Президентнинг маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга доир қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортлари фаолияти тикланади. Зоминга авиақатновлар йўлга қўйилади.
Халқ банки томонидан туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида юридик шахсларга меҳмонхона ва хостеллар фаолиятини ташкил этиш учун 22 млрд сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Ижтимоий тармоқда Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги Land Cruiser машинаси 5 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик баёнотига кўра, воқеа 7 октябрда содир бўлган. Шунингдек, ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши экани ва ҳолат ИИБ томонидан расмийлаштирилгани қайд этилди.
Тошкент метросидаги станцияларда ногиронлиги бор шахсларга шароитлар яратилиши, Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарига танбеҳ берган Акмал Саидов, жанжал сабаб хотинини уриб ўлдирган сирдарёлик эркак, Тошкент бош режасини ишлаб чиқувчилар билан суҳбат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Сенат Кенгаши мажлисида автовокзаллар, метро станциялари, бекатларда пандуслар йўқлиги, ногиронларга шароитлар яратилмагани, ҳожатхоналар, йўл инфратузилмалари ва кўприклар билан боғлиқ муаммолар кўриб чиқилди. Транспорт вазирлиги шароитлар келгуси икки йилда яратилишини маълум қилди.
Ўзбекистон ҳарбийлари ва куч тузилмалари шимолда мудофаа жангини ташкил этиш бўйича мажмуавий тактик ўқувлар ўтказди. Уларда жанговар навбатчилик ўтказаётган чегарачиларга шартли террорчилар ҳужумини қайтариш, гаровга олинганларни озод этиш ва бошқалар бўйича амалий ҳаракатлар намойиш этилди.
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси муаллифлари айрим кўчаларга автомобиль катновини чеклашни, велосипед йўлаклари ҳисобига йўл қисмини торайтириб, кўп қаватли уйлар жойлашган мавзеларни маҳалла тамойили асосида кўкаламзорлаштиришни таклиф қилмоқда.
ЮНИСEФ ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат болалар яшаш шароитига, хавфсизлигига, овқатланишига ва сувдан фойдаланишига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Ташкилотнинг маълум қилишича, ҳозирда тахминан 559 млн бола ўта иссиқ иқлим шароитида яшайди.
Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи билан қайта очилганидан сўнг, унинг номланиши муҳокамаларга сабаб бўлди. Туман ҳокими маслаҳатчиси Ботир Расулов бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олиниши ва Ғафур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолишини маълум қилди.
Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси лойиҳасида пойтахтни бошқа ҳудудга кўчириш кўзда тутилмаган. Бироқ, «ТошкентбошпланЛИТИ»га кўра, маъмурий марказ қисман «Янги Тошкент»га кўчади. Институт мутахассисларининг қайд этишича, шошилинч кўчиш муаммолар келтириб чиқариши ҳам мумкин.
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида эркак ўзаро жанжал сабаб турмуш ўртоғини уриб ўлдирди. Оқибатда икки нафар вояга етмаган бола етим қолди.
Муборак туманида ўзаро тўқнашган Lacetti автомашиналардан бири ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилди. ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Пойтахтнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳасида Тошкент халқаро аэропортини шаҳар ташқарисига кўчириш назарда тутилмаган. «ТошкентбошпланЛИТИ» институти маълумотларига кўра, буни амалга оширишнинг ҳозирча имкони йўқ. Объектни кўчириш вариантларини кейинги авлод шаҳарсозлари кўриб чиқади.
Қашқадарёдаги айрим мактабларда 2023−2024 ўқув йилидан бошлаб Финляндия таълим тизими жорий этилади. Президент бунинг учун бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиш бўйича топшириқ берди.
Тошкентда «сумкамда бомба бор» деб ҳазиллашган қизнинг 5 суткага қамалиши ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар метрога киришдаги текширувларнинг самарасиз ва ҳатто мантиқсизлигини таъкидламоқда.
Алишер Никимбаев — Қатар футбол ассоциацияси ва Осиё футбол конфедерациясида техник эксперт. «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида у 20 ноябрдан 18 декабргача Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022`га тайёргарлик жараёнлари, қолаверса, ўзбек футболи муаммолари ва истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
АҚШ ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги орқали 226 нафар қишлоқ аёлига иссиқхона, сутни қайта ишлаш, паррандачилик, гиламдўзлик, тикувчилик, каштачилик, қандолатчилик каби йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ускуналар тарқатишни бошлади.
Президентнинг 2022−2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, жорий йилда жами 5284 та маҳалла учун 2 трлн 700 млрд сўм ажратилади. Йил якунига қадар ўзлаштирилмаган маблағлар кейинги йилдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари учун йўналтирилади.
Афсуски, биз совет даври кишилари ота-боболаримиз изидан бориш ўрнига, юзлаб йиллик тарихга эга Хўжанд, Сўфимиён, Эшонхўжа сингари қишлоқларнинг номларини ўзимизнинг тилу динимизга ёт номлар билан атадик. Буларнинг барчасига биринчи навбатда зиёлиман деб бўйинбоғ тақиб юрганнинг ҳар бири айбдордир.
Августда Сурхондарёдаги «Ҳазарбоғ» каналидан 27 ёшли шахснинг жасади топилди. Суд-тиббий экспертиза унинг ўлимига бурун ва оғиз бўшлиғининг сув билан беркитилишидан вужудга келган механик асфикция сабаб бўлганини айтди. Бунда жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг