Жамият

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда
30 ноябрь 2022, 11:43

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

1 декабрдан Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади, дея огоҳлантирди Ўзгидромет. Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси −4…−7 даражагача, кундузи 0…+3 даражагача пасаяди.

Самарқандда фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
30 ноябрь 2022, 10:54

Самарқандда фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқарони 25 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг доллар олаётганда пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентдаги Махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси Зангиотага кўчирилади
30 ноябрь 2022, 09:32 1

Тошкентдаги Махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси Зангиотага кўчирилади

Тошкентдаги Махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси биноларида иситиш тизимининг бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолгани ва хоналар таъмирталаб аҳволда бўлгани сабабли 2-сон Зангиота касалхонасига кўчирилади. Фаолияти тўхтатилган объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Фарғонада фуқаро 32 бош олмахонни чегарадан ноқонуний олиб ўтгани аниқланди
29 ноябрь 2022, 23:13

Фарғонада фуқаро 32 бош олмахонни чегарадан ноқонуний олиб ўтгани аниқланди

Фарғонадаги қўшни давлатга чегарадош маҳаллаларнинг бирида яшовчи шахсга тегишли 2 та ёғоч қутида 32 бош олмахон сақланаётгани маълум бўлди. Ноқулай шароитлар сабаб 2 та олмахон нобуд бўлган. Жониворларнинг дастлабки қиймати 30 млн сўмга баҳоланди. Ҳозирда улар Фарғона ҳайвонот боғига топширилди.

Андижонда автобус билан содир бўлган ЙТҲда яна бир жабрланувчи ҳалок бўлди
29 ноябрь 2022, 21:15

Андижонда автобус билан содир бўлган ЙТҲда яна бир жабрланувчи ҳалок бўлди

Тошкент-Ўш-Андижон йўлида Isuzu автобуси ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафардан 4 нафарга етди. 33 киши шифохоналарда қолмоқда, улардан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, 5 нафарининг аҳволи оғир.

29 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
29 ноябрь 2022, 18:14

29 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус воқеаси бўйича суд тафсилотлари: Тажимуратовга қарши кўрсатув берган Турданов, Ўзбекистон-Украина ўртасида бизнес учун имтиёзлар, «КамАЗ» уриб кетган 9 ёшли қиз вафоти, 10 ойда «аварияда» ҳалок бўлган 226 нафар бола, жарима балини ҳисоблаш тизими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Эндиликда барча аттракционларда носозликлар ҳақида огоҳлантириш воситалари ўрнатилади
29 ноябрь 2022, 17:03

Эндиликда барча аттракционларда носозликлар ҳақида огоҳлантириш воситалари ўрнатилади

Ҳукумат қарори билан барча аттракционларда носозликлар ҳақида огоҳлантириш сигнализацияси ва тегишли воситалар ўрнатилиши белгиланди. Шунингдек, аттракционга кириш жойи олдида фойдаланишга оид чекловлар маълумоти, сўнгги кўрик санаси ва кейинги текширув вақти кўрсатилган бўлиши керак.

Нукус воқеаларидан сўнг 516 киши қўлга олинганди. Нега фақат 22 киши суд қилинмоқда?
29 ноябрь 2022, 16:16

Нукус воқеаларидан сўнг 516 киши қўлга олинганди. Нега фақат 22 киши суд қилинмоқда?

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлардан сўнг 516 киши қўлга олинган эди. Мустақил комиссиянинг маълум қилишича, уларнинг 100 дан ортиғи жамоат кафиллиги асосида ва қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилиши натижасида оиласига бағрига қайтарилган, қолганлари эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

Жиззахда 17 бош тойчоқ ёниб кетди
29 ноябрь 2022, 15:26

Жиззахда 17 бош тойчоқ ёниб кетди

Шароф Рашидов туманида ўғил отасининг мол-мулкни нотўғри тақсимлаганидан норози бўлиб, отхонасини ёқиб юборди. Оқибатда 102 млн сўмлик 17 бош тойчоқ ва 145 млн сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда 10 ойда ЙТҲлар оқибатида 226 нафар бола ҳалок бўлди
29 ноябрь 2022, 15:23

Ўзбекистонда 10 ойда ЙТҲлар оқибатида 226 нафар бола ҳалок бўлди

Ўзбекистонда 2022 йил январь-октябрь ойларида юз берган 7636 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1931 киши ҳалок бўлди, уларнинг 226 нафари — болалар. Аввалроқ ССВ Ўзбекистонда ЙТҲлар оқибатида 5−14 ёшли болалар ўлими даражаси Европа мамлакатларига қараганда 4 баравар юқорилигини маълум қилган эди

Жарима балларини ҳисоблаш тизими 1 декабрдан бошлаб тест режимида ишга туширилади — ЙҲХХ
29 ноябрь 2022, 15:01

Жарима балларини ҳисоблаш тизими 1 декабрдан бошлаб тест режимида ишга туширилади — ЙҲХХ

1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш тест режимида ишга туширилади. Тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.

Кетма-кет ўсишдан сўнг коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди
29 ноябрь 2022, 13:05

Кетма-кет ўсишдан сўнг коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди

Ўзбекистонда душанба куни 131 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани қайд этди (бир кун аввал 137 киши). Касалланишларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида экани маълум бўлди.

Тошкентдаги аҳоли гавжум ҳудудларда 170 та мини-поликлиника иш бошлайди
29 ноябрь 2022, 12:47

Тошкентдаги аҳоли гавжум ҳудудларда 170 та мини-поликлиника иш бошлайди

Пойтахтнинг 12 та туманидаги кўп қаватли уйлар ҳудудида 170 та мини-поликлиника ташкил этилади. ССВ бу аҳолини оддий кўриклар учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчилигидан халос қилишини таъкидламоқда. Лойиҳа натижалари таҳлил қилингач, 6 ойдан сўнг бошқа ҳудудларга татбиқ этилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиладиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва чекловлар рўйхати белгиланди
29 ноябрь 2022, 10:50

Давлат рўйхатидан ўтказиладиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва чекловлар рўйхати белгиланди

Кўчмас мулкка доир янги қонун билан ер участкаси, бино, иншоот ва қурилиш жараёнидаги объектлар, шунингдек, кўп йиллик дарахтлар ва мулкий мажмуа сифатидаги корхоналарга 13 турдаги ҳуқуқлар ёки чекловларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланди. Қонун эълон қилингандан 3 ой ўтиб кучга киради.

Қашқадарёда «КамАЗ» уриб кетиши сабаб 9 ёшли қиз вафот этди
29 ноябрь 2022, 10:44

Қашқадарёда «КамАЗ» уриб кетиши сабаб 9 ёшли қиз вафот этди

Қамаши туманида «КамАЗ» пиёдалар йўлагидан ўтаётган 2013 йилда туғилган қизни уриб кетди. Жабрланувчи оғир жароҳат олиб вафот этди.

Турданов Тажимуратовга қарши кўрсатув берди
29 ноябрь 2022, 10:42

Турданов Тажимуратовга қарши кўрсатув берди

Айни вақтда Бухоро вилояти судида айбланувчилар Нукус воқеаси бўйича ўз фикрини билдирмоқда. Биринчи бўлиб сўзга чиққан Азамат Турданов Даулетмурат Тажимуратов билан тортишиб қолди ва унга қарши кўрсатув берди.

Бухорода Cobalt ҳайдовчиси ИИБ ходими машинасини уриб қочди
29 ноябрь 2022, 10:15

Бухорода Cobalt ҳайдовчиси ИИБ ходими машинасини уриб қочди

Қоракўл туманида Cobalt ҳайдовчиси йўлини тўсган ИИБ ходими машинасини уриб қочди. У автомашинани Олот туманида ташлаб кетгани аниқланди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади
29 ноябрь 2022, 09:33 1

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади

Президент фармони билан Бош прокуратура академияси негизида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади. Муассасада 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида бакалавриат ва магистратура ўқув жараёни йўлга қўйилади.

28 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
28 ноябрь 2022, 22:00

28 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус воқеалари бўйича гумонланувчиларга қўйилган айбловлар, тартибсизликлар натижасида етказилган 6,7 млрд сўм моддий зарар, совуқ об-ҳаво, ҳар пайшанба ОАВ билан мулоқот қиладиган ИИВ, НКМКда ҳалок бўлган машинист, ўзини отиб ўлдирган ИИБ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентдан Нукусга 7 соатда, Урганчга эса 6 соатда етиб бориш мумкин бўладими?
28 ноябрь 2022, 21:42

Тошкентдан Нукусга 7 соатда, Урганчга эса 6 соатда етиб бориш мумкин бўладими?

Президент Нукусгача бўлган темир йўлни электрлаштириш бўйича кўрсатма берди. Бунинг натижасида Тошкент билан Нукус ўртасидаги қатнов вақти 7 соатгача қисқариши керак. Маълум қилинишича, тезюрар электр поезди Урганчга 6 соатда етиб боради (илгари 8 соат дейилганди).


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг