Жамият

Турфирма ёки агентликлар ташкил этаётган ҳаж тадбирлари ноқонуний — Диний қўмита
1 май 2023, 16:28

Турфирма ёки агентликлар ташкил этаётган ҳаж тадбирлари ноқонуний — Диний қўмита

Дин ишлари бўйича қўмита тармоқларда ҳажга жўнатишга оид асоссиз маълумотлар тарқатаётган турфирмалардан огоҳлантирди. Бу вазифа қўмита ва Мусулмонлар идораси зиммасига юклангани эслатилди. Ноқонуний сафарлар учун Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва 10 йилга киришни тақиқлаш жазоси кўзда тутилган.

МСК 3 та референдум участкасида овоз бериш якунларини ҳақиқий эмас деб топди
1 май 2023, 16:10

МСК 3 та референдум участкасида овоз бериш якунларини ҳақиқий эмас деб топди

Марказий сайлов комиссияси референдум жараёнида қонунбузарлик кузатилган Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган 3 та референдум участкасидаги овоз бериш якунларини ҳақиқий эмас деб топди.

Murad Buildings бизнес тоифасидаги Regnum Plaza мажмуасида сотув бошланганини эълон қилди
1 май 2023, 15:00

Murad Buildings бизнес тоифасидаги Regnum Plaza мажмуасида сотув бошланганини эълон қилди

Regnum Plaza, Murad Buildings`дан янги турар-жой мажмуасининг ҳудудида катта спорт ва болалар майдончаси, алоҳида болалар хонаси, чойхона ва бошқалар мавжуддир.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат пасайиб боради
1 май 2023, 11:42

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат пасайиб боради

1−5 май кунлари Қозоғистондан Ўзбекистонга нисбатан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди. Кундузи ҳарорат +25…+30 даража атрофида бўлиб, айрим кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкентда комиссия аъзосининг 16 та бюллетенга белги қўйиш ҳолати юзасидан прокуратура ўрганиш ўтказмоқда — БП
1 май 2023, 10:53

Тошкентда комиссия аъзосининг 16 та бюллетенга белги қўйиш ҳолати юзасидан прокуратура ўрганиш ўтказмоқда — БП

Тошкентдаги 772-сайлов участкасида референдум ўтказиш бўйича участка комиссияси аъзоси кетма-кет 16 бюллетенни тўлдириб, «Ҳа» катагига белги қўйгани ҳолати юзасидан прокуратура ўрганиш ўтказмоқда.

Қашқадарёдаги икки ЙТҲ оқибатида олти киши вафот этди
1 май 2023, 09:31

Қашқадарёдаги икки ЙТҲ оқибатида олти киши вафот этди

Қарши-Еттитом автомобиль йўлида 13 кун ичида икки ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 6 нафар шахс вафот этди.

Референдум: Уйда овоз бериш қандай ўтмоқда? (фото)
30 апрель 2023, 17:05

Референдум: Уйда овоз бериш қандай ўтмоқда? (фото)

Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири бўйича референдумда овоз бериш учун соғлиғи туфайли сайлов участкасига ташриф буюра олмайдиган фуқаролар уйда овоз беришмоқда. «Газета.uz» мухбирлари участка комиссиялари аъзолари билан уларнинг уйига ташриф буюрди.

Ҳудудлар раҳбарлари референдумда овоз берди
30 апрель 2023, 14:22

Ҳудудлар раҳбарлари референдумда овоз берди

Ўзбекистон вилоятлари раҳбарлари ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда иштирок этди.

Референдумда 9 679 нафар маҳкум овоз бериш имкониятига эга — ИИВ
30 апрель 2023, 12:25

Референдумда 9 679 нафар маҳкум овоз бериш имкониятига эга — ИИВ

Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 9 679 нафар шахслар овоз бериши мумкин, дея маълум қилди ИИВ раҳбари ўринбосари Бекмурод Абдуллаев. Унинг билдиришича, соат 11:00 га қадар қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ариза ёки хабар келиб тушмаган.

Соат 11:00 ҳолатига 6,8 млн фуқаро референдумда овоз берди
30 апрель 2023, 12:16

Соат 11:00 ҳолатига 6,8 млн фуқаро референдумда овоз берди

Ўзбекистон ва хориждаги референдум участкаларида соат 11:00 га кўра 6,82 миллион нафардан ортиқ фуқаро овоз берди.

Шавкат Мирзиёев референдумда овоз берди
30 апрель 2023, 11:50

Шавкат Мирзиёев референдумда овоз берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумда овоз берди.

Хориждаги овоз бериш жараёнлари 39 давлатда ўтказилади
30 апрель 2023, 10:35

Хориждаги овоз бериш жараёнлари 39 давлатда ўтказилади

Тошкент вақти билан эрталаб соат 4:00 да Ўзбекистоннинг Япония ва Жанубий Кореядаги ваколатхоналарида Конституциянинг янги таҳрирдаги референдумини ўтказиш бўйича дастлабки референдум участкалари очилди. Охирги участка 1 май, Тошкент вақти билан 05:00 да АҚШда ёпилади.

Тошкентда референдум қандай бошланди?
30 апрель 2023, 09:57

Тошкентда референдум қандай бошланди?

8:00 дан пойтахтдаги референдум участкаларида мадҳия янгради, сўнгра сайловчилар учун ўз эшикларини очди. Одатга кўра, эрта тонгдан овоз бериш учун кўпчилик ташриф буюрмоқда. «Газета.uz» кун давомида овоз бериш жараёнини ёритиб боради.

2030 йилга бориб Ўзбекистонга 7 млрд куб метр сув етишмайди — Сув хўжалиги вазирлиги
30 апрель 2023, 05:28

2030 йилга бориб Ўзбекистонга 7 млрд куб метр сув етишмайди — Сув хўжалиги вазирлиги

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Азимжон Назаровнинг айтишича, Ўзбекистонга сув ресурсларининг 80 фоизи бошқа давлатлардан келади, 20 фоизи мамлакатда ҳосил бўлади. Таҳлилларга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистонга 7 млрд куб метр сув етишмайди. Вазирлик сувдан оқилона фойдаланиш зарурлигини айтди.

Миграция агентлиги Россия иқтисодий ривожланиш вазирининг мигрантлар сони ошгани ҳақидаги сўзларини рад этди.
29 апрель 2023, 20:55

Миграция агентлиги Россия иқтисодий ривожланиш вазирининг мигрантлар сони ошгани ҳақидаги сўзларини рад этди.

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников сўнгги етти йил ичида Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун келган меҳнат муҳожирлари сони тўрт баравар ошганини айтди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу маълумотларни рад этиб, аксинча, уларнинг сони камайганига ишора қилди.

Ўзбекистонда йил бошидан бери 37 нафар беморда қизамиқ тасдиқланган, эпидемик вазият барқарор — СЭС
29 апрель 2023, 16:44

Ўзбекистонда йил бошидан бери 37 нафар беморда қизамиқ тасдиқланган, эпидемик вазият барқарор — СЭС

Ўзбекистонда 2023 йил бошидан бери 37 нафар беморда қизамиқ тасдиқланган, касалликка қарши зарур чоралар кўрилмоқда, эпидемик вазият барқарор, деб хабар бермоқда СЭС. Аввалроқ ЖССТ касалланганлар сони ортаётганидан огоҳлантирганди.

Нима ўқиймиз? Тарихчи Шерзод Мўминов тавсия қилади
29 апрель 2023, 15:26

Нима ўқиймиз? Тарихчи Шерзод Мўминов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Нима тайёрлаймиз: Осиё таомлари
29 апрель 2023, 10:50

Нима тайёрлаймиз: Осиё таомлари

Уйда тайёрланган корейсча ким-паб роллари, рамён, вок лапшаси, Том Ям шўрваси ва бошқалар — Zira.uz турли Осиё мамлакатлари ошхонасига мансуб мазали таомлар рўйхатини тақдим этади.

Бухорода газ баллони ёрилиши оқибатида 2 киши 90−95 фоиз куйиб, шифохонага ётқизилди
29 апрель 2023, 10:00

Бухорода газ баллони ёрилиши оқибатида 2 киши 90−95 фоиз куйиб, шифохонага ётқизилди

Бухоро шаҳридаги автоустахонада 50 литрли суюлтирилган маиший газ баллони портлади. Оқибатда 90−95 фоиз куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган 2 беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Самарқанд вилоятида икки мактаб ўқувчи қизлари муштлашди
28 апрель 2023, 23:46

Самарқанд вилоятида икки мактаб ўқувчи қизлари муштлашди

Булунғур туманида иккита мактабнинг 8-синф ўқувчи қизлари стадионда муштлашди. Видеода икки гуруҳ қизларнинг муштлашуви акс этган, шунингдек йигитларнинг кулгани ва луқма ташлаганлари эшитилган. Туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг