23 декабрдан Asialuxe Travel Мальдив оролларига чартер рейсларни амалга оширишни бошлайди. Компания у ерга қандай етиб бориш, меҳмонхона топиш ва оролларда қандай вақт ўтказиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.
ПМТИ мутахассисларининг фикрича, ўзбек аёлларидаги иқтисодий фаолликнинг пастлиги уй-рўзғор ишлари билан банд бўлишга боғлиқ. Қолаверса, ишлайдиган аёллар эркакларга нисбатан ўртача 39% кам маош олади ва улар 30 ёшда мартабага эриша бошлайди.
Қашқадарё вилоятида 2022 йилнинг 9 ойида 552 та коррупцион жиноятлар (ўтган йилга нисбатан 114 тага кўп) содир этилди. Муротжон Азимов вилоятда ҳокимлик, молия ва ғазначилик бошқармаси ходимларидан 34 нафари тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки раҳбар сифатида ишлаётганини очиқлади.
Ҳукумат қарори билан давлат хизматлари марказлари орқали статистик маълумотларни олиш имконияти яратилади. Бироқ таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган сир мавжуд маълумотлар берилмайди. Ҳар бир маълумот учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Гулистон туманида электр трансформатор остига кириб қолган итни қутқармоқчи бўлган 2-синф ўқувчисини ток урди. Бола бош, қорин, қўл ва оёқ қисмидаги жароҳати билан шифохонага ётқизилди.
Миробод туманида «Туронбанк» кассири ва масъул шахслари банкоматдаги 348 млн сўмга яқин нақд пул ва 7600 долларни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.
Юнусобод туманида Сурияга кетиб, ИШИД террористик ташкилоти сафига қўшилишни мақсад қилган 18 ёшли қиз 5 йилга қамалди. У ташкилот раҳнамоларининг маърузаларини тинглаб, унинг ғоявий таъсирига тушиб қолган. Қиз кетиш учун «қизил паспорт» олгани ва буни яқинлари билмаганини маълум қилди.
Адлия вазирлиги раҳбарияти ННТларни халқаро грант лойиҳаларни амалга оширишда давлат органлари билан ҳамкорлик қилишга чорловчи ҳукумат қарорини бекор қилишга чақирган ННТ ва фаоллар билан учрашди. Томонлар ҳужжат қайта ишланиши кераклиги борасида бир тўхтамга келди.
Вазирлар маҳкамасининг қарори билан Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
24 ноябрь куни Ўзбекистонда 95 киши (бир кун олдин 98 киши) коронавирусга чалингани маълум бўлди. Энг кўп касаллик Тошкент шаҳрида аниқланди.
Жума куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +15…+17 даражагача, жанубда эса +20 даража атрофида бўлади. Дам олиш кунлари Қозоғистондаги совуқ антитциклон массалари таъсири ҳаво ҳарорати кундузи +8…+13 даража, кечаси +3…+8 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Президент қарори билан тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида биржа тизимида ҳам аккредитация қилиш тартиби жорий этилади. Шунингдек, 1 декабрдан бошлаб 13 ой муддатга монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ишлаб чиқарган товарларни ички бозорда фақат биржа орқали сотиш белгиланди.
Фарғона вилояти Бувайда туманида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улар 3 кунлик ёш келин-куёв бўлгани ва эр ўзи ясаган печкалардан бирини уйга ўрнатгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
22 ноябрь куни Фарғона туманида аёл уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолди. Орадан икки кун ўтиб, унинг мурдаси Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги ариқдан топилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Uzbekistan Airways Конституция куни муносабати билан барча авиақатновлар учун 8% чегирма эълон қилди. Чегирма 25 ноябрдан 8 декабргача бўлган сотув даврида амал қилади.
Нозима Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгашига раҳбар бўлди. Бунгача у жамғарма директори бўлган. Мазкур лавозимда аввалроқ Комил Алламжонов ишлаган эди.
«Газета.uz» 25 ноябрь — «Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни» муносабати билан туркум материалларни эълон қилади. Биринчиси — ҳимоя ордери ҳақида. Унда ордерни қаердан ва қандай олиш, жабрланувчи қай тартибда ҳимоя қилиниши ва зўравонга кўриладиган чоралар ҳақида билиб оласиз.
Декабрда Қирғизистонга борадиган Шавкат Мирзиёев, Тошкентда аёлни мажбуран машинага солиб, уйига олиб кетган ота-ўғил, яна ортган ковид статистикаси, ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер, АҚШда олинаётган Абдулла Орипов ҳақида филм ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкент халқаро аэропортининг жўнаш терминали олдида Ўзбекистонда биринчи тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳ иш бошлади. Тўловни паркомат орқали нақд пулда ёки QR-код билан тўлаш мумкин. Паркомат қайтим ҳам қайтара олади. Яқин кунларда келиш терминали олдида ҳам худди шундай автотураргоҳ очилади.
«Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» Луврдаги Марказий Осиё тарихига оид биринчи кўргазма бўлди. Ташкилотчилар унинг ташриф буюрувчиларда мамлакатга қизиқиш уйғотишига ишонч билдирмоқда. «Газета.uz» мухбири кўргазмани биринчи бўлиб томоша қилган журналистлардан бири бўлди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг