«Самарқанд аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Ундан олинган 1 дона калибри 4,5 мм бўлган пневматик тўпонча ҳамда ушбу тўппончага тегишли 4 дона сиқилган ҳаво балончалари ва 89 дона ўқлари тегишли тартибда йўқ қилинди.
Миллий туроператор пляжлар, замонавий меҳмонхоналар ва кўплаб диққатга сазовор жойларга эга иссиқ Шри-Ланкада таътил ўтказиш учун 10 та сабаби ҳақида сўзлаб берди.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Ўзбекистоннинг айрим аэропортларида парвозлар бекор қилинди, баъзи рейслар кечиктирилди ёки бошқа аэропортларга йўналтирилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ва Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларни ноқулай об-ҳаво туфайли йўлларда кузатилаётган ноқулайликлардан огоҳлантирди. Ушбу давлатларда бўлиб турган фуқаролардан барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги аномал совуқ кунларда уйларда қулай ҳароратни сақлаган ҳолда иситиш харажатларини қандай тежаш мумкинлиги бўйича тавсия берди. Жумладан, иситиш радиаторларида кийимларни қуритмаслик, мебелни радиаторлардан узоқроқ жойлаш кераклиги айтилган.
Тошкент зоопарки аномал совуқ кунларда ҳайвонлар учун қандай шароит ҳозирлангани ҳақида маълумот берди. Хусусан, ҳарорат марказий иситиш тизими орқали таъминланади, электр узилиши вақтида генераторлар ишга тушади. Баъзи жониворлар вольерларига сомондан тайёрланган табиий иситувчи шолчалар қўйилди.
Қорли Тошкент кўчаларини тозалашга декабрь ойидаги вазиятга қараганда кўпроқ техника (200 дан ортиқ) ва ободонлаштириш хизмати ходимлари (6 мингга яқин) жалб қилинган. Кечаси асосий кўчалар қордан тозаланди ва қум-туз аралашмаси сепиб чиқилди.
Табиат ресурслари вазирлиги боксчи Фазлиддин Ғоибназаров иштирокидаги ов жараёнида қонунбузарликка йўл қўйилгани ва табиатга зарар етказилганини тасдиқлади. Вазирлик спортчининг шериги ов қилиш ҳуқуқига эга эканини қайд этди. Бироқ тарқалган видеода боксчининг ҳам қуролдан ўқ узгани акс этган эди.
Тез тиббий ёрдам автомобилларига жарима белгиланаётгани ва улар бекор қилинмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ва ССВ ҳолат бўйича қўшма баёнот эълон қилиб, ушбу турдаги жарималар бекор қилинишини маълум қилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10−15 январь кунлари кузатиладиган аномал совуқда чорва моллари ва хўжалик экинларини қандай асраш бўйича тавсиялар берди. Хусусан, экин майдонлари устини плёнка қопламалари билан қоплаш кераклиги келтириб ўтилди.
Самарқанд ва Тошкент вилоятида пиёдалар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисалар оқибатида 4 киши вафот этди.
Халқаро тоифадаги эксперт, математик Шуҳрат Исмоилов вафот этди. Марҳум 1-, 2-, 3- ва 6-синф математика фани дарсликлари муаллифи бўлган.
Ўзбекистонда 2022 йил декабрь ойида 15,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу Сирдарё вилояти аҳолисининг бир ҳафталик электр истеъмолини ташкил қилади. Ноқонуний ҳолатлар кўпроқ Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига тўғри келган.
UzAuto Motors ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш муносабати билан шартнома тузиш, автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни вақтинча тўхтатганди. Компания жараён 4−5 кундан ортиқ давом этмаслигини ваъда қилганди. Бироқ 9 январь куни жараён яна узайтирилгани маълум қилинди.
ССВ тармоқларда болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зидлигини маълум қилди. «COVID-19`га чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келганди», — дейилади хабарда. Вазирлик 15 декабрдан буён касалланишлар статистикасини эълон қилмай қўйди.
Ўзбекистонга 9 январдан Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 10−15 январь кунлари аномал совуқ кузатилади. Бундай шароитда кексалар ва болаларнинг кўчага чиқмаслиги тавсия этилди. ССВ, шунингдек, совуқдан сақланиш бўйича тавсиялар берди.
Тошкентда 4 январь куни MAN A22 CNG автобусларининг навбатдаги 16 донаси фойдаланиш учун топширилганди. Янги автобуслар 6 та йўналишда ҳаракатланиш учун қатновга чиқарилди.
Фарзанди ва хорижда яшаётган ўзбек болаларига атаб замонавий эртаклар китобини чиқарган, асли касби иқтисодчи бўлмиш муаллиф Ситора Усмоновани Берлиндаги ўзбеклар яхши танийди. У «Газета.uz» билан суҳбатда ёзувчиликдан мақсади ҳавас ёки даромад топиш эмас, бутунлай бошқа эканлигини сўзлаб берди.
Чуст туманида 3 ва 8 ёшли бола соғлиғи ёмонлашгани сабабли шифохонага ётқизилди. 8 ёшли бола биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этди. Вилоят ФВБ ўлимга ис гази сабаб бўлганига ишора қилмоқда.
Тижорат банклари 9 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 270 — 11 330 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 355 сўм.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг