26 апрель куни Uzbekistan Airways`нинг Тошкентдан Истанбулга учаётган самолёти бортида ўғил бола дунёга келди. Стюардессалар «Газета.uz»га туғруқ қандай рўй берганини сўзлаб беришди. «Самолётда битта катта оиладек эдик — 246 қариндош ва ҳамма кутарди: кимдир набирасини, кимдир жиянини, укасини».
Тошкентни $250 млрдга сотишга эълон берган мактаб ўқувчиси, референдумда олдинроқ овоз берган 611 минг фуқаро, «Менинг йўлим» лойиҳаси таклифларига овоз бериш бошлангани, ажрашишлар кўпайгани учун ўзгартириш таклиф қилинган Юнусободдаги маҳалла номи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қорақалпоғистонлик мусиқачилар Германия, Бельгия ва Нидерландия давлатларида 11−28 апрель кунлари «Орол денгизи шамоллари» номли ижодий сафарда бўлди. Улар қорақалпоқ достонлари ҳамда халқ қўшиқларидан иборат 10 дан ортиқ концерт ҳамда маҳорат дарсларини қорақалпоқ тилида намойиш этди.
Эндиликда «Асакабанк» томонидан нафақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, балки чет элдан импорт қилинган авто ва мототранспорт воситалари учун ҳам автокредит ажратилади.
Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган ЖССТ Европа минтақасида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўпайган. Ўзбекистонда уч ой давомида 26 та (ўтган йили — 8), Тожикистонда — 199 (451) ҳолат тасдиқланган.
Баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик учун таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкентнинг турли ҳудудларида навбат билан совуқ сув ўчирилади.
Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро инвестиция форумида «Агробанк» Германия банклари билан жами қиймати 50 млн евролик иккита ҳамкорлик битимини имзолади.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази 8-синф ўқувчиси Тошкент шаҳрини онлайн сотув платформасида 250 млрд долларга сотиш ҳақида эълон жойлаштирганини аниқланди. Ўсмир буни ҳазил тариқасида қилганини билдирди.
Архитектура ва қурилиш саноати учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Autodesk корпорацияси самарали ҳамкорликни тавсия этмоқда.
Ўзбекистонга ноқонуний равишда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кириш ва уларни мамлакат бўйлаб тарқатиш билан шуғулланганликда гумонланган 30 нафар шахс ушланиб, уларга тегишли 75 275 дона дорилар олиб қўйилди.
Юнусободда салкам 30 йил «Шодлик» деб номланган маҳалла номи «тарихий аҳамият касб этиши учун» 2016 йили «Йўлайриқ» деб ўзгартирилган. Орадан етти йил ўтиб, маҳалла номини энди «Обиҳаёт» деб ўзгартиришмоқчи. Таъкидланишича, маҳалланинг ҳозирги номи ёш оилаларнинг тотувлигига халал бермоқда.
Тошкент шаҳри ва вилоятида жами 2,6 кг «гашиш», 800 грамм «опий» ва бошқа психотроп дориларнинг савдосига чек қўйилди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши очилди.
Тошкент шаҳрида Репродуктив тиббиёт ва генетика институти очилди. 2023−2024 ўқув йилидан ушбу институтда клиник ординатура ташкил қилиниб, репродуктолог ва акушер-гинеколог каби мутахассислар тайёрлаш бошланади.
Бухорода эркак сохта паспорт ва шартномани кўрсатиб, бировнинг дўконини икки аёлга 50,8 минг долларга сотмоқчи бўлди.
Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ҳарорат кундузи 28−33 даража атрофида бўлади.
Open budget ахборот порталидаги «Менинг йўлим» лойиҳаси доирасида 10 мингтадан ортиқ ташаббусли таклифга овоз бериш жараёни бошланди, у 7 майгача давом этади.
Каттақўрғон туманида яшовчи 16 ёшли бола PUBG профилини сотишини айтиб 14 ёшли боладан 4,5 минг доллар олган. Бироқ профилни унга бермай, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.
Икки ҳафтадан буён Суданда давом этаётган қуролли тўқнашувлар сабабли хорижлик фуқаролар Саудия Арабистонига эвакуация қилинмоқда. Кўчирилаётганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Саудия «уларнинг ўз мамлакатларига жўнаб кетишига тайёргарлик кўриш учун барча зарурий эҳтиёжларни таъминлаб беради».
Юнусобод туманида 4 та юк машинаси ва 8 та енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда бир йўловчи жароҳат олиб, шифохонага етказилди.
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида ҳожатхонага тушиб кетган телефонни олишга уринган бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг