Сенатор Маҳмуд Парпиевга кўра, Давлат дастурининг энергетика соҳасида рақобат муҳитини ривожлантиришга доир банди бажарилмаган, бу эса Ўзбекистондаги газ ва электр таъминоти билан боғлиқ аҳволга таъсир қилмоқда. Энергетика вазирлиги муаммони ҳал этиш учун қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳар Бектемир туман судида янги туғилган чақалоғини $35 минг эвазига сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди. Маълум бўлишича, судланувчи боласини 15 йиллик танишига бермоқчи бўлган. У Жиноят кодексинин тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
ДХХ фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан 40 минг доллар талаб қилган шахсларни гумонланувчи сифатида қўлга олди.
Қишки таътил муносабати билан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга 22 декабрдан 10 январгача Uzbekistan Airways томонидан чегирма тақдим этилади. Бунинг учун улардан талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-карта сўралади.
Навоий шаҳрида Lacetti икки нафар пиёдани уриб юборди. Жабрланувчилар шифохонага ётқизилди.
Шанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, туман тушиши, 15−20 м/с гача шамол бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8, кундузи +10…+15 даража бўлади.
Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ўзини-ўзи қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди. Унга 15 кВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилган.
Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент — Ўш автомобиль йўлида Volvo юк автомобилида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган фуқаролар йўқ.
Ҳоким ота Сулаймон Боқирғоний зиёратгоҳи ҳудудида XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти аниқланди. У Хоразмшоҳлар ва Олтин Ўрда даврига хослиги, яъни Сулаймон Боқирғоний яшаган давр ва ундан кейинги даврларга тўғри келиши тахмин қилинмоқда.
Самарқандда француз ҳайкалтароши, ЮНEСКОнинг Маданий дипломатия бўйича махсус элчиси Ҳедва Сирнинг «Тинчлик дарахти» монументи очилди. Маросимда унинг ўзи ҳам иштирок этди. Худди шундай ёдгорлик яна 20 га яқин мамлакатда ўрнатилган.
Тошкент ҳайвонот боғида кўп йиллардан бери илк бор пантералар — тўрт ёшли Багира ва Тайфун пайдо бўлди. Ҳозирда улар учун махсус экспозицион вольерлар лойиҳалаштирилмоқда.
2005 йилда Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатган Тинчлик корпуси мамлакатга қайтишни режалаштирмоқда, деди АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник. Унинг сўзларига кўра, бу борада Ўзбекистон ҳукумати билан принципиал келишув мавжуд.
Тадбир доирасида ЮНEСКОга аъзо давлатларнинг халқаро ташкилотлари вакиллари ва болалар таълими, парвариш ва мактабгача таълим соҳасидаги мутахассисларнинг чиқишлари бўлиб ўтди.
Мартда реконструкция учун 3 ойга ёпилган Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғи ҳануз очилмади. Ҳозиргача парк таъмири учун 5 млрд сўм сарфланди, 7 ноябрь куни эса пойтахт депутатлари яна 35 млрд сўм ажратди. «Газета.uz» меҳмонхоналар қуршовида қолаётган паркдан репортаж тайёрлади.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонга дронларни олиб кириши учун Туризм вазирлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, «Геоинновация маркази» ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссиясига рухсат берилди.
Ўзгидромет кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгариши сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида қор кўчиш хавфини эълон қилди.
Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтига хакерлик ҳужуми уюштирган 16 ёшли ўсмир ва унинг шериклари жиноий жавобгарликка тортилади. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 278−2-моддаси 2-қисми «а» банди (компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат 21 ноябрдан 6 декабрга қадар ёпилади. Бу вақтда йўл ўтказгичининг ер устки қисмида демонтаж ишлари амалга оширилади. Йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади.
Божхона қўмитаси ҳузурида «Божхона-сервис» давлат муассасаси ташкил этилди. Тузилма декларация хизматларини кўрсатади, шунингдек, божхона органлари томонидан олиб қўйилган товарларни сотиш билан ҳам шуғулланади.
Ўзбекистон туманидаги яширин цехда қалбаки ёғ маҳсулотларини қадоқлаш фаолияти билан шуғулланиб келганлар аниқланди. У ердан 1,8 тонна истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг