Жамият

Псковдаги ўзбек талабалари «нотинч вазият» туфайли президентга мурожаат йўллашди
23 ноябрь 2022, 08:49

Псковдаги ўзбек талабалари «нотинч вазият» туфайли президентга мурожаат йўллашди

Россиянинг Псков давлат университетида ўқийдиган ўзбекистонлик талабалар «нотинч вазият» сабаб ўқишларини Ўзбекистондаги ОТМларга истисно тариқасида кўчиришни сўраб президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллашди. «Псков шаҳрига ҳам уруш ўз таъсирини ўтказмоқда», дея таъкидлаган улар.

«Шаҳарга фақат қурувчининг кўзи билан қарамаслик керак». Тошкент транспорт бош режаси ҳақида суҳбат
22 ноябрь 2022, 23:13

«Шаҳарга фақат қурувчининг кўзи билан қарамаслик керак». Тошкент транспорт бош режаси ҳақида суҳбат

Тошкентни транспорт коллапсидан қандай қутқариш мумкин? Транспорт тизими бошқарилиши керак, дейди SIMETRA транспорт компанияси эксперти Владимир Валдин. У пойтахт транспортини ривожлантириш йўналишлари ва транспорт муаммоларини шаҳар даражасида идрок этиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашади.

22 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 ноябрь 2022, 22:00

22 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Парижда йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашган Шавкат Мирзиёев, мақсадсиз сарфланган 705 млрд сўм бюджет маблағлари, ис газидан ўлган 17 ёшли қашқадарёлик қиз, Германиядан Самарқандга чартер рейслар, Япония ордени билан тақдирланган Азиз Абдуҳакимов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Ўзмиллийбанк» ва Франциянинг банкларидан бири ҳамкорлик шартномасини имзолади
22 ноябрь 2022, 21:00

«Ўзмиллийбанк» ва Франциянинг банкларидан бири ҳамкорлик шартномасини имзолади

«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Франциянинг Societe Generale банки 50 млн евролик келишувга эришди. Шартнома икки банк ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имконини беради.

Самарқандда 5 машина иштирокидаги ЙТҲда 1 киши вафот этди
22 ноябрь 2022, 17:46

Самарқандда 5 машина иштирокидаги ЙТҲда 1 киши вафот этди

Каттақўрғон туманида Lada Granta, Cobalt, Damas, Lacetti ва Tico иштирокида авария содир бўлди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этди.

Қашқадарёда 17 ёшли қиз ис газидан вафот этди
22 ноябрь 2022, 16:37

Қашқадарёда 17 ёшли қиз ис газидан вафот этди

Қарши шаҳрида ижарада яшовчи қиз ҳаммомда ис газининг кўпайиб кетиши оқибатида заҳарланиб, вафот этди. Шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини бошлади. 17 ёшли қиз ноябрда ис гази сабаб вафот этганларнинг олтинчиси бўлди.

Тошкентдаги биринчи пуллик автотураргоҳлар қаерларда ташкил этилади?
22 ноябрь 2022, 15:59

Тошкентдаги биринчи пуллик автотураргоҳлар қаерларда ташкил этилади?

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси биринчи пуллик автотураргоҳларни жойлаштириш бўйича режаларини эълон қилди. 10 та марказий кўчада 57 та паркомат ўрнатган ҳолда 2251 та тўхташ жойи ташкил этилади. Шунингдек, 2 та эвакуатор ва 2 та қоидаларни назорат қилувчи электрон тизим (паркон) харид қилинади.

UZDIGITAL TV дунёга машҳур спорт телеканалларини эфирга узатади
22 ноябрь 2022, 15:00

UZDIGITAL TV дунёга машҳур спорт телеканалларини эфирга узатади

UZDIGITAL TV Setanta 1 вa Setanta 2 телеканалларини эфирга узатиш ҳуқуқига эга бўлди. Энди спорт мухлислари йирик футбол лигалари ва бошқа мусобақаларни HD сифатида томоша қилишлари мумкин.

Тошкентда ўқитувчи ўқувчининг қўлини қайириб, қулоғидан тортди
22 ноябрь 2022, 14:47

Тошкентда ўқитувчи ўқувчининг қўлини қайириб, қулоғидан тортди

Тошкент шаҳридаги хусусий мактабларнинг бирида ўқитувчи ўқувчининг қўлини қайириб, қулоғидан тортди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди. ХТВ матбуот котиби болаларни ҳеч қачон ва ҳеч қандай ҳолатда калтаклаш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Тошкент кўчаларидаги ёриткичлар тунда ўчирилиши ортидан электр сарфи 25 фоизга камайди
22 ноябрь 2022, 14:33

Тошкент кўчаларидаги ёриткичлар тунда ўчирилиши ортидан электр сарфи 25 фоизга камайди

Тошкент кўчаларини салкам 140 мингта чироқ ёритади, бир ойда 29,5 млн кВт соат ёки 13 млрд 279 млн сўмлик электр энергияси сарфланади. Тунги вақтларда чироқларни ўчириб қўйиш орқали 25% электр энергияси тежалмоқда, дея қайд этди «Тошшаҳарнур» ДУК. Бу 4400 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Жиззахда маст эр хотинини уриб ўлдиргани айтилмоқда
22 ноябрь 2022, 12:51

Жиззахда маст эр хотинини уриб ўлдиргани айтилмоқда

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида маст эркак шаръий никоҳида бўлган хотинини «нега мени ҳақорат қиласан», дея калтаклади. Оқибатда аёл олган тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этди.

Ноқулай об-ҳаво сабаб Урганч аэропорти учта авиарейсни қабул қила олмади
22 ноябрь 2022, 11:55

Ноқулай об-ҳаво сабаб Урганч аэропорти учта авиарейсни қабул қила олмади

Урганч халқаро аэропорти қуюқ туман ва кўриш масофаси 300 метрдан кам бўлганлиги сабабли 3 та авиарейсни қабул қила олмади. Москва — Урганч йўловчи рейслари Навоий ва Бухородаги муқобил аэропортларга йўналтирилди.

Наманганда Malibu билан тўқнашган ВАЗ 2101 ҳайдовчиси вафот этди
22 ноябрь 2022, 11:47

Наманганда Malibu билан тўқнашган ВАЗ 2101 ҳайдовчиси вафот этди

Наманган вилоятида Malibu ва ВАЗ 2101 машиналари тўқнашди. Оқибатда ВАЗ 2101 ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

Самарқандда қиморхона очгани айтилган маҳалла раиси ишдан олинди
22 ноябрь 2022, 11:15

Самарқандда қиморхона очгани айтилган маҳалла раиси ишдан олинди

Тармоқларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги маҳалла раиси қиморхона очгани айтилган хабар тарқалди. Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси раис ваколати муддатидан олдин тугатилганини маълум қилди.

Германиядан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин
22 ноябрь 2022, 10:11

Германиядан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Германия туристик ассоциацияси президенти Норберт Фиебиг билан учрашув ўтказди. Унда Германиядан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди.

Тошкент вилоятида қизлар йигит талашиб жанжаллашгани айтилмоқда
22 ноябрь 2022, 09:28

Тошкент вилоятида қизлар йигит талашиб жанжаллашгани айтилмоқда

Паркент туманида қизлар йигит талашиб жанжаллашгани айтилмоқда. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат ёзда содир бўлгани ва ариза келиб тушмаганини маълум қилди. Видеода ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлгани туфайли маъмурий баённома тузилиб, қонуний чора кўриш мақсадида ЖИБ Паркент тумани судига юборилди.

Росатом корхонаси Ядро физикаси институтининг айрим объектларини эксплуатациядан чиқаришда қатнашади
21 ноябрь 2022, 22:47

Росатом корхонаси Ядро физикаси институтининг айрим объектларини эксплуатациядан чиқаришда қатнашади

Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти ва Росатомнинг «ТВЭЛ» компанияси ўртасида институт ҳудудида жойлашган бинолардан бири ва паст активли чиқиндиларни сақлаш омборхонасини ни эксплуатациядан чиқаришда ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзоланди.

21 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 ноябрь 2022, 22:00

21 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Францияга келган Шавкат Мирзиёев, ўзи ва 3 боласини сувга ташлаганига қамоққа олинган аёл, Қозоғистоннинг янги президентини «ишончли ғалаба» билан табриклаган Мирзиёев, Сурхондарёдаги йўлтўсарлар, «Аёллар дафтари»даги бошпанасизларга ижтимоий уй берилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тўртта ҳолатда 7 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
21 ноябрь 2022, 16:26

Тўртта ҳолатда 7 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 4 та ҳолатда жами 7,2 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштирган шахсларни қўлга олди. Кредитларнинг асосий қисми чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланиш учун олинган. Ҳозирда гумондорларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Онкология маркази, унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиаллари бир комплексга бирлашади
21 ноябрь 2022, 15:20

Онкология маркази, унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиаллари бир комплексга бирлашади

Тошкентнинг Шифокорлар кўчасида Онкология марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилмоқда. Унда Онкология маркази, унинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиали жойлаштирилади. Бўшаган 3 та бино сотувга қўйилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг