Айрим ОТМларда президент фармонига зид равишда талабалардан «айланма варақа»ни қоғоз шаклда тўлдириб келиш талаб этилмоқда. Адлия вазирлиги ўтказган текширувларда бу ўз тасдиғини топди. Олий таълим вазирлиги ва тегишли ОТМларга президент фармони ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича тақдимнома киритилди.
Сентябрь ойида Тошкент ва Бухорода халқаро адабий фестиваль ўтказилиши кутилаётганди. Бироқ, тадбир дастури, иштирокчилар рўйхати шакллантирилган бўлишига қарамай, маҳаллий ҳамкор — Ёзувчилар уюшмаси ташкилотчилар сафидан чиқди ва фестиваль тўхтатилди. «Газета.uz» Ёзувчилар уюшмасидан изоҳ ололмади.
Mastercard компанияси дастурий муҳандиси Азамат Тоштемиров — «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони. Биз ундан давлат органлари ва хусусий секторда ишлаш ўртасидаги фарқлар, АҚШдаги ўқиш ва Mastercard`даги иши, шунингдек, ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
Андижон вилояти Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси 1500 долларни пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланди. Гумондорнинг айби судда ўз тасдиғини топса, у 5 йилгача қамалиши мумкин.
Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғлайдиган «Малик» ва «Оқолтин» чегара божхона пунктлари фаолияти қайта тикланди. Улар фақат куннинг ёруғ вақтлари ишлайди.
Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.
«Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан ўтувчи қисмида юзага келган ЙТҲ оқибатида «Исузу» юк машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ҳаракат вақтида ухлаб қолгани айтилмоқда.
Сенат фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, унинг оқибатларини бартараф этиш, молиявий ва моддий ресурслар ажратиш тартиби белгилаб берилган.
Тошкентда 28 ёшли аёл салкам бир ойлик чақалоғини 35 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Сирдарёда эса 29 ёшли аёл 4 ёшли фарзандини 16 минг долларга сотаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Венгрияда ўтган «Катта дубулға» туркумидаги турнирда ўзбекистонлик Шохруҳ Бахтиёров (бронза) ва Раҳимжон Субхонов (кумуш) медалларга эга чиқди.
Ўнлаб турдаги салқин ширинликлар, танловлар, томошалар, концертлар ва совғаларни ўз ичига олган кенг кўламли уч кунлик байрам меҳмонларни кутмоқда.
Олий таълим вазирлиги Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун ОТМларга қабул муддати узайтирилишини маълум қилди. Вазият ҳукумат томонидан назоратга олинган, қабул санаси эса тез орада SMS-хабарнома ҳамда телеканаллар орқали етказилади.
Мудофаа вазирлиги Қорақалпоғистонда намойишчилар томонидан тўхтатилган БТР махсус техникаси ичида бўлган ҳарбийларнинг интервьюсини эълон қилди. Улар ўшанда калтакланганди. Аскарлар ўша куни қурол ишлатиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги буйруққа бўйсунишганини сўзлаб беришди.
MEDIAPARK ташкил топганининг етти йиллиги муносабати билан компания конкурс эълон қилди. Ушбу конкурс орқали 15 млн сўмгача бўлган маиший техника харид қилиш учун сертификат ютиб олиш мумкин.
Ўзбекистонликлар пандемия бошланганидан бери биринчи маротаба Қурбон ҳайити намозини адо этдилар. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин Тошкентдаги «Кўкча» масжидидан фоторепортаж тайёрлади. Намозга келганлар байрам тилаклари билан ҳам бўлишишди.
Олхўри ва безели пирог, крамбл, брауни-чизкейк, олхўри солиб пиширилган шоколадли пирог, творогли галета — Zira.uz турли хил мазали олхўрили пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ишдан кетган президент Администрацияси раҳбари, Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан ҳибсга олинганлар, Синдзо Абэ вафотига ҳамдардлик билдирган Шавкат Мирзиёев, ҳайит куни масжидга етиб олиш учун махсус автобуслар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 8 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Чимкентда қотиллик содир этгани учун қарийб 20 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри ҳокими Илёр Хўжаев касаллик туфайли 45 ёшида вафот этди. У ушбу лавозимда 2016 йилдан бери ишлаётган эди.
Шанба куни пойтахтдаги 12 туманда Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларга борувчи махсус автобуслар ҳаракатланади. Автобуслар 03:00 дан 06:00 га қадар ташкил этилади. Шунингдек, соат 00:00дан соат 07:00га қадар айрим кўчаларда транспорт ҳаракати тўхтатилади. Рўйхат.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг