Экология вазирлиги E-Auksion сайти орқали қум ва шағал қазиб олишга рухсатнома олиш мумкинлиги ҳақидаги танқидларга жавоб берди. Вазирлик бу тартиб фақат мораторий амал қилмайдиган ҳудудларга тегишли эканини тушунтирди. Мораторийга кўра, олтита дарёдан материал қазиб олиш умуман мумкин бўлмайди.
Чилонзор буюм бозори қаршисида Spark ва Malibu автомобиллари тўқнашди. Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди, бир йўловчи шифохонага ётқизилди.
6 та кинопремьера, картинг-слалом бўйича чемпионат, «Саҳна» стендап клубида юмористик тадбирлар, театр намойишлари, маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар, мусиқий кечалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — «Afisha.uz» жамланмасида.
Президент қарорига кўра дорилар билан боғлиқ хавф-хатарларни аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган фармакологик назорат тизими яратилади. Дориларнинг телерадиоканаллардаги рекламаси ССВ томонидан тасдиқланади. Дори омборларида зарур сақлаш амалиёти (GSP) мажбурий бўлади.
Тошкент шаҳрида 2023 йил давомида жамоат автобуслари кунига ўртача 662,3 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Умумий ҳисобда йил давомида автобуслардан 241,7 млн марта фойдаланилди.
Шанба куни Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиб, айрим жойлардагина ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат кечаси −2…−5 даражагача пасаяди, кундузи +10 даражагача етади. Якшанбада ёмғир республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Бувайда туманида маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси учун ажратилган 25 сотих ерни ҳужжатларсиз 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Пойтахтда санитар ҳолати талаб даражасида бўлмаган 80-сонли автобуслардан бири йўналишга чиқарилгани аниқланди. Хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган навбатчи механикларга ўртача ойлик маошининг 20 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги кийим-кечак бозорида кучли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 20 та қутқарув бригадаси етиб келган, ёнғин икки соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ноль ставка бўйича солиқ солиш бекор қилинади. Санитар тозалаш нархлари қийматига 12 фоиз ҚҚС солинади. Бу Тошкент шаҳрида 8400 сўмни ташкил қилади.
Президентга совға қилинган BYD автомобили, Тошкентда йўлга қўйилиши мумкин бўлган канат транспорти, 14 фоиз даражада қолдирилган асосий ставка ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида фуқароларни АҚШ, Канада ва Францияга жўнатишни ваъда қилганлар қўлга олинди. Улар хизматлари учун 32 минг долларгача пул талаб қилган.
Самарқанддан Урганчга олиб борилган цемент қопларидан 9,7 килограмм опий топилди. Маълум бўлишича, гиёҳвандлик моддаси Тожикистондан олиб ўтилган.
Тошкент шаҳрида ҳавонинг PM2,5 зарралари билан ифлосланганлик даражаси эрталаб ЖССТ тавсия қилган меъёрдан 21 баравар ошиб кетганди (104,8 мкг/м3). Куннинг иккинчи ярмида бошланган ёмғирдан кейин ҳаво сифати «зарарли»дан «ўртача» даражага кўтарилди ва PM2,5 кўрсаткичи 30 дан пастга тушди.
Тошкентлик қўшиқчи Лайло Рихсиева (Laylo)нинг экологик муаммоларга бағишланган «Home» клипи интернетда тез машҳур бўлди. «Газета.uz» у билан қўшиқ қандай яратилгани, видеодаги кадрларда нима ҳақда сўз боргани, шунингдек, унинг бастакор Юнус Ражабий билан қандай боғлиқлиги борлиги тўғрисида гаплашди.
Экология вазирлиги Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда ҳавони ифлослантирувчи газларни тозалаш қурилмалари мавжудлигини текширмоқда. Пойтахт атрофида 1314 гектар майдонда 631 та иссиқхона фаолият юритаётгани, уларнинг 60 фоизи кўмирдан фойдаланаётгани ҳақида аввал хабар бергандик.
Тошкентда канатли жамоат транспорти йўлга қўйилиши мумкин. Бу борада «Тошкент инвест компанияси» ва Beijing North Bartholet Ropeway Technology ўртасида шартнома имзоланди. Лойиҳа жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши, уларнинг тавсиялари ва таклифлари компания лойиҳа офисига юборилиши айтилмоқда.
Яккасарой туманида BMW ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина ёриткич устунига урилди. Уч киши шифохонага олиб кетилди.
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади. Шунингдек, тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади.
Ўзбекистонда энди юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади. Электрон йўл варақалари тизими шахсий енгил автомобилида йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун амал қилмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг