Жамият

Фарғонада оҳак цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
14 август 2023, 09:16

Фарғонада оҳак цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Данғара туманида оҳак цехи 1 млрд 54 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Фуқаро 18 та ностандарт газ ёндиргичларини ер ости газ қувурига улаб олган.

Андижондаги дарёдан 11 ёшли боланинг жасади топилди
14 август 2023, 09:15

Андижондаги дарёдан 11 ёшли боланинг жасади топилди

Олтинкўл туманидан ўтган Қорадарёдан 11 ёшли ўғил бола жасади топилди. Ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган. Вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган, дейилади бошқарма хабарида.

Фарғонадаги икки ЙТҲда икки киши вафот этди
14 август 2023, 09:10

Фарғонадаги икки ЙТҲда икки киши вафот этди

Фарғона вилоятида содир бўлган икки ЙТҲ оқибатида икки йўловчи вафот этди. ЙТҲларнинг ҳар иккиси ҳам Damas иштирокида содир бўлган.

Тошкентда йўл ўтказгичнинг тўсинлари қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди
13 август 2023, 18:27

Тошкентда йўл ўтказгичнинг тўсинлари қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди. Ҳодиса оқибатида 2 млрд 760 млн сўм зарар етган. Ҳолат бўйича гумонланган 3 нафар мансабдор ушлангани айтилмоқда.

Амударё қирғоғидаги қамишлар орасидан бир қоп опий топилди
13 август 2023, 10:16

Амударё қирғоғидаги қамишлар орасидан бир қоп опий топилди

ДХХ қўшни давлатдан олиб келинган қарийб 11 кг опий моддасини мусодара қилди. Хусусан, Амударё қирғоғида қамишлар орасидаги қопдан 10 дона ўрамда гиёҳвандлик моддаси топилган.

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушди
12 август 2023, 23:30

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушди

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини бир вақтнинг ўзида қулаб тушди. Расмий хабарларда уларни ўрнатиш пайтида эҳтиётсизликка йўл қўйилгани айтилди. Июль ойи охирида Ўзбекистон президенти қурилиш майдонига ташриф буюрган эди.

Нима ўқиймиз? Санъатни оммалаштирувчи Сардор Бабаев тавсия қилади
12 август 2023, 18:48

Нима ўқиймиз? Санъатни оммалаштирувчи Сардор Бабаев тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Суриядаги жанговар ҳаракатларда қатнашаётгани аниқланди
12 август 2023, 17:18

Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Суриядаги жанговар ҳаракатларда қатнашаётгани аниқланди

Тошкент шаҳрида туғилган 22 ёшли йигит Сурияда «Катиба ал-Ғуроба ал-Туркистон» террорчилик ташкилотида жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. У 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Хоразмда директор ўқитувчиларга мактабни тозалаттиргани учун жаримага тортилди
12 август 2023, 14:21

Хоразмда директор ўқитувчиларга мактабни тозалаттиргани учун жаримага тортилди

Янгибозор туманидаги 28-мактабда ўқитувчилар мактабни тозалашга жалб қилинди. Бу топшириқни бергани учун директорга нисбатан маъмурий жарима қўлланди.

Нима тайёрлаймиз: «Дангаса» таомлар
12 август 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: «Дангаса» таомлар

Пишлоқ ва кўкатли «дангаса» пирожкалар, товуқли «дангаса» хоним, чучвара, «дангаса» товуқ оёқчалари, дўлма ва бошқалар — Зира.uz тез тайёр бўлувчи «дангаса» таомлар рўйхатини тақдим этади.

Фото: Тошкентда минглаб абонентлар 12 соатга яқин электр таъминотисиз қолди
12 август 2023, 07:40

Фото: Тошкентда минглаб абонентлар 12 соатга яқин электр таъминотисиз қолди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги минглаб хонадонлар ва кўплаб объектлар тармоқдаги носозлик туфайли 12 соатга яқин электрсиз қолди. Шунингдек, ҳудудда светофорлар ҳам ишламади. «Газета.uz» фоторепортажи.

«Газета.uz» 15 йиллигини нишонламоқда
11 август 2023, 22:37 1

«Газета.uz» 15 йиллигини нишонламоқда

11 август куни Ўзбекистондаги энг йирик интернет нашрларидан бири «Газета.uz» ўзининг 15 йиллигини нишонламоқда. Сайт илк кунларданоқ «Янгиликларимиз халқ учун» шиори остида фаолият юритиб келмоқда.

11 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
11 август 2023, 22:17

11 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Маҳаллий рейсларга чегирма эълон қилган Узбекистан Аирwайс, мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатган Шавкат Мирзиёев, блогер Санжар Хоъжа ва Шерали Комиловларнинг қидирувга берилгани сабаблари, Жаҳон кубогини тарк этган барча ўзбек шахматчилари ва бошқалар — “Газета.уз"нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон ИИВ — икки блогер қидирувга берилгани сабаблари ҳақида
11 август 2023, 18:36

Ўзбекистон ИИВ — икки блогер қидирувга берилгани сабаблари ҳақида

ИИВ 2 блогер қидирилаётгани сабабларини маълум қилди. Санжар Икромов (Sanjar Xo’ja) 2012 йилдан буён Сергели бозорида фуқарога автомобиль олиб беришни ваъда қилгани учун қидирилмоқда. Рецидивист деб топилган Шерали Комилов (Detectiv Uz) 3 та ҳолатда фирибгарлик ва ҳақорат қилишда гумонланмоқда.

Ўзбекистон мактабларида дарслар 4 сентябрдан бошланади
11 август 2023, 17:51

Ўзбекистон мактабларида дарслар 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон мактабларида 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрь, душанбадан бошланади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Реаллик чегарасидан ташқарида: ROG Zephyrus M16`нинг тўртта жозибали хусусияти
11 август 2023, 17:00

Реаллик чегарасидан ташқарида: ROG Zephyrus M16`нинг тўртта жозибали хусусияти

Ультраюпқа ROG Zephyrus M16 ноутбуки ёрдамида ижодий ва ўйин имкониятларини кенгайтириш мумкин. Қурилма замонавий дизайн ва янада кучли конфигурацияга эга бўлди.

Фарғонада электр корхонаси ходими калтакланди
11 август 2023, 13:08

Фарғонада электр корхонаси ходими калтакланди

Фарғона вилояти ҲЭТКнинг кадрлар бўлими бошлиғи калтакланди. Бунга унинг ҳисобчига нега ишга келмаганини билиш учун қўнғироқ қилгани ва суҳбат чоғида аёлнинг эри билан жанжаллашгани сабаб бўлган. Ходим шифохонага ётқизилган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ мустақил кредит рейтингини бир поғонага кўтарди
11 август 2023, 13:00

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ мустақил кредит рейтингини бир поғонага кўтарди

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Fitch Rartings халқаро рейтинг агентлигида BB- (барқарор) даражасини сақлаб қолди ва мустақил кредит рейтингини b+ даражага кўтарди.

Alibaba корпорацияси Наманганда минтақавий марказини очмоқчи
11 август 2023, 12:31

Alibaba корпорацияси Наманганда минтақавий марказини очмоқчи

Хитойнинг Alibaba технологик корпорацияси Намангандаги IT Park`да ўз минтақавий марказини очиши мумкин. Ташкилот расмийлари ҳудуд текстиль, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйишда минтақавий марказ бўлишига ишонч билдирган.

Дам олиш кунлари ҳарорат +30 даражагача пасаяди
11 август 2023, 11:45

Дам олиш кунлари ҳарорат +30 даражагача пасаяди

Жума куни Урал ҳудудларидан кириб келадиган салқин ҳаво ҳисобига дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +30…+32, жанубда +35 даражадан ошмайди. Ҳарорат тушиши келгуси ҳафтанинг ўртасигача давом этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг