Жамият

Бухородаги қалъа деворининг бир қисми ёғингарчилик туфайли қулаб тушди
14 март 2022, 09:55

Бухородаги қалъа деворининг бир қисми ёғингарчилик туфайли қулаб тушди

Бухорода ёғингарчилик туфайли XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» деворининг бир қисми қулаб тушди. Қалъанинг ушбу қисми 2003 йилда қайта тикланган. Маданий мерос агентлиги реставрация ишларида шошма-шошарликка йўл қўйилгани ва малакасиз ҳунармандлар томонидан амалга оширилганини таъкидлади.

«Тахтақорача» довони йўл ўпирилиши сабаб автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
13 март 2022, 16:59

«Тахтақорача» довони йўл ўпирилиши сабаб автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Якшанба куни соат 16:00 дан Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга сабаб, довондан ўтувчи автомобил йўлининг 1138−1141 километрлари оралиғида кучли ёмғир ёғиши оқибатида қисман ўпирилиш юзага келган.

«Мен ҳар доим ҳеч қаерга кетишни хоҳламаслигимни айтардим». Россия фуқаролари — Ўзбекистонга кўчиб ўтиши ҳақида
13 март 2022, 00:00

«Мен ҳар доим ҳеч қаерга кетишни хоҳламаслигимни айтардим». Россия фуқаролари — Ўзбекистонга кўчиб ўтиши ҳақида

«Газета.uz» Украинада уруш бошланганидан сўнг, Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилган Россия фуқаролари билан суҳбатлашди. Улар Россияни нима сабабдан тарк этишгани, Тошкентда нима билан шуғулланаётганликлари, бу ерда қанақа муаммоларга дуч келаётгани ва қандай шартлар асосида уйга қайтиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб беришди.

«Қамчиқ» довони автомобиль ҳаракати учун очилди
12 март 2022, 20:12

«Қамчиқ» довони автомобиль ҳаракати учун очилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тошкент-Водий» автомобиль йўлидаги «Қамчиқ» довонида транспорт ҳаракати қайта тикланганини маълум қилди.

«Қамчиқ» довонида қолиб кетганлар учун поезд қатнови йўлга қўйилди
12 март 2022, 17:06

«Қамчиқ» довонида қолиб кетганлар учун поезд қатнови йўлга қўйилди

«Қамчиқ» довони автомобиль ҳаракати учун ёпилганлиги сабабли йўлда қолиб кетган фуқаролар Оҳангарон, Ангрен ва Орзу вокзалларидан йўловчи поездларида манзилларига етказиб қўйилади. ФВВ ҳайдовчилардан вақтинча довон орқали ҳаракатланмасликни сўрамоқда.

Тошкент вилоятида «Isuzu» автобуси ёниб кетди
12 март 2022, 16:34

Тошкент вилоятида «Isuzu» автобуси ёниб кетди

Жума куни Янгийўл туманидан ўтувчи «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган «Isuzu» русумли автобус ёниб кетди. Шу куни бошқа бир ҳолатда, Тошкент шаҳрида «Lacetti» ҳайдовчиси 60 ёшли пиёдани уриб юборди. Авария оқибатида фуқаро шифохонада вафот этди.

«Қамчиқ» довонида автомобиль йўлининг ости қисми ўпирилиб кетди. Ангренда махсус штаб тузилди
12 март 2022, 14:25

«Қамчиқ» довонида автомобиль йўлининг ости қисми ўпирилиб кетди. Ангренда махсус штаб тузилди

«Қамчиқ» довонидаги икки туннель ўртасидаги автомобиль йўлининг остки тупроқ қисми ўпирилиб кетди. ФВВ ҳолат юзасидан Ангрен шаҳридаги «Ангренленд» кафесида махсус штаб тузилганини маълум қилди. Йўловчилар довонга яқин ҳудуддаги овқатланиш шохобчаларига жойлаштирилмоқда.

Тошкент аэропортида $27,3 минг ва 1,8 млн рублни яширинча олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди
12 март 2022, 12:17

Тошкент аэропортида $27,3 минг ва 1,8 млн рублни яширинча олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропортида қўшни давлат фуқароси тамақи қутилари ичига 27,3 минг доллар ва 1,8 млн рублни яширган ҳолда Ўзбекистондан Истанбулга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Нима тайёрлаймиз: товуқ гўштидан таомлар
12 март 2022, 10:15

Нима тайёрлаймиз: товуқ гўштидан таомлар

Бақлажон ва пишлоқли товуқ гўшти, қозон-кабоб, қаймоқ-қўзиқоринли қайлада пиширилган товуқ филеси, кўзачада пиширилган товуқ, гречка ва товуқ оёқчалари, «дангаса» хоним — Zira.uz товуқ гўштидан тайёрланадиган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

«Қамчиқ» довони транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди
12 март 2022, 09:23

«Қамчиқ» довони транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди

ФВВ қор кўчиш хавфи юзага келганлиги сабабли 12 март соат 9:00 дан бошлаб «Қамчиқ» довони транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилганини маълум қилди.

11 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 март 2022, 22:00

11 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилинганига муносабат билдирган президент, Молдовадан эвакуация қилинган 100 га яқин ўзбекистонликлар, «ҳайфсан» олган Фармацевтика агентлиги раҳбари ва «Ўзбекистон темир йўллари» раиси, болаларни 2 ёшдан қабул қилишига рухсат берилган айрим боғчалар, реконструкцияси бошланган Абдулла Қодирий боғи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 11 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро танловда ғолиб бўлди
11 март 2022, 18:24

Ўзбекистон разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро танловда ғолиб бўлди

Ўзбекистон разведкачилари Покистонда бўлиб ўтган V Халқаро «Жамоа руҳи» мусобақасида 16 та давлат орасида рекорд натижа — 2850 балл билан ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса 1860 балл тўплаган Марокаш жамоасига насиб этди.

Хориждаги ёш ватандошлар Ўзбекистондаги вазирлик ва идораларга ишга жалб қилинади
11 март 2022, 17:37

Хориждаги ёш ватандошлар Ўзбекистондаги вазирлик ва идораларга ишга жалб қилинади

Хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган ва етакчи компанияларда ишлаётган ёш ватандошларга вазирлик, идора ва ташкилотларда ишлаш учун шароитлар яратилади. Жумладан, уларга хизмат уйлари берилади, камида 2 йил ишлаганларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларининг бир қисмини қоплашга субсидия ажратилади. 1 июнгача эса «Ёш ватандошлар реестри» ишга туширилади.

Навоийда радиоактив моддани 50 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
11 март 2022, 17:20

Навоийда радиоактив моддани 50 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 250 грамм «Радий» радиоактив моддасини ноқонуний равишда сотишга уринган икки киши ушланди.

«Бу ер каруселлар жойи эмас». Абдулла Қодирий боғини реконструкция қилиш ишлари бошланди
11 март 2022, 17:02

«Бу ер каруселлар жойи эмас». Абдулла Қодирий боғини реконструкция қилиш ишлари бошланди

Пойтахтнинг Абдулла Қодирий номидаги боғи душанбадан реконструкция учун ёпилди. Бу ерда суғориш тизими ва пиёдалар йўлаклари янгиланади, ўриндиқлар, чиқинди қутилари, чироқлар ва машғулотлар учун майдонлар ўрнатилади, шунингдек, яшил майдонлар майдони кенгайтирилади. Боғнинг ёз бошида очилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Cotton Campaign бойкотининг бекор қилинганини олқишлади
11 март 2022, 15:35

Ўзбекистон Cotton Campaign бойкотининг бекор қилинганини олқишлади

Ўзбекистон ҳукумати Cotton Campaign коалициясининг ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилиш қарорини олқишлади. Президент матбуот котиби бу борадаги ислоҳотлар ортга қайтмаслиги ва бундан буён ҳам қатъий давом этишини таъкидлади, Сенат раиси эса буни «тарихий воқеа» деб атади.

«Самарқанд-Жума» автобекатини «разборка» йўли билан эгалламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
11 март 2022, 15:04

«Самарқанд-Жума» автобекатини «разборка» йўли билан эгалламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Самарқанд шаҳри ва Пастдарғом туманида ўзаро келишмовчиликларни «разборка» йўли билан ҳал қилмоқчи бўлган шаҳслар қўлга олинди. Ушбу гуруҳларга раҳбарлик қилган ва фаол иштирок этган шахсларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Россия икки йилдан сўнг Ўзбекистонга парвозлар учун қўйилган чекловларни бекор қилди
11 март 2022, 14:36

Россия икки йилдан сўнг Ўзбекистонга парвозлар учун қўйилган чекловларни бекор қилди

«Росавиация» икки йил аввал Ўзбекистон ва яна еттита давлатга парвозлар учун коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилган чекловларни бекор қилди.

Ўзбекистон ва Россия сайёҳлар оқимини оширишга қарор қилди
11 март 2022, 14:33

Ўзбекистон ва Россия сайёҳлар оқимини оширишга қарор қилди

Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ўринбосарлари сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини имзоладилар. У 20 та тадбир, жумладан, Россия ва Ўзбекистон туризм йилини ўтказиш ва «Буюк ипак йўли» трансчегаравий сайёҳлик йўналишини ишга туширишни ўз ичига олади.

Дам олиш кунлари ёмғирли ва салқин бўлади
11 март 2022, 12:49

Дам олиш кунлари ёмғирли ва салқин бўлади

Ўзбекистонда келаси ҳафтанинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёғингарчилик бўладиган беқарор об-ҳаво давом этади. Бундай об-ҳаво атмосферада жуда фаол жанубий фронтал зоналар мавжудлиги ҳисобига, республика ҳудудига доимий равишда нам булутли массивлар кириб келиши билан боғлиқ, дея тушинтиради Ўзгидромет.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг