Эндиликда ҳайдовчининг ёнида суғурта полиси бўлмагани сабабли унинг автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилмайди. Бу президент имзолаган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларда кўзда тутилган.
Самара ва Ростов вилоятларидаги чодирлар лагерларида яшаган барча Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, дея хабар берди ТИВ. Вазирлик ватанга машиналарда қайтиш учун йўловчи тўплаётган хусусий ташувчиларга ишонмасликка чақирди.
Ўзбекистон ҳукумати Хитойнинг иккита компанияси билан коронавирусга қарши вакциналар синовининг сўнгги босқичларини ўтказиш бўйича битимлар имзолади. Келгусида дори воситасини ишлаб чиқариш ва уни қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Россия компанияларига ҳам вакцинани биргаликдан синовдан ўтказиш таклиф қилинди.
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида VOLVO юк машинаси йўл четидаги уйга бориб урилди ва уй атрофида ўйнаб юрган икки болани босиб кетди. Ҳайдовчи ва болалар шифохонада вафот этди.
Халқ таълими вазирлиги боласини масофавий таълим шаклида ўқитаётган оилаларда фарзандининг онлайн ўқиши учун шароит яратиб бермаган ота-оналарга нисбатан чора кўрилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби, собиқ бош вазир Раҳим Ражабов вафот этди.
Ўзбекистонда COVID-19 нинг кенг тарқалишини олдини олиш учун Европа Иттифоқи томонидан 2 млн евродан ортиқ маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан ишламайдиган, бошқа соҳадаги тиббиёт ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашга сарфланади.
Ўзбекистондан Жанубий Кореяга бораётган фуқаролардан коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сохта маълумотномалар аниқланмоқда. Бундан ташқари, уларнинг айримларида COVID-19 қайд этилмоқда. Шу сабабли Жанубий Корея элчихонаси тест натижалари устидан консуллик назорати тизимини жорий этди.
Ҳафтанинг биринчи қисмида Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кузатилади. 29−30 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати 15−20 даражагача пасаяди. Ҳафтанинг иккинчи ярмидан бошлаб об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда.
Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар: 1 октябрдан нималар ўзгаради?
Наманган вилоятининг янги ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Namangan city лойиҳасини бекор қилди. Янги шаҳар қурилиши Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб бериладиган ерларда амалга оширилиши билдирилди.
Тошкентда биткоин савдогарлари ушланди. Улар 20 та биткоинни ноқонуний равишда 224 минг долларга сотмоқчи бўлишди.
Наманган вилоятида Nexia ҳайдовчиси олти ёшли қизни уриб юборди. У шифохонада ҳаёт билан видолашди.
Zira.uz сизга мазали ва тўйимли таомларни тайёрлашни таклиф қилади ва энг мазали 7 та гўштли таомни эътиборингизга ҳавола этади.
Давлат тест маркази томонидан 2020−2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш тест синовлари якуни бўйича маълумот берилди. Бу йил 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдагидан 37 718 нафар кўп).
Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартибига ўзгартишлар киритилди. Хусусан, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов бекор қилинди. Ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.
Дам олиш кунлари совуқ антициклон туфайли ҳарорат иқлим меъёридан 3−4 даражага пасайиши кутилмоқда. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида бутун республика ҳудуди ушбу совуқ антициклон таъсирида бўлади, булутлилик ортади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари 25 сентябрь куни соат 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади. Аввалроқ ДТМ натижалар аллақачон аниқ экани, фақат бу йил кўплаб ёшларга имтиёзлар берилганлиги сабабли, уларни қўшиб чиқиш ишлари якунланаётганлиги ҳақида хабар берган эди.
Россия Ўзбекистонга 2020 йилда 10 миллион доза, 2021 йилда 25 миллион дона коронавирусга қарши вакцина етказиб бериши кутилмоқда. Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) ва Laxisam фармацевтика компанияси Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасини юборишга келишувга эришди.
Андижондаги хонадонлардан бирида «Технопарк» компаниясининг ақлли газ ҳисоблагичи портлади. «Ҳудудгазтаъминот» портлашга ҳисоблагич ичида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабаб бўлганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг