Транспорт вазирлиги Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро қатновчи автобусларга онлайн чипта харид қилиш учун «UzBus» мобил иловасини ишга туширди. Шу вақтгача онлайн чипта фақат Avtoticket.uz сайти орқали олинаётган эди.
1−2 февраль кунлари Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида кучли ёғингарчилик кузатилади. 9 та вилоятда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим вилоятларда кучли шамоллар бўлиши прогноз қилинмоқда.
Айни дақиқаларда Бухоро вилояти суди биносида 1−2 июлдаги Нукус воқеаларида айбланаётган 22 нафар судланувчига нисбатан ҳукм ўқиб эшиттирилиши кутилмоқда. «Газета.uz» мухбирлари суд залидан жараённи онлайн ёритиб боради, шунга кўра мазкур материал вақти-вақти билан янгиланади.
Бўстонлиқ тумани Чорвоқ қўрғонида уй портлади. Ҳодиса оқибатида 4 фуқаро турли даражада жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари учун ишдан олинган Тошкент туманидаги «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов 3 суткага қамалди. У 27 январь куни ўқув марказида фуқаро М.А.ни сўкиб, майда безорилик содир этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаевани ҳибсга олди. Унинг қизи Зарина Мирзаевага кўра, онаси билан уч кундан бери алоқа йўқ. Журналист Kompromatuzb Telegram-канали иши доирасида ДХХ тергов ҳибсхонасида тергов қилинмоқда.
Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйган Шавкат Мирзиёев, «Специя» футбол клубига ўтган Элдор Шомуродов, илиқ об-ҳаво прогнози, ишга тушишни бошлаган метан «заправка»лар, Нукусда портлаган кўп қаватли уй, Россиядан АИ-80 бензин импорти бошлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистонда 30 январдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланишни бошлади. Газ босими меъёрига келишига қараб тахминан 2−3 кунда барча метан «заправка»лар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди.
Санитария эпидемиология хизмати ўзини СЭС ходимлари дея таништириб, келиб чиқиши номаълум дориларни сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирди. Шундай ҳолатлар юз берса, фуқаролар улардан хизмат гувоҳномаси, иш жойи ва дорини сотишга асос сўрашга ҳақли, дейилади СЭС хабарида.
Қизил китобга киритилган Зарафшон қирғовулини овлаган браконьер аниқланди. Ундан 3,6 млн миқдорида табиатга етказилган зарар ундирилди ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага солинди.
Термизда 46 нафар Афғонистон фуқароси Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси бўйича ҳайдовчиликка ўқитилди. Шунингдек, яна 35 нафари тикувчиликка тайёрланди.
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Давлат раҳбари мажмуада Ислом Каримов музейини ташкил этиш ишларининг бориши билан ҳам танишди.
Наманганда жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди. Қозоғистонлик мутахассилар ишлаб чиққан тизим махсус алгоритмлардан фойдаланган ҳолда қоидабузарликларни аниқлайди ва ИИБнинг ваколатли инспекторига юборади.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти яқин ва узоқ хориж мамлакатларига қандай самолётларда учарди? Вилоятларга-чи? Фавқулодда, оғир қўнишлардан сўнг у ўз учувчиларига нималар дерди? Умуман, Ислом Каримов қандай инсон эди ўзи? Бу ҳақда унинг учувчиси Эркин Гулямов гапириб берди.
Uzbekistan Airways баҳор мавсумидан бошлаб Милан ва Париж шаҳарларига авиақатновларни тиклайди. Парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
1 февралдан Ўзбекистонга Ўрта денгиз ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат ҳафта давомида кечалари −1…+4 даражани, кундузи +5…+10 даражани ташкил этади. Республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Ўзбекистонда сел, кўчки ва сув тошқинлари каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди.
Нукусда икки бола кемирувчиларга қарши доридан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Бироқ улардан бири реанимацион чора-тадбирларга қарамай вафот этди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат тез тайёрланадиган лапша маҳсулотидан заҳарланиш дея тарқалганди.
Нукус шаҳридаги кўп қаватли уй портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди. Аввалроқ 5 ёшли қизалоқ қутқарилиб, шифохонага олиб кетилганди. Ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Газета.uz» қутқарув ишлари давомида Нукусдаги уй вайроналари остидан жасади топилган эркакнинг шахсини аниқлади. У Саламат Разиев бўлиб, портлаш содир бўлган квартиранинг пастки қаватида яшаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг