Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ўртасида Ҳайратон−Мозори-Шариф темир йўлининг эксплуатациясини давом эттириш бўйича янги шартнома имзоланди. Мамлакатлар ўртасидаги қатнов шартнома ўз вақтида бажарилмагани сабабли тўхтатилганди.
Урганчда ўтказилган терговга қадар текширувда иккита МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 5,8 ва 4,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштиргани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тўрткўл туманида «Амударё» дарёси бўйидаги Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудда қуриган ўт-чўпларда ёнғин пайдо бўлган. Воқеа сабаб ҳеч ким тан жароҳатини олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Туркиянинг Ҳатай вилоятида ўзбекистонлик қутқарувчилар 4 кун ичида жами 77 кишини зилзила оқибатида бузилган бинолар остидан чиқариб олди. Қутқарув ишлари давом этяпти.
Бешариқ туманида йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб, оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатланди. Ҳолат ўрганилмоқда.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −2…−7 даража, кундузи +2…+5 даражагача бўлади, жанубда +7…+9 даражагача исийди.
Жума куни президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун Жиззахга боради.
Андижонда Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи 2 та ерости йўли аниқланди. Ҳар иккисининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150−200 метрга тенг.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий самолёти Туркиянинг Газиантеп ва Шанлиурфа шаҳарларида яшовчи 17 кишини Тошкентга эвакуация қилди. Улардан 11 нафари Ўзбекистон, 6 нафари Қирғизистон ва 1 нафари Россия фуқаролари.
Туркия элчихонасига борган Шавкат Мирзиёев, давлат панель ўрнатган тадбиркорлардан электрни кафолатли сотиб олиши, давлат бюджети тақчиллигига изоҳ, Қўйлиқ бозоридан Food City`гача бепул автобус, Ўзбекистонга $150 млн кредит ажратган ОТБ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Олмазор сув таъминоти» ходими носозликни бартараф этиш жараёнида тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳаво сифатининг ёмонлиги тошкентликлар саломатлигига бир йилда 503 дона сигарет чекилгандек таъсир қилади. Тошкент дунёнинг ифлосланган ҳавоси саломатликка энг кўп таъсир кўрсатадиган 20 та йирик шаҳарлар орасида Жакарта ва Олмаота ўртасида 16-ўринни эгаллади.
Туркияда юз берган зилзила оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлди. Ушбу ҳодиса дунёнинг бошқа нуқталарида ҳам зилзила ва у содир бўлаётганида қандай ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақидаги маълумотларга бўлган қизиқишни оширди. Ушбу мақола — айнан зилзила вақти қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида.
Zenbook Pro 14 Duo OLED — бу талабчан иловаларда ишлаш учун максимал фойдаланиш майдонига муҳтож бўлган ижодкорларга мўлжалланган кучли ва чиройли мобиль ечимдир.
Food City савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати йўналишида бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Шунингдек, айрим автобус ва йўналишли таксилар ҳаракати ҳам Food City автошоҳбекатигача узайтирилади.
Давлат дастури лойиҳасида коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказилиши белгиланган.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистонда «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.
Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олувчилар учун 2 та ҳудуд қурилади — бири мавжуд соябонлар ўрнига, иккинчиси — кетиш ва келиш заллари оралиғидаги P2 автотураргоҳида.
Чилонзор, Сергели ва Хўжаобод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сақлаган ва сотган шахслар ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Чашма-Оқработ станциялари оралиғида тупроқ кўчкиси содир бўлди. Шу сабабли 80/79-сонли Тошкент-Термиз-Тошкент ва 682/681-сонли Қумқўрғон-Сариосиё-Қумқўрғон йўналишларидаги поездлар ҳаракати бир рейсга тўхтатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг