Суд сентябрь ойида Тошкентда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган кекса йўловчини катта тезликда уриб юборган Captiva ҳайдовчисига нисбатан 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Ҳайдовчи ўтиш жойи олдида бошқа машиналар турган бўлса-да, тўхтамай ўтиб кетганди.
Омонулла Файзиев Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлигига раҳбар этиб тайинланди.
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги икки қаватли турар-жой биносида газ баллони портлаши оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Улар оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Элчихона ҳолат назоратга олинганини билдирди.
Боёвут туманида автомобилларга газ тўлдиришга ихтисослашган МЧЖ 41,6 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг ортидан давлатга 62,4 млрд сўмлик зарар етган. Муассаса мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди.
Тошкентда Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тадбирда ҳукумат ва Президент администрацияси вакиллари, шаҳар жамоатчилиги ҳамда собиқ президентнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова қатнашди. Фото.
Абдувохид Исмоилов Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди. У бунгача Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбари бўлиб ишлаган.
Марказий Осиёда 2022 йилда 5 ёшгача бўлган болалар орасида бўй ўсишида ортда қолиш кўрсаткичи 7,7 фоизни ташкил этди. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2000 йилдаги 28,9 фоиздан 2022 йилда 6,9 фоизгача камайган. МҲТИ БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоботини таҳлил қилди.
Нишон тумани суди блогер Абдулҳаким Абжалиловни товламачиликда айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
Президент ўтказган йиғилишда кўп қаватли уйларнинг ертўлаларини ижарага бериш масаласи муҳокама қилинди. Унда 2000 та ертўла фойдаланилмай бўш ётгани, уларни ижарага бериш маҳаллаларда иш ўринларини яратиб, даромад келтириши таъкидланди.
Экология вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси доирасида Глобал экологик фонд маблағлари ҳисобидан «Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас автомобиль харид қилинди.
Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 33 нафар ўқувчи овқатдан заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди. Мактабга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхона истеъмолга яроқсиз маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрлагани аниқланди.
Чилонзор туманида BYD ва Chery автомобиллари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам шифохонага олиб борилди.
Қашқадарёдаги Ғелон қишлоғи — Ўзбекистоннинг ўзига хос масканлари рўйхатидаги бориш шарт бўлган жойлардан бири. Аммо қишда камдан-кам сайёҳ у ерга етиб боролади. Фотожурналист Холида Мусулмон Янги йил арафаси Ғелонда бўлиб қайтди. Унинг янги фотоҳикояси — қаҳратондаги қишлоқ ҳаёти ҳақида.
Шаҳар пиёдалар учун бўлиши кераклигини айтган президент, коррупциядан «тозаланадиган» қурилиш соҳаси, қониқарсиз ишлаётган бошқарув компаниялари, вагонлари кўпайтириладиган метрополитен ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Президент автобус харид қилишда уларнинг йўловчи сиғимига эътиборни кучайтириш, шунингдек, Тошкент метрополитенининг вагонларини кўпайтириш чора-тадбирларини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди. Аҳолининг электромобилларга ўтиши рағбатлантирилади.
2021 йилнинг январидан Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди.
Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминалида меҳмонхона очилди, бу Ўзбекистон учун биринчиси ҳисобланади. Хоналар нархи 30 доллардан 150 долларгача бўлиб, келгусида яна 4 та вилоят аэропортларида шундай меҳмонхоналар йўлга қўйилиши режа қилинмоқда.
Уй-жой бошқарув компанияларининг иши қониқарли эмас. 20 мингта кўп қаватли уйлар аҳолиси уларнинг ишидан норози, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент бош вазирга Ўзбекистонда 2025 йилдан Аи-80 бензинидан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилишни топширди. Бундан ташқари, оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда Евро-4 стандартидан паст ёнилғини ишлатишнинг атроф-муҳитга зарарини камайтириш механизмлари ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон президенти бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов ва бошқа масъул раҳбарларга Тошкент шаҳридаги тирбандликлар муаммосини ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлашни топширди. «Барча раҳбарлар „Шаҳар — пиёдалар учун“ шиорини ўзининг асосий тамойилига айлантириши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг