-синф ўқувчиси шифохонада вафот этганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг