Жамият

Самарқандда Хитой фуқароси итни темир бўлаги билан уриб ўлдирди
20 ноябрь 2022, 18:18

Самарқандда Хитой фуқароси итни темир бўлаги билан уриб ўлдирди

Самарқандда Хитой фуқароси боғланган итни темир бўлаги билан уриб ўлдирди. Вилоят ИИБ унга нисбатан маъмурий жазо қўлланилганин маълум қилди. Аввалроқ сенаторлар ҳайвонларга шафқатсиз муносабат учун жиноий жавобгарлик белгилашни маъқуллаганди.

Сирдарёда янги ИЭС ишга туширилди
20 ноябрь 2022, 16:11

Сирдарёда янги ИЭС ишга туширилди

Сирдарё вилоятида Туркиянинг Cengiz Enerji компанияси томонидан қурилган қуввати 220 МВт газ-поршенли иссиқлик электр станцияси ишга туширилди. ИЭС 20 ноябрдан электр тармоқларига энергия етказиб беришни бошлади. У йилига 1,7 млрд кВт/соат энерги ишлаб чиқариш мумкин.

Қизириқда ерлари кластерга олиб берилган фермерлар ва ИИО ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқди
20 ноябрь 2022, 15:06

Қизириқда ерлари кластерга олиб берилган фермерлар ва ИИО ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқди

Қизириқда ерлари кластерга олиб берилган 14 нафар фермер ва ИИО ходимлари ўртасида можаро келиб чиқди. ИИВ воқеа иштирокчилари ўзларини трактор остига ташлаш, бир-бирига шикаст етказишга уринмоқчи бўлганини маълум қилди. Депутат Кушербаев фермерлар Олий судда ғалаба қозонганини айтди. Муносабатлар.

Яшнободда дарахтларни ноқонуний кесганлардан 3,5 млрд сўм ундирилди
20 ноябрь 2022, 13:09

Яшнободда дарахтларни ноқонуний кесганлардан 3,5 млрд сўм ундирилди

Тошкентнинг Яшнобод туманида қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесиб ташланиши оқибатида ўсимлик дунёсига зарар етказилганди. Депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, қурувчи ташкилотдан 3,5 млрд сўм маблағ ундирилди, 200 туп дарахт ҳам эктирилмоқда.

Навоийда солиқ бошқармасининг икки ходими пора билан ушлангани айтилмоқда
20 ноябрь 2022, 10:27

Навоийда солиқ бошқармасининг икки ходими пора билан ушлангани айтилмоқда

Навоий вилояти солиқ бошқармасининг икки ходими пора билан ушлангани хабар қилинди. Улар солиқ текшируви натижасини тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилиш учун 10 минг доллар талаб қилган. Ходимларга «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми 2 кунга ёпилди
20 ноябрь 2022, 10:24

Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми 2 кунга ёпилди

Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлининг Қатортол кўчаси билан кесишмасидан Фарҳод кўчаси билан чорраҳасигача бўлган оралиғи 20−22 ноябрь кунлари қисман ёпилади. Бу вақтда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкентда 20 ёшли аёл оилавий жанжал сабаб ўзини Бўзсувга ташлади
19 ноябрь 2022, 21:29

Тошкентда 20 ёшли аёл оилавий жанжал сабаб ўзини Бўзсувга ташлади

Шаҳидлар хотираси хиёбонида 19 ноябрь куни 20 ёшли аёл ўзини Бўзсув каналига ташлади. Уни икки нафар Миллий гвардия ходими сувдан олиб чиқиб, қутқарган. Ҳозирда аёл ҳушига келган, аҳволи барқарор.

Тошкент аэропортида яна рептилиялар ушлаб қолинди
19 ноябрь 2022, 19:52

Тошкент аэропортида яна рептилиялар ушлаб қолинди

Пойтахт аэропортининг божхонаси Мисрдан учиб келган аёлдан Нил тимсоҳи, игуана ва питон болаларини олиб қўйди. Нотўғри ташилгани сабаб жониворларнинг аҳволи қониқарсиз. Ушбу судралиб юрувчиларнинг умумий баҳоси тахминан 77 млн сўм экани айтилмоқда.

Сергелидаги қурилиш майдонида кўтарма кран қулади (тўлдирилди)
19 ноябрь 2022, 16:20

Сергелидаги қурилиш майдонида кўтарма кран қулади (тўлдирилди)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида кўтарма кран қулагани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ҳодиса Сергелида юз берганини маълум қилди. Сергели ҳокимлиги кран қулаган вақтда унда одам бўлгани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Қурилиш масъулларига кўра, қулаган кран энди утилизация қилинади.

Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган икки ўзбекистонлик қўлга олинди
19 ноябрь 2022, 16:00

Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган икки ўзбекистонлик қўлга олинди

ИИВ «халқаро террорчилик ташкилотлари таъсирида» 2021 йили Сурияга бориб, у ерда жанговар тайёргарликдан ўтган икки фуқаро қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, улар «Ўзбекистонга қарши ўта оғир жиноятларни содир этганликда» айбланмоқда.

Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти очилади
19 ноябрь 2022, 15:41 1

Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти очилади

Касаба уюшмалари федерациясида болаларни соғломлаштиришга кўмаклашувчи жамғарма ва департамент очилади. Уюшма аъзоларининг фарзандлари дам олиши учун харажатларнинг 600 минг сўми шу жамғармадан қопланади. Маҳаллий бюджетнинг прогноздан ортган қисмидан 10 фоизи ҳар чоракда жамғармага ўтказилади.

Яшнободда 16 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди, етказилган зарар 3,5 млрд сўмга баҳоланмоқда
19 ноябрь 2022, 12:41 1

Яшнободда 16 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди, етказилган зарар 3,5 млрд сўмга баҳоланмоқда

Тошкентда Assalom Havo турар жой мажмуаси қурилиши режалаштирилган майдонда 16 та дарахт ноқонуний кесиб ташланган. Объект қурувчиси сифатида Yangi Zamon Bino компанияси кўрсатилган, унинг ҳаммуассисларидан бири — «Ўзбекистон темир йўллари»дир. Етказилган зарар 3,5 млрд сўмга баҳоланмоқда.

Ўзбекистонда ковид юқтирганлар сони кескин ошди
19 ноябрь 2022, 11:36

Ўзбекистонда ковид юқтирганлар сони кескин ошди

Жума куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 92 та ҳолат қайд этилди, ушбу ҳолатларининг 71 таси Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Бир кун аввал 69 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани берганди.

Нима тайёрлаймиз: Балиқдан таомлар
19 ноябрь 2022, 10:45

Нима тайёрлаймиз: Балиқдан таомлар

Фольгада пиширилган балиқ, рангдор гулмоҳи балиғидан стейк, балиқли котлетлар, помидор ва тунец балиғидан тайёрланган паста, тунец балиғидан салат ва бошқалар — Zira.uz ноодатий таомларни хуш кўрувчилар учун балиқдан тайёрланган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Salam Air илк бор Уммондан Наманганга авиақатновларни йўлга қўйди
18 ноябрь 2022, 21:51

Salam Air илк бор Уммондан Наманганга авиақатновларни йўлга қўйди

18 ноябрь куни Salam Air авиакомпанияси Маскат-Наманган-Маскат йўналиши бўйича янги парвозлар қатновини йўлга қўйди. Жума куни компаниянинг А-320 русумли самолёти Намангандан Маскат шаҳрига 184 нафар йўловчини олиб кетди.

Ўзбекистон фуқароси Москвада қиз болани ўлдирганликда гумон қилинмоқда
18 ноябрь 2022, 21:24

Ўзбекистон фуқароси Москвада қиз болани ўлдирганликда гумон қилинмоқда

Россиянинг Тамбов вилоятида қиз болани ўлдирганликда гумон қилиниб 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Қизнинг пичоқланган жасади Москвада топилган. Бир кун олдин жабрланувчи полицияга қўнғироқ қилиб, таъқиб этилаётгани ҳақида хабар берган.

Ўзбекистон Европа билан космик алоқа тизимларини жойлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр
18 ноябрь 2022, 20:13

Ўзбекистон Европа билан космик алоқа тизимларини жойлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари кўмагида рақамли тармоқлар, жумладан, сув ости ва ер усти оптик толали кабеллар ҳамда ҳимояланган космик алоқа тизимларини ўрнатиш бўйича Европа билан ҳамкорлик қилишга тайёр, дея маълум қилди ташқи ишлар вазири Владимир Норов.

2019 — 2021 йилларда 464 та спорт муассасасида давлатга 27 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди
18 ноябрь 2022, 20:00

2019 — 2021 йилларда 464 та спорт муассасасида давлатга 27 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди

Бош прокуратура охирги 3 йилда 464 та спорт муассасасида давлат бюджетидан ажратилган 27 млрд сўм маблағ талон-торож қилинганини қайд этди. Шундан 10 млрд сўми ундирилиб, 431 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланди. Ҳолатлар бўйича 66 та жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда қайнонаси билан урушиб қолган аёл уч боласи билан бирга ўзини сувга ташлади
18 ноябрь 2022, 18:40

Самарқандда қайнонаси билан урушиб қолган аёл уч боласи билан бирга ўзини сувга ташлади

Самарқанд туманида 26 ёшли аёл қайнонасига «аччиқ қилиб», ўзи ва болаларини сувга ташлади. Оқибатда болаларнинг икки нафари ҳалок бўлган. Воқеадан сўнг вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида ўтказилган йиғилишда «маҳалла мутасаддиларининг фаолияти қониқарсиз» деб баҳоланган.

Қурилишнинг барча жараёнлари рақамлаштирилади
18 ноябрь 2022, 17:28

Қурилишнинг барча жараёнлари рақамлаштирилади

Президент қарори билан 2023 йил 1 январга қадар қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг